Усмонхон Алимов
137
қўрқмайсизми?” дейилганида, у киши: “Шунинг учун
улар мени тарк этсалар, улар аҳмоқдир”, де дилар».
Яна у киши дейдилар:
Устоз ва табиб ҳар иккиси
Агар ҳурматланмаса, насиҳат қилмас.
Дардингга чидар агар табибга жафо қилсанг,
Нодонлигингга чидар агар устозга жафо қилсанг.
Шогирд устози ҳузурида одоб, тавозе билан ўтириши,
чалғимаслиги, бутун эътиборини у кишига қаратиши
лозим. Ўтирганида бармоқларни қирcил ла тиш, ҳудабе
ҳуда йўталиш, томоқ қириш, бурин тор тиш, пишиллаб
нафас олиш, у ербу ерини қашиш, ёни да ги билан гап
лашиш кабилар устозга ҳурмат сиз лик саналади. Чунки
устоз рўпарасида қанча толиби илм ўтирса, барини
кўриб, нима билан машғуллигини билиб туради. Шогирд
нинг битта ноўрин ҳаракати уни ранжитиши, фикридан
чалғитиши мумкин. Натижада дарс маромига етмай
қолади.
Олимнинг шогирд устидаги ҳақларини баён қи лиш
да ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) бундай деди лар: «Олим
(устоз)нинг сендаги ҳақи: ҳаммага умумий салом бер
санг, устозга саломни хос қил, унинг ҳу зурида қўлинг
ва кўзинг билан ишоралар қилма, “фалончи бу сўзнинг
ак сини айтди” дема, бировни ғийбат қилма, унинг ха
то сини қидирма, агар адашса, узрини қабул қил, уни
Аллоҳ учун улуғла, агар иши (ҳожати) бўлса, уни қилишга
шошил, ҳузурида бирон киши билан шивирлаб гаплаш
ма, кийимидан ушлама, агар дарс беришни кечиктира
диган бўлса, ундан талаб қилма, суҳбатидан тўйиб қолма,
чунки у хурмо дарахтига ўхшайди, ундан қачон бир нарса
тушади деб кутгин (интизор бўл)».
Шогирд устози ўтирган синфга ёки хос жойга кириш
да изн сўрайди, устоз бир ўзи бўладими ёки бошқалар
билан бўладими, барибир. Агар рухсат бермаса, қайта
сўрамаслик керак. Устоз ҳузурида чиройли кийинмоқ,
www.muslim.uz
138
Оилада фарзанд тарбияси
ўзига қарамоқ, хушбўйликлар сурмоқ керак. Илм ўрга
нишга, масжидга шундай борадилар. Чунки илм ўрганиш
ҳам ибодатдир.
Овқатланаётган идишингиз қанча чиройли, покиза
бўлса, иштаҳа ҳам шунча яхши, нонушта кўнгилли бўла
ди. Устоз ҳузурида ҳам шогирднинг қалби чи ройли, по
киза бўлиши керак. Бундай қалбга илм ўтиради, сама
раси кутилганидек бўлади.
Шогирд устозидан бир ҳукмни ёки қимматли фикр
ни, ёки бир ҳикоя, шеърни эшитса, уни ёд олсин ёки эсда
сақлаб қолсин. Тинглаётганида ҳайрати юзкўзларидан
сезилиб турсин.
Ато: “Мен ҳадисни бир кишидан эшитаман, ваҳолан
ки, мен бу ҳадисни ундан яхшироқ биламан, шундай бўлса
ҳам, ўзимни билмагандек тутаман”, деган.
Яна у: “Мен бир ҳадисни бирон бир ёш йигитдан аввал
эшитмаганимдек эшитаман, ваҳоланки, мен у туғилма
сидан олдин ҳадисни эшитганман”, деган.
Шогирд дарс пайтида ҳафсаласизлик қилмасин, балки
зеҳнини ўткирласин, саволларга жавоб бериш билан
машғул бўлсин. Устоз айтган дарсни албатта тайёрласин.
Агар устознинг сўзини англамай қолса, узр айтиб, сўраб
билиб олсин. Бундай ҳолатдан устоз ранжимайди, балки
шогирдининг талабчанлигидан, лоқайд эмаслигидан хур
санд бўлади. “Сўраб ўрганган олим, орланиб сўраман ўзига
золим”, дейдилар ҳазрат Навоий. Албатта, биз айтаётган
талаблар бола мак табга ёки мадрасага борганида ўзўзи
дан пайдо бўлиб қолмайди. У ўқув даргоҳига боргунча, ус
тозга рўпара бўлгунча, оила даврасида бу ҳақда тушунча
шаклланиши керак. Бу ишга хусусан отаона, бобо ва бу
вилар, аммахолалар масъулдирлар. Токи бола мактаб, ус
тоз ҳақидаги ту шун чаларга олдинроқ эга бўлсин, бирда
нига нотаниш оламга тушиб қолгандек бўлмасин. Албатта,
бола ўқишга қатнаётган акаопаларини кўриб илк кўник
мани олади. Лекин бу кўникма отаонанинг, кат таларнинг
таъ кид лаши, тушунтириши билан мукам мал бўлади.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |