Усмонхон алимов


Оилада фарзанд тарбияси 3. Умумижтимоий одобларни ўргатиш. 4. Назорат ва ижтимоий танқид. 1. Фазилатли қалбни тарбиялаш



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

284
Оилада фарзанд тарбияси
3. Умумижтимоий одобларни ўргатиш.
4. Назорат ва ижтимоий танқид.
1. Фазилатли қалбни тарбиялаш. 
Ислом яхши тар­
бия қоидаларини катта­кичик, эр как­аёл, ёш ва кек­
са одамлар қалбида ҳаё, одоб ва эз гулик қоидаларига 
кўра қоим қилди. Исломий шахсият шу хислатлар би
­
лан мукаммал ва тўлиқ бўлади. Эзгу фазилатли қалбни 
тарбиялашга доир Исломнинг бе ба ҳо кўрсатма ва тўғри 
йўриқлари бор. Улар ижтимоий тарбияни етук ва мукам
­
мал қилади. Натижада жамият ўзаро ҳамкорлик, ишонч­
ли бир дамлик, юксак одоб ва ўзаро муҳаббатга асослан
­
ган ҳолда тараққий топади. Бу йўриқлардан энг олдин­
дагиси бола қалбида тақво уйғотишдир.
Тақво
Тақво Аллоҳдан ва азобидан қўрқиш, кечири шини ва 
савобини умид қилишдир. У нафсни назорат қилиш би
­
лан ҳосил бўладиган имон шуурининг табиий сама раси 
ва муқаррар натижасидир. Уламолар унга қуйи дагича 
таъриф берадилар:
“Тақво Аллоҳ қайтарган ишга яқин йўламаслик ва бу
­
юрган ишидан оғмасликдир”. Бошқа баъзи уламолар 
қуйидагича таърифлайди:
“Яхши амаллар ила Аллоҳ ғазабидан сақланиш ва 
Аллоҳдан яширин ва ошкор қўрқиш”. Қуръони карим кўп 
оятларда тақво фазилатига буюради ва унга қизиқти­
ришга аҳамият беради. Шунинг учун саҳо ба лар ва салаф 
олимлар тақвога катта эътибор беришган, уни топганлар, 
унга интилганлар ва у ҳақда сў ра ганлар.
Убай ибн Каъб Умар ибн Хаттобдан (розияллоҳу анҳу) 
тақво ҳақида сўради. У киши: “Тиконли йўлда юрган
­
мисан?” дедилар. Убай: “Ҳа, юрганман”, деди. Умар ибн 
Хаттоб: “Қандай юргансан?” деб сўрадилар. У: “Кийи
­
мимни шимардим ва тиришдим”, деди. У киши: “Мана 
шу тақво”, дедилар.
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

285
Тақво мўмин қалбига Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг на
­
зоратида эканини англаш ҳиссини тўлдиради. У бар ча 
ижтимоий одоблар манбаи, гуноҳлар ва муфсид лар дан 
сақловчи ягона йўлдир. Шунингдек, у жамиятни бут қи­
лувчи омилдир. Расулуллоҳ (сол лаллоҳу алайҳи ва сал
­
лам): “Тақво мана бу ерда”, деб уч бор кўкракни кўр­
сат ганлар. Бундан эса ижтимоий тарбияда қалб катта 
аҳамиятга эга экани англашилади.

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish