1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Темир йўл транспорти объектларида жамоат тартибини



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

4-§. Темир йўл транспорти объектларида жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизликни таъминлашни ташкил этиш 
Темир йўл транспорти ўзининг иш ҳажми ва йўловчилар ташиш 
ҳажмига кўра Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимида етакчи 
ўринни эгаллайди. Шу боис темир йўл транспорти объектларида 
жамоат тартибини маъмурий-ҳуқуқий сақлаш ва жамият хавфсизли-
гини таъминлаш уни ташкил қилиш (кучларни жойлаштириш ва 
оператив бошқариш) ва амалга ошириш тактикаси (йўналишлари, 
воситалари, шакллари) муайян жиҳатлари билан ажралиб туради. 
Жамоат тартибини сақлаш ва жамият хавфсизлигини таъминлаш-
ни ташкил қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларга қарши курашда, 
аввало, транспорт ички ишлар органларининг тегишли бўғинларига 
берилган куч ва воситаларни тақсимлашга таъсир этувчи омиллар 
назарда тутилиши керак. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
– хизмат кўрсатиш ҳудудларининг узунлиги; 
– темир йўл транспорти ишининг сурункали (суткалик) цикли; 
– транспорт объектларида жуда кўплаб йўловчиларнинг жамла-
ниши ва доимий равишда транспорт воситаларида ташилиши; 
– йўловчи ташиш жараёнларининг фасллар бўйича ўзгаришга 
мойиллиги; 
– жиноятчи унсурлар ҳуқуқбузарлик содир этганларидан кейин 
транспортдан ҳаракатланиш учун фойдаланиши мумкинлиги; 
– вояга етмаган «романтиклар»нинг транспортдан бошқа шаҳар-
ларга саёҳатлар қилишда фойдаланиши; 
– кўплаб моддий бойликларнинг жамланиши ҳамда юкларни 
олиш (доступ) нисбатан осонлиги ва ҳоказо. 
Ички ишлар органлари хизмат кўрсатадиган ҳудудларнинг узун-
лиги сифат жиҳатдан жамоат тартибини сақлаш ва жамият хавфсиз-
лигини таъминлашнинг ташкил қилинишига таъсир этади. Патруль-
пост нарядлари, кўпинча, бир-бирларидан ва йўналиш ички ишлар 
бўлимлари (бўлинмалари)дан анча узоқда хизмат ўтайдилар. Бу эса 
уларни бошқариш, назорат қилишни ташкил этиш ва уларга ёрдам 
беришни қийинлаштиради. Кўп ҳолларда пост ва патрулдаги ходим-
лар ёлғиз постларда ва йўналишларда хизмат ўтайдилар. Бу ҳолатни 
йўловчи поездларни кузатиб боришда кўпроқ учратиш мумкин. 
Хизмат кўрсатиш ҳудудларида бир қанча станциялар, вокзаллар, 
платформалар ва транспорт объектлари мавжуд. 
Сурункали иш цикли вокзаллар, станциялар, йўловчиларни ўтқазиш 
платформалари, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда сутканинг 


380 
деярли исталган вақтида пайдо бўладиган йўловчиларга узлуксиз 
хизмат кўрсатиш зарурлигидан келиб чиққан. Бу эса органнинг куч ва 
воситаларини энг оқилона тарзда тақсимлаш, кўпинча, унга жамоат 
тартибини сақлаш ва жамият хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 
қўшимча амалий ёрдам кўрсатиш заруратини келтириб чиқаради. 
Кўп сонли йўловчиларнинг жамланиши ва доимий кўчиб юриши, 
назаримизда, ҳозирги кунда юз бераётган ижтимоий жараён, яъни 
аҳоли миграциясининг оқибатидир. Унинг даражаси одамларнинг 
меҳнат қилиш, дам олиш жойларига нисбатан жойлашувига боғлиқ 
бўлиб, аҳолининг турмуш тарзи, моддий ва маданий эҳтиёжлари 
билан белгиланади. 
Ижтимоий-маданий ва иқтисодий жиҳатдан, миграция бир қатор 
ижобий жиҳатларга эга. Бу муаммони тадқиқ этган олимларнинг 
фикрича, миграция ишлаб чиқариш комплексларининг ривожланиши 
йўлидаги ҳудудий чекловларни енгиш, меҳнат ресурсларидан фойда-
ланиш самарадорлигини ошириш, моддий ва маънавий маданиятнинг 
энг муҳим марказлари бўлмиш катта шаҳарларнинг бевосита таъсир 
кўрсатиш ҳудудини кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжини 
таъминлаш кабиларга имкон беради. 
Бироқ маълум бир вақтларда йўловчиларнинг тинимсиз оқими, 
кўплаб тўпланиши жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка 
қарши курашни ташкил қилишда муайян қийинчиликлар туғдиради. 
Бинобарин, 
биринчидан
, вокзаллар, станцияларда йўловчилар тўплан-
ган шароитда жиноят содир этишга тайёргарлик кўраётган, қидири-
лаётган, йўловчилар ниқобида ҳаракатланаётган шахсларнинг ушбу 
объектларда вақтинча яшириниш имконияти мавжуд бўлади. Ҳар 
йили транспортда тергов ва суддан яшириниб юрган кўплаб қидирув-
даги шахслар ушланади. 
Иккинчидан
, транспорт хизматидан фойда-
ланувчи шахсларнинг кўплаб операцияларни (чипталар сотиб олиш, 
қайд эттириш, юкни расмийлаштириш ва олиш, транспортга ўтириш 
ва ундан тушишни) бажариши билан боғлиқ тарзда одамлар оммаси-
нинг доимий ва тез ҳаракатланиши шароитида чалғитувчи омиллар 
таъсири намоён бўлиб, жиноятни нисбатан осон содир этиш ва 
яшириниш учун имконият мавжуд. Бундай ҳолатда транспортда содир 
этиладиган жиноятларнинг асосий турини фуқароларнинг шахсий мулки, 
назоратсиз қолдирилган буюмларнинг ўғирланиши ташкил этади. 
Учинчидан,
йўловчиларнинг омма тарзида жамланиши улар ўрта-
сида қисқа муддатли тасодифий танишувлар юз беришига олиб 
келади, бу эса уларнинг ишончидан фойдаланиб жиноятлар содир 
этишни осонлаштиради. 


381 
Йўловчилар ташишнинг фасллар бўйича ўзгариб туриши.
Йўлов-
чи ташишнинг хусусиятларидан бири йил фасллари, ойлари, ҳафта 
кунлари билан боғлиқ бўлган ҳолда жиддий ўзгариб туришидир. 
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиш жойи ҳақидаги 
маълумотлар энг криминоген жойлар – платформалар, поездлар, касса-
лар жойлашган заллар, кутиш заллари эканлигини кўрсатмоқда. 
Ички ишлар органлари фаолият кўрсатадиган муҳитнинг ўзига 
хос жиҳатлари ана шулардан иборат бўлиб, улар турли-туман 
нисбатларда қўшилиб, одатда темир йўл транспорти объектларида 
жамоат тартибини сақлаш тактикаси ва ҳуқуқбузарликларга қарши 
кураш усулларини белгиловчи омиллар бўлиб хизмат қилади. 
Махсус адабиёт ва юзага келган амалиётни таҳлил қилиш 
натижаси транспорт объектларида жамоат тартибини сақлашнинг 
ташкилий-тактик шакллари ҳудудий шаҳар, туман ички ишлар 
органлари фаолиятида қўлланиладиган шаклларига ўхшаш, аммо 
айни вақтда баъзи хусусиятларга эгалигидан далолат бермоқда. 
Объектларда патруль-пост нарядларининг жойлаштирилиши, яъни 
станциялар, вокзаллар, платформалар, аэрапорт ва бошқа транспорт 
объектлари; поездларни кузатиб бориш нарядлари; йўловчиларни 
поездларга ўтқазиш гуруҳлари; махсус рейдлар ва операциялар; 
тўсиқлар – булар транспортда жамоат тартибини сақлашни ташкил 
қилиш ва тактик шакллари ҳисобланади. 
Транспорт объектларида патруль-пост нарядларининг объектлари 
уларнинг хусусиятлари ва оператив вазиятни инобатга олган ҳолда 
жойлаштирилади. 
Станциялар, вокзаллар, платформалар ва аэропортларда жамоат 
тартибини сақлаш учун қуйидаги ички ишлар органлари нарядлари 
тайинланади: патруллар, ички ишлар органлари постлари ҳамда опера-
тив излов гуруҳлари. Вокзаллар биносида, одатда, постлар қўйилади 
ва (у ерда) постда турган милиционерга фуқароларни кузатиш учун 
энг қулай шароит бўлишини инобатга олган ҳолда хизмат ўташ жойи 
белгиланади. Бу бевосита ҳуқуқбузарликлар содир этилганида зудлик 
билан чора кўрилишини таъминлайди. Йўловчилар оқимининг кўп-
камлигига қараб платформаларда тартибни сақлаш постлари қўйи-
лиши мумкин. Улар йўловчиларнинг поездларга чиқиши ва улардан 
тушишини доимий равишда кузатадилар, платформани, шунингдек 
унга туташ бино ва қурилмаларни вақти-вақти билан айланиб чиқади-
лар. Охир-оқибатда ушбу ташкилий шаклларнинг амалга оширилиши 
аниқ ижрочиларнинг ваколатлари тизимида тартибга солинган фаолият-
нинг асосий мазмуни билан таъминланади. 


382 
Станциялар, вокзаллар, платформаларда хизмат ўташ чоғида ички 
ишлар органларининг транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
хизматлари нарядлари қуйидагиларга мажбурдирлар: 
– ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш, ҳуқуқ-
бузарларни ушлаш ва маҳкамага олиб келиш чораларини кўриш; 
– жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил 
шахсларни ўз вақтида аниқлаш, ушлаш ёки вокзаллар ва станция 
ҳудудидан чиқариб юбориш; 
– вокзаллар, станциялар маъмурияти кутиш заллари, чипта касса-
ларида, шунингдек поездга чиқиш ва ундан тушиш чоғида назарда 
тутилган тартибни таъминлашда, йўловчиларнинг ҳаддан ташқари кўп 
тўпланиши ва тиқилинч бўлишининг олдини олишда ёрдам бериш; 
– инсон шаъни ва ижтимоий ахлоқни таҳқирловчи маст ҳолдаги 
йўловчиларнинг поездларга чиқишига йўл қўймаслик ҳамда уларга 
қонунда белгиланган чораларни кўриш. 
Ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳақида хабар олган постдаги 
соқчи дарҳол кўрсатилган жойга етиб келиши ва ғайриқонуний 
ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиши, ҳуқуқбузарнинг ҳужжат-
ларини текшириши ҳамда ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб, ўша 
жойнинг ўзида таъсир чораларини кўриши ёхуд шахсни навбатчилик 
қисмига олиб бориши, зарур ҳолларда эса ҳуқуқбузарлик гувоҳлари 
ва жабрланувчиларни чақириши шарт. У йўлда ҳуқуқбузар бирор 
нарсани ташлаб юбормаслигини кузатиб бориши, бунга уриниш 
бўлганида эса гувоҳларнинг эътиборини шунга қаратиши, ташланган 
нарсани олиши ва навбатчилик қисмига ёки ички ишлар органлари 
хонасига олиб бориши, буни ўз билдиргиси ва гувоҳларнинг тушун-
тириш хатларида кўрсатиши керак. Ҳуқуқбузар навбатчилик қисмига 
олиб келингани ҳақида ҳуқуқбузарлик факти кўрсатиладиган 
билдирги тузилади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish