Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

2. Қардошлик (биродарлик). 
У руҳий муносабат 
бўлиб, муҳаббат ва ҳурматга асосланади. Одамларни 
бир­бирига исломий ақида алоқалари ва имон, тақво 
хислатлари билан боғлайди. Қардошлик ўзаро ҳамкор­
лик ва бошқани ўзидан ортиқ кўришда, мулойим қалб 
ва кечиримлиликда кўринади, жамиятнинг мол­жони ва 
обрўларига зарар берувчи ҳар қандай нарсадан узоқ бў­
лиш ҳиссини пайдо қи лади.
Ислом Аллоҳ йўлидаги қардошликка ундайди. Унинг 
мақ сади, бурчлари Қуръон оятлари ва ҳадис ла р да баён 
қилинди.
ﯞ ﯝ ﯜ
«Албатта, мўминлар динда ўзаро биродар дир-
лар...»
(Ҳужурот, 10)
.
...
ﯳ ﯲ ﯱ
«Биз сени биродаринг билан қувватлан тирур-
миз...»
(Қасас, 35)
.
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

287
ﮂ ﮁ ﮀ ﭿ ﭾ ﭽ ﭼ ﭻ ﭺ ﭹ ﭸ
ﮄ ﮃ
«...ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дил ла-
рингизни
(туташтириб) 
ошно қилиб қўйган Ал лоҳ-
нинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати ту фай-
ли биродарларга айландингиз...»
(Оли Имрон, 103)
.
Имом Муслим ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллал­
лоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмон мусулмоннинг қар­
доши, унга зулм қилмайди, (душманга) топшир май ди, 
хорламайди, таҳқирламайди. Мусулмон киши нинг биро
­
дарларини таҳқирлаши унга ёмонлигига ки фоя қилади. 
Мусулмонга бошқа мусулмоннинг қони, моли ва обрўси 
ҳаромдир. Тақво мана бу ерда”, деб уч марта айтиб, 
кўкракларига ишора қилдилар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти: “Одам ўзи 
яхши кўрган нарсани биродарига илинмагунича ҳақиқий 
мўмин бўла олмайди”.
Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти: “Дўст ла шиш, 
ўзаро меҳрибонлик ва раҳмдилликда мўминлар бир ву
­
жудга ўхшайди. Унинг бир аъзоси азоб чекса, бошқа 
аъзо лари ҳам вақтни уйқусизлик ва иситма қилиш билан 
ўтказади”.
Имом Муслим “Саҳиҳ” китобида ривоят қилади. Аллоҳ 
таоло қиёмат куни: “Менинг жалолим ила муҳаббат 
қилишганлар қани? Менинг соямдан ўзга соя бўлмаган 
бу кунда уларни Ўз соямга олурман”, дейди.
Асрлар оша Ислом жамиятида одамларнинг ўзаро 
муомаласи, кўнгил сўраши, бошқаларни ўзидан устун 
қўйиши ва ўзаро ёрдамни аямаслиги Аллоҳ йўлидаги 
муҳаббат ва қардошлик (биродарлик) натижасидир.
Баъзи ибратли мисоллар билан танишсак.
Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилади: Муовия ибн Абу 
Суфён (розияллоҳу анҳу) Ойша онамизга (розияллоҳу 
анҳо) 80 минг дирҳам юбордилар. У киши рўзадор эди
­
лар. Эгниларида эски кўйлак. Бу пулларни ўша вақтнинг 
www.muslim.uz


288
Оилада фарзанд тарбияси
ўзида фақирлар, мискинларга тақсимлаб бердилар. Ун
­
дан бир дирҳам ҳам қолмади. Шунда у кишига хизмат
­
чиси: “Эй мўминлар онаси, ифтор қи лиш учун ўзимизга 
ҳам бирор дирҳам олма дин гизми?” деди. “Эй қизим, 
агар эслатганингда, албатта олар дим”, дедилар у зот (ро­
зияллоҳу анҳо).
Табароний “Кабир”да ривоят қилади. Умар ибн Хат
­
тоб (розияллоҳу анҳу) 400 динор пулни ҳамёнга солдилар 
ва хизматкорига: “Буни Абу Убайда ибн Жарроҳга олиб 
бориб бер”, дедилар. Хизматкор пулни олиб борди ва: 
“Мўминлар амири сиз буларни ўз ҳожатингизга ишла
­
тишингизни айтдилар”, деди. Абу Убайда: “Аллоҳ Умар
­
га раҳмат ёғдирсин”, дедилар, сўнгра: “Эй хизматчи, бу 
етти динорни фалончига, бу беш динорни фалончига ва 
бу беш динорни фалончига олиб бориб бер”, деб пулни 
тақсимладилар. Хизматчи Умар (розияллоҳу анҳу) ёни
­
га қайтиб, воқеани сўзлаб берди. Умар (розияллоҳу анҳу) 
яна шунча дирҳамни Муоз ибн Жабал учун тайёрлаб 
қўйган эди. “Буни Муозга олиб бориб бер!” дедилар. Хиз
­
матчи пулни олиб бориб берди ва: “Буни ўз ҳожатингизга 
ишла тишингизни мўминлар амири айтиб юбордилар”, 
деди. У киши: “Аллоҳ у кишига раҳмат ёғдирсин”, деди
­
лар. Сўнгра: Эй хизматчи, бунчаси фалончига ва бунча
­
си фалончига”, деб тақсимлаётганларида бир аёл келиб 
қолди. У Муознинг хотини эди. У аёл: “Аллоҳга қасам, 
биз камбағалмиз, бизга ҳам беринг”, деди. Ҳамёнда икки 
дирҳам қолган эди. Муоз шу икки дирҳамни аёлга отди. 
Шундан сўнг хизматчи келиб, Умарга (розияллоҳу анҳу) 
воқеани айтиб берди. Бундан Умар (розияллоҳу анҳу) 
хурсанд бўлдилар ва: “Улар бир­бирлари билан қардош 
(биродар)дирлар”, дедилар.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) даврларида қат тиқ қа­
ҳатчилик бўлди. Шомдан Ҳазрат Усмоннинг минг туяда 
озиқ­овқат ва либослари юкланган карвон келди. Тижо
­
ратчилар ҳар томондан бу карвондаги юк ларни сотиб 
олиш ис та гида югуриб келишди. Уларга: “Қанча фойда 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish