Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

441
ХОТИМА
Азиз ота­оналар! Зиммангизда нақадар оғир масъу
­
лият турганини ҳис қиляпсизми? Бу ишда йўл қўйилган 
биргина хато қанчалар ёмон оқибатларга олиб келиши­
ни унутманг. Тарбиянинг яхши­ёмонлиги, назора тингиз 
қатъий ёки сустлиги, фарзандингизнинг имони, ақ ли, ил
­
мий салоҳияти, хулқ савияси жамиятдаги ўрнига нечоғли 
ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишини англадингиз
­
ми? Шу чоққача бу йўлда бажарган ишларингизнинг 
салмоғини бошдан дўппини олиб қўйиб, мулоҳаза қилиб 
кўрдингизми? Ҳақиқий ота­она бўла олиш вазифасини 
қай даражада бажараётганингиз ҳақида ўзингизга савол 
бериб, қониқиш ҳосил қилдингизми ёки йўқми?
Агар бу саволларга қониқарли жавобингиз бўлмаса, 
демак, сиз ўз масъулиятингизга етарли ёндаша олмаяп
­
сиз. Изланишда, топишда давом этинг. Агар муаммолар 
чангалига тушмасдан, саволларга ижобий жавоб топ
­
ган бўлсангиз, демак, тўғри йўлдасиз ва бу йўлда янада 
мустаҳкам бўлинг! 
Бу ўта мураккаб вазифани уддалаб, ёқимли ва тот­
ли ҳиссини туйиб, ҳузурини кўраётган бахтли ота­она­
лар бунга қандай эришди экан? Бу қадар залворли ишни 
эплаган муҳтарам ота­оналар бу жараёнда асосий эъти
­
борларини нималарга қаратдилар? 
Бу сингари саволлар, олдиларида фарзанд тарбия си­
дек нозик, жиддий, масъулияти, улкан вазифа турган 
ҳар бир ота­онани ўйга толдириши табиий, албатта. Қу­
йидаги икки нарсага эътибор қаратилса, бу машақ қатли 
йўлни босиб ўтиш енгилроқ кечади:
1. Аввало, ҳар бир ота­она юқорида баён қилинган 
тарбия ва одобларни фарзанди қалбига тўғри, самимий, 
секинлик билан, босим ўтказмасдан сингдириб бориши 
ҳамда тарбиянинг ҳар бир жабҳаси болаларга қай дара
­
жада таъсир этаётганини кузатиб бориши керак. Фар
­
зандларининг ақлий ва хулқий жиҳатидан доим хабар
­
www.muslim.uz


442
Оилада фарзанд тарбияси
дор бўлиб, ўз вазифасини нечоғли бажараётганини ҳам 
холис баҳолаб борсин.
2. Яна бир эътиборли жиҳат, фарзанднинг бўш вақ­
тидан унумли фойдаланиш. Фарзанд бўш пайтида унга 
ўзига хос вазифа белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Ана 
шунда ота­она уйда бўлса­бўлмаса ҳам, бола ўз зиммаси
­
даги вазифалар билан банд бўлади.
Агар ота­она фарзанд бўш вақтида у билан бирга 
шуғулланишга вақт ажрата олсалар, нур устига нур. Бу 
вазият фарзандга доимо бир хил эмас, балки турли маш­
ғулотларни бажариш имконини беради. Бир хил ишга 
машғул бўлиш фарзандни зериктириб, рағбатини сўн­
дириб боради. Ота­она кўмагида фарзанд ёшига доир 
қўшимча китоб ва газеталар ўқийди, қизиқарли ма сала­
ларни муҳокама қилади, ибратли ривоят ва воқе алар 
эшитади ва ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олади. 
Табиий, буларнинг барчаси мактабда олаётган билимла
­
рини мустаҳкамлайди, онгини ўстиради, фик рининг те
­
ран, тўғри йўлда дадил ва бардавом бўли шини таъмин
­
лайди. Натижада, фарзанд солиҳ, доно ва фозил бўлиб, 
фақат ўзини эмас, балки кўпчилик манфаатини ҳам кўз­
лайдиган, халқпарвар инсон бўлиб етишади. 
Афсуски, айрим ота­оналар ўз дилбандларининг ке
­
лажакда ана шундай комил инсон бўлиб вояга етишини 
ҳатто ўйлаб ҳам кўришмайди. Улар вақтларини маишат
­
бозлик, ўткинчи ҳой­ҳавасларга сарф қилишни маъқул 
кўришади. Фарзанд ҳам ота­онасининг йўлидан изма­из 
келиши эса ҳатто хаёлига келмайди. Бундай бефарқ ота­
оналар нафақат ўзига, балки ўғил­қизи, келажак авлоди
­
га ҳам зулм қилган бўлади.
Ота­онанинг ҳолати шу бўлса, бошқа ким ҳам унинг 
фарзандини имон ва эътиқодда собитқадам қилиб тар
­
биялайди? Ахир ким уларга яхши хулқ, гўзал одоб, 
иззат­ҳурматни ўргатади? Ким ҳам уларни соғлом ва 
дов юрак қилиб ўстирарди? Яна ким уларнинг қалбида 
илм­маърифатга рағбат уйғотиб, диёнатли қилиб вояга 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish