373
– террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш
мақсадида «худкушлик»ка тайёргарликдан ўтган шахслар тўғрисида
тезкор маълумотлар
олинишини ташкиллаштириш, айниқса, махсус
ҳисобда турган ҳамда узоқ муддатга бошқа давлатларга бориб келган
шахсларни тезкор қамровга олиш ва аниқлашга қаратилган тезкор
тадбирларни ўтказиш;
– республикамизга қўшни ҳудудлардан террорчилик ташкилот-
лари ва экстремистик гуруҳларнинг кириб келишини олдини олиш,
ижтимоий-сиёсий аҳвол ва тезкор вазият тўғрисида маълумотларни
тўплаш;
– махсус қидирувда бўлган фуқароларни республикамиз ҳудуди-
дан чиқиб кетишларини ёки халқаро қидирувда бўлган фуқаролар-
нинг мамлакатимизга кириб келишининг олдини олишга қаратилган
тезкор тадбирларни олиб бориш.
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари-
нинг транспорт инфратузилмаларида содир этиладиган ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини
таъминлаш йўналишидаги вазифалари:
– ҳудудий ИИБлар билан ҳамкорликда
барча транспорт инфра-
тузилмалари билан боғлиқ содир этилган ҳолатлар таҳлил қилиниб,
содир этилишига шарт-шароит яратилган сабаб ва имкониятлар ўрга-
нилиб, фош этилмаган бу турдаги жиноят ва бошқа қонунбузарлик
ҳолатларини фош этилиши бўйича аниқ
тезкор-профилактик тадбир-
лар амалга оширади;
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
20 февраль кунидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лазерли
нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 50-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларига «Лазер» нурлари тушири-
лишининг олдини олишга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар-
ни олиб боради ва мазкур ҳолатлар аниқланган тақдирда ҳудудий
ИИБлар билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни
аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўради;
– темир йўлларга яқин жойлашган аҳоли яшаш масканларида,
корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида маҳаллий ҳокимият
ва бошқа жамоат ташкилотларини жалб қилган ҳолда,
транспорт
инфратузилмаларида рўй бераётган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини
олишга қаратилган профилактик ва огоҳлантирув чора-тадбирлари
юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказади.
374
– фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликларини
жиноий ва бошқа ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилади;
– жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва бахтсиз ҳодисалар-
дан жабрланган, шунингдек ожиз аҳволда ёки ҳаёти ва соғлиғи учун
хавфли бошқа ҳолатда бўлган фуқароларга ўз ваколатлари доирасида
ёрдам беради;
– авариялар, ҳалокатлар, ёнғинлар, табиий офатлар ва бошқа
фавқулодда ҳодисалар юз берганида бошқа ички ишлар органлари
билан биргаликда одамларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий
ёрдам кўрсатиш, шунингдек ҳодиса жойини, назоратсиз қолган мулк-
ни қўриқлаш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар кўради;
– транспорт магистраллари, станциялар, вокзаллар, поездлар, аэро-
портлар ва ҳаво кемаларида жамоат тартибини сақлайди ва
жамият
хавфсизлигини таъминлайди;
– қонунга мувофиқ, темир йўл ва ҳаво транспортининг ҳарбий-
лашган қўриқлаш бўлинмаларига ўқотар қурол ва ўқ-дориларни олиш
(сотиб олиш), сақлаш, олиб юриш ва ташиш учун рухсатномалар беради;
– тинчлик вақтида фавқулодда ҳолатлар ва ҳодисалар юзага кел-
ганида ҳамда уруш вақти шароитларида фуқаролар ҳимояси тадбир-
ларини бажариш, бўйсунувчи бўлинмаларининг барқарор фаолият
кўрсатиш қобилиятини ошириш борасида чора-тадбирлар мажмуини
ташкил қилади ва амалга оширади;
– қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки
айрим жойларда фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат ҳуқуқий тартиби
жорий этилганида ушбу ҳолатнинг ҳуқуқий тартибини таъминлашда
иштирок этади, фуқаролар ҳимояси бўйича сафарбарлик топшириқ-
лари ҳамда тадбирларини бажариш учун чора-тадбирлар мажмуини
ташкил қилади ва амалга оширадилар;
– қонунда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмат-
лари ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир
ишларни юритади;
– ушланган ва қамоққа олинган шахсларни қўриқлайди, конвой
тартибида қўриқлаб боради ва сақлайди;
– аэрофлот корхоналари билан биргаликда фуқаро ҳаво кемалари
йўловчиларининг қўлларидаги ва бошқа юкларини кўздан
кечиради,
зарур бўлганида йўловчиларни шахсий кўрикдан ўтказади;
– темир йўл транспорти корхона, муассаса, ташкилотлари, улар-
нинг мансабдор шахслари ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва ёнғинга
қарши талабларга риоя этишларини, объектларнинг ёнғинга қарши
375
ҳимоя воситалари, ўт ўчириш техникаси ва
автоматлари билан
таъминланишини назорат қилади.
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари-
нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги вазифалари:
– жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва шахс ёки жамият
хавфсизлигига таҳдид қилувчи ҳодисалар ҳақидаги ариза, хабар ва
бошқа маълумотларни қабул қилади ҳамда қайд этади, улар юзасидан
ўз вақтида қонунда назарда тутилган чораларни кўради;
– транспортда юк ва йўловчи ташиш, шунингдек транспорт
иқтисодиёти соҳасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш
ва уларга чек қўйиш мақсадида оператив қидирув фаолиятини ташкил
қилади, уларнинг содир этилишига имкон берадиган шарт-шароит-
ларни аниқлайди ва ўз ваколатлари
доирасида ушбу шарт-шароит-
ларни бартараф этиш чораларини кўради;
– фуқароларнинг шахсий мулкига нисбатан содир этиладиган ва
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларининг
ваколатига киритилган жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар-
нинг олдини олиш, уларга чек қўйиш чораларини кўради;
– транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари
ваколатига киритилган ҳамда мулкчилик шакли ва идоравий мансуб-
лигидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилотларнинг юкларига
нисбатан содир этиладиган жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик-
ларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш чораларини кўради;
– ўз ваколатларига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш ва уларга чек қўйиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси-
нинг божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан
ҳамкорлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: