376
жиноий ишлар бўйича, зарур ҳолатларда эса жиноий иш
қўзғатишдан олдин материаллар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар
бўйича, шунингдек тезкор-қидирув фаолияти материаллари бўйича
экспертизалар тайинлаш ва ўтказиш;
темир йўл ва ҳаво транспорти ходимлари ўртасида жиноят ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги профилактик фаолияти-
ни кучайтириш бўйича тармоқ бўлимларининг ишини ташкиллаштириш;
мавжуд бўлган барча куч ва воситалардан фойдаланган ҳолда,
йўловчилар орасидаги ҳамда темир йўл ва ҳаво транспорти ташкилот-
лари ходимлари ўртасида ноқонуний
фаолиятга дахлдор
шахсларни,
диний
-
экстремистик йўналишдаги ташкилот ва гуруҳларни аниқлаш-
га, уларга нисбатан маъмурий ва жиноий таъсир кўрсатувчи комплекс
чоралар кўришга қаратилган тезкор-қидирув ва профилактик тадбир-
лар ўтказишни ташкил этиш бўйича тармоқ бўлимларининг ишини
таъминлаш;
темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида террорчилик ҳамда
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсор-
лари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва фош этиш
мақсадида кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирларини амалга оши-
риш бўйича ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ушбу мақсадда
ўтказиладиган қўшма чора-тадбирларни
режалаштириш ва амалга
ошириш, мазкур турдаги жиноятларни содир этаётган ёки содир
этишни режалаштираётган шахсларни тезкор қамров остига олиш;
жиноят содир этишда гумондор шахсларни қонунга мувофиқ
қўлга
олиш ва ушлаб туриш;
транспорт объектларидаги тезкор ва криминоген вазиятни
таҳлилий баҳолаш, улар асосида Ички ишлар вазирлигига ва давлат
бошқарув органларига қонунчиликни мустаҳкамлаш,
жамоат тартиби-
ни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши
курашишни кучайтириш юзасидан таклифларни киритиш.
б) Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш
йўналишида:
жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва бахтсиз ҳодисалар-
дан
жабрланган, шунингдек заиф ёки соғлиги ва ҳаёти учун хавфли
бўлган ўзга ҳолатдаги шахсларга ёрдам кўрсатиш;
жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тapтибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек темир йўл ва ҳаво транспорти
377
объектларидаги йўловчиларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш
борасидаги тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
ушланган ва қамоққа олинган шахсларни сақлаш, қўриқлаш ва
конвой қилиш;
темир йўл вокзаллари ва бекатлари, аэропортлар ҳамда аҳоли
гавжум бўладиган бошқа жавобгарлик ҳудудларида
патруль-пост
хизматини ташкил этиш;
авария, ҳалокат, ёнғин, табиий офат ва бошқа фавқулодда
ҳодисаларда одамларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам
кўрсатиш, шунингдек қаровсиз қолган мулкни қўриқлаш бўйича
кечиктириб бўлмайдиган чора- тадбирларни кўриш;
ўрнатилган тартибда ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг
қўриқланишини таъминлаш;
маъмурий тартибда ушланган ҳамда
маъмурий жавобгарлик тўғри-
сидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа чораларни қўллаш;
тузилган шартномаларга мувофиқ, йўловчи ва юк ташиш поезд-
ларини қўриқлаш ва кузатиб бориш бўйича фаолиятни ташкил этиш;
ташилаётган юкларнинг бутлигини таъминлаш бўйича саф
бўлинмалари фаолиятини бошқариш, уларга юклатилган вазифаларни
ўз вақтида ва аниқ бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
хизмат кўрсатиш ҳудудларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва прекурсорларни сақлаш, жўнатиш ва ташиш қоидаларига
амал қилишини текшириб бориш ҳамда аниқланган камчиликларни
бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш;
корхоналар, бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул
қилиш ишчи ва давлат комиссияларида
иштирок этиш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича тарғибот-
ташвиқот ишларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида
назарда тутилган бошқа функцияларни амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: