Усмонхон Алимов
135
ган, қалблари ажамларники ва тиллари араб бўладиган
замон келмасин”, дедилар.
Имом Бухорий Жобирдан (розияллоҳу анҳу) ривоят
қилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
Уҳуд жангида шаҳид бўлганларни (қабрга қўйишда) жам
лаб: “Буларнинг қайси бири Қуръонни ёд олган?!” деб
сўрадилар. Қайси бирига ишора қи лин са, ўшани олдин
лаҳад (қабр)га қўярдилар.
Юқоридагилардан қуйидагиларни хулоса қилса бў
ла ди: шогирд устозига тавозели бўлиши, унинг кўр
сатмасидан чиқмаслиги, ҳар бир ишда ундан маслаҳат
олиши лозим. Яна устози олдида ўзини хо кисор тутади,
мағрурланмайди, кибрдан узоқ бўлади. Устоз хизматини
қилишга ҳамиша шай туради. Шофиъий (раҳимаҳуллоҳ)
олимларга тавозели бўлгани учун шарафландилар. У киши:
“Уларга нафсимни хорлай ман, шунда улар нафсимни
икром этадилар, хор лан маган нафс ҳеч вақт икром
этилмас”, дер эди.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) мартабаси баланд ва
қадри улуғ бўлатуриб, Зайд ибн Собит ансорийнинг
уловларини ушлаб етаклади ва: “Бу бизларнинг олимла
римизга қиладиган икромимиз”, деди.
Яъни, Ибн Аббос
(розияллоҳу анҳу) Зайд ибн Собит минган уловни етаклаб
олимга эҳтиром кўрсатди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (Халаф Аҳмарга): “Фақат рў
парангизда ўтираман (сизга юзланиб), устозга та возе
қилишга буюрилганмиз”, деди.
Имом Шофиъий (раҳимаҳуллоҳ): “Моликнинг ҳу зу ри
да у кишини ҳурматлаб, қоғознинг шитирлашини эшит
масин деб, китобни секин (нафис) варақлардим”, деди.
Робеъ: “Аллоҳга қасам, Шофиъий менга боқиб тур ган ла
рида, у кишининг салобатидан сув ичишга жур ъ ат қила
олмадим”, деди.
Халифалардан бирининг ўғли Шурайкнинг ҳузу рига
келди ва деворга суяниб турганча ҳадис айтиб бери ши
ни сўради. Шурайк унга қайрилиб ҳам қарамади. Шунда
www.muslim.uz
136
Оилада фарзанд тарбияси
у яна сўради. Шурайк аввалгидек қайрилиб қара мади.
Шунда у: “Халифаларнинг ўғлини паст санаш (мен симас
лик) эмасми?” деди. Шурайк: “Йўқ, илм Аллоҳ ҳузу рида
буюкдир, мен уни зое қи лишдан қўрқдим”, деди.
Шогирд устозига: “ё устоз”, “ё муаллим”, “жаноб муал
лим”, “жаноб домла” деб мурожаат қил син. Устози нинг
исмини устоз борлигида ҳам, йўқ ли гида ҳам айтмасин.
Агарда айтиш жудаям керак бўлса, “фазилатли устозим
бундай дедилар” ёки “устозим фалончи бундай дедилар”,
ёки “йўлбошчим фалоний бундай дедилар”, деб айтсин.
Шўъба: “Агар биронтадан бир ҳадис эшитсам, унга қул
бўлардим ва унинг ҳузурига тезтез бориб турардим”,
деди.
Таълим олувчи бола устози тирик вақтида ҳақига дуо
қилиши, устоз вафот этганидан сўнг авлодлари, қарин
дошлари ва дўстларидан хабар олиши, қабрини зиёрат
қилиши, устозга истиғфор айтиши, унинг номидан эҳсон
қилиши, динда, илмда, хулқда унинг ўргатганларига
риоя қилиши, илмига эргашиши (иқти до қилиши), одоби
билан одобланиши лозимдир.
Шогирд устозидан етаётган баъзи азиятларга сабр
қилмоғи, бу ҳол устоздан илм олишига монелик қил
мас лиги керак. Албатта, устоз шогирдини бекор дан
бекор койимайди. Шогирд бундай пайтда ўзини тафтиш
қилсин, устозидан узр сўрасин. Шундай қилса, устоз ва
шогирд узоқлашмайди, қай тага яқинлашади. Шогирд
хато қилса, устоз уни йўлга солади.
Улуғ салафларимиз айтадилар: “Ким илм олиш да сабр
қилмаса, нодонлигича қолади. Сабр қилса, дунё ва охи
рат саодатига эришади”. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу):
“Толиб бўлиб хорландим ва матлуб бўлиб азиз бўлдим”,
деди.
Шофиъий (раҳмаҳуллоҳ) айтади: «Суфён ибн Уяй
нага: “Сизга одамлар ернинг турли бурчагидан таъ лим
олгани келадилар, сиз уларга қаттиқ гапирасиз. Улар
сиздан кетиб қолишлари ва сизни тарк этиш ла ридан
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |