Усмонхон Алимов
133
(сен га бермаганга) бергин ва сендан узилганга (сендан
қариндошлик алоқасини узганга) боғлан”, дедилар.
Гуноҳкорни кечириш ва хатокорни афв этиш кўпинча
уни тўғри йўлга солади. Шундан жафо – ха лимликка,
тўсқинлик – равонликка, ғазаб – муҳаббатга айланади.
Қуръони каримда:
ﮖ ﮕ ﮔ ﮓ ﮒ ﮑ ﮐ ﮏﮎ ﮍ ﮌ ﮋ ﮊ
ﮜ ﮛ ﮚ ﮙ ﮘ ﮗ
«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз
(ёмонликни)
гўзалроқ
(муомала)
билан даф этинг!
(Шунда)
бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват
бўлган кимса қайноқ
(қалин)
дўстдек бўлиб қолур»
(Фуссилат, 34)
, деб марҳамат қилинган.
Шундай экан, болаларни ёшлигиданоқ чиройли қўш
ничилик руҳида тарбиялаш муҳимдир. Токи бола уйла
ниш ёшига етиб, мустақил оила қурганида ҳам қўшни
чилик муомала ва одобларига амал қилсин. Бировга
озор беришдан тийилсин, аксинча, кучсиз ларни озор
берувчилардан ҳимоя қилсин. Уларга меҳрибонлик ва
ҳалимлик билан боғланишга ҳаракат қилсин. Бу орзу ва
ниятларимиз икки йўл билан, яъни, болага қўшничилик
одобларини тушунтириш ва қўшни болаларни бирби
ри билан дўстлаштириш, ўзаро ҳамжиҳатликни пайдо
қилиш орқали амалга ошади.
Шубҳасиз, бола ёшлигидан мана шу яхши хислат лар
билан хулқланса, жамият учун энг керакли инсонлардан
бўлиб етишади. Қаерда бўлса ҳам, фазлини зоҳир қилиб
туради.
www.muslim.uz
134
Оилада фарзанд тарбияси
Устоз ҳақи
Устоз жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги ку
нини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юл
дуздир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган, ак
синча, инқирозга юз тутган. Шунинг учун ҳам халқи
мизда “Устоз отангдек улуғ”, Устоз кўрмаган шогирд ҳар
мақомга йўрғалар” деган чиройли иборалар бор. Шундоқ
экан, устознинг ҳам отаонадек ҳақлари бор.
Болаларни устозни ҳурмат қилишга, уларнинг ҳақини
адо этишга ўргатиш лозим. Шунда улар билим ўр гатган,
тўғри йўлга солган, ёмон йўллардан қай тарган кишининг
қадрқимматига етадилар. Пайғамба римиз (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) мураббийларга олимларни ҳурмат
лаш, муаллим ва устозларни улуғ лаш борасида кўпгина
қим матли кўрсатмалар бер ганлар.
Имом Аҳмад, Табароний ва Ҳоким Уббода ибн Со
мит дан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расу лул лоҳ
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кексаларимизни улуғ
ламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олим
ларимизни (ҳақини) билмаган менинг умма тим дан
эмас”, дедилар.
Табароний “Авсай” деб номланган китобида Абу Ҳу
райрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Ра су лул лоҳ
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Илм ўрга нинг лар ва би
линглар, илмда хотиржамлик ва сало бат бор, ўрга тувчига
тавозеда бўлинглар”, дедилар.
Табароний “Кабир” деб номланган китобида Абу Умо
мадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расу лул лоҳ (сол
лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Му но фиқлар уч тоифа ки
шини: Исломда сочи оқарган кишини, илм ли кишини ва
одил имом (раҳбар)ни қадр ла майди”, дедилар.
Имом Аҳмад Саҳл ибн Саад Соидийдан (розияллоҳу
анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам): “Ё Аллоҳ, олимнинг орқасидан юрилмайдиган,
ҳалим (беозор, ювош) кишилар тирик қолдирилмайди
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |