1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
3-§. Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини 
таъминлашда патруль-пост хизматлари куч ва воситалари
ҳамда уларни бошқариш 
 
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ва жамоат тартиби-
ни сақлаш хизмати фаолиятини бошқариш тизимининг асосий 
вазифаси бевосита таркибидаги куч ва воситалардан оқилона фойда-
ланишни ташкил этишдир. Тегишли маъмурий ҳудудларда жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи 
кучлар асосий (ушбу хизмат таркибидаги) ва қўшимча (бошқа соҳа-
вий хизматлардан берилган) кучларга бўлинади. Барча бўғиндаги 
бошқарув субъектлари мамлакатдаги, унинг маъмурий ҳудудларидаги 
криминоген вазият таҳлилларига, ўтказиладиган оммавий ва бошқа 
турдаги тадбирларнинг ҳажми ва миқдори келиб чиққан ҳолда асосий 
ва қўшимча куч ва воситаларни жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятига жалб этилишини ташкил этишини 
таъминлайди. 
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш хизмати 
кучларига қуйидагилар киради: ИИВ, ИИББ, ТИИОФМБ, ИИБдаги 
мазкур хизмат аппаратининг раҳбар ва инспекторлар таркиби; патруль-
пост хизмати саф бўлинмаларининг оддий ходимлар ва бошлиқлар 
таркиби.
Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматининг ихтиёри-
га берилган кучлар қуйидагилардан иборат: ички ишлар органлари 
бошқа таркибий тузилмалари ва соҳавий хизматларининг шахсий 
таркиби, ИИВ таълим муассасаларининг тингловчи ва курсантлари; 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти 
институтларининг вакиллари ҳамда фуқаролар. Патруль-пост ва 
жамоат тартибини сақлаш хизматининг ихтиёрига берилган кучлар, 
уларнинг ўз кучларидан фарқли равишда, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш 
бўйича алоҳида, махсус вазифаларни бажариш ёхуд оператив вазият 
мураккаблашган ҳолларда уни таъминлаш учун жалб этилади.
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ва жамоат тартиби-
ни сақлаш хизмати фаолиятини марказий, ҳудудий ва маҳаллий 
бошқариш тизимининг бугунги кундаги энг долзарб вазифаси жамоат 


116 
тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда замонавий техник восита-
лардан оқилона фойдаланишни ташкил этишдир. Жамоат тартибини 
сақлашда фойдаланиладиган техник воситалар патруль-пост хизмати 
ва жамоат тартибини сақлаш хизмати нарядларининг ҳаракатчанлиги, 
бошқарувчанлиги ва ҳужумкорлигини оширишга имкон беради, 
тегишли вазифаларни бажариш самарадорлигини ошириб, уларни ҳал 
қилиш жараёнида наряд ва бўлинмаларнинг тезкор (оператив) бошқа-
рилишини таъминлайди. Улар қуйидагиларга бўлинади:
1) транспорт воситалари (патруль автомашиналари, мотоцикллар, 
махсус автомобиллар, шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган 
автотранспорт ва бошқалар); 
2) радио, телевидение, симли ва уяли алоқа, сигнализация, видео 
кузатув воситалари (радио тўлқинларни узатиш ва овоз кучайтириш 
қурилмалари, телекамералар ва телемониторлар, телефонлар, мобил 
видеокамера (видеорегистратор), турли вазифаларда ишлатиладиган 
сигнализация ва ҳоказо); 
3) табель қуроли, ўқ-дорилар, махсус восита ва аппаратлар (ўқ-
отар қурол, шахсий ҳимоя, кузатиш воситалари ва ҳоказо). 
Бундан ташқари, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш хизмати нарядларининг фаолиятини самарадорлигини оши-
ришга хизмат қиладиган воситаларнинг алоҳида гуруҳини хизмат 
ҳайвонлари – жамоат тартибини таъминлашда фаол қўлланиладиган 
хизмат от ва итлари ташкил қилади. 
Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати фаолиятининг 
самарадорлиги, биринчи навбатда, унинг барча бошқарув аппарати ва 
бўлинмалари ишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
аниқ йўлга қўйилган ҳамда илмий асосларга таянган ҳолда ташкил 
этилиши билан чамбарчас боғлиқ. Жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашни ташкил қилиниши, ички ишлар орган-
лари куч ва воситалари ҳамда бу соҳада улар билан ҳамкорлик қилув-
чи давлат органлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари 
вакилларининг маъмурий ҳудудда ҳуқуқ-тартиботни, ҳуқуқбузарлик-
лар профилактикасини ҳамда уни содир этганлик учун жавобгарлик 
муқаррарлигини таъминлашга қаратилган самарали, келишилган ва 
мақсадга йўналтирилган бошқарув функцияларининг мажмуини амалга 
оширишдир. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг 
ташкил қилиниши, фаолиятнинг махсус тури сифатида, жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш тактикаси, яъни 


117 
патруль-пост хизмати жамоат тартибини сақлашнинг қонунга асос-
ланган кучлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга ўз 
вақтида чек қўйишнинг, уларни содир этган шахсларга таъсир кўрса-
тиш, давлат, жамият ва фуқароларнинг шахсий манфаатларини жиноий 
тажовуз ва бошқа ғайриижтимоий ҳаракатлардан ишончли ҳимоя 
қилишнинг фан ва амалиёт ишлаб чиққан энг мақсадга мувофиқ шакл 
ва усулларини қўллаш билан чамбарчас боғлиқдир. Бунда жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлиги таъминланишини ташкил қилиш 
тактикага нисбатан етакчи мавқега эга, чунки у тактиканинг вазифа-
лари, принциплари ва асосий йўналишларини белгилаб беради. Ўз 
навбатида, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
тактикаси унинг ташкил қилинишига муайян таъсир кўрсатади.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил 
қилиш бошқарув фаолиятининг алоҳида муҳим тури ҳисобланади. 
Уни амалга ошириш жараёни бир неча босқични ўз ичига олади:
а) маъмурий ҳудуддаги криминоген вазият ҳақидаги маълумот-
ларни таҳлил қилиш; 
б) мавжуд куч ва воситаларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни 
олиш ва таҳлил қилиш; 
в) маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш бўйича бошқарув қарорини тайёрлаш, келишиш ва 
қабул қилиш; 
г) маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш бўйича бошқарув қарори ижросини ташкил қилиш; 
д) маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш бўйича бошқарув қарори ижроси якуний натижалари 
муҳокамасини амалга ошириш.
Бу босқичлар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, мантиқий 
кетма-кетликдаги бошқарув циклини ташкил этади. Маъмурий ҳудуд-
да вазият мураккаблашган ёки тиғизлашган вақтларда қонун ҳужжат-
ларида белгиланган тартибда ваколатли орган раҳбарлари томонидан 
бошқарув қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш мумкин. 
Бошқарувнинг самарадорлиги ва илмий асосланганлиги кўп жиҳат-
дан бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш босқичида таъ-
минланади. Мазкур жараёнда марказий, ҳудудий, маҳаллий бошқарув 
тизими маъмурий ҳудудда қуйидаги вазифаларни амалга оширади-
лар: жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш билан 
боғлиқ муаммоларни аниқлайдилар, уларни ҳал қилишга қаратилган 
вазифаларни белгилайдилар; ушбу вазифаларни бажариш учун зарур 


118 
бўлган маълумотларни тўплайдилар, қайта ишлайдилар ва таҳлил 
қиладилар; қўйилган мақсадларга эришишга қаратилган ҳаракатлар-
нинг эҳтимол тутилган (имкониятдаги) вариантларини аниқлайдилар 
ҳамда муайян шароитда қўллаш учун энг мақбул ҳаракат вариантини 
танлайдилар; белгиланган тартибда танланган вариантни тегишли 
қарор тарзида расмийлаштирадилар ва унга юридик куч берадилар.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш билан 
узвий ҳолда қабул қилинадиган турли қарорлар орасида учта асосий 
гуруҳни ажратиш мумкин. 
Уларнинг 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish