FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR
1. 2017-yil 9-sentabr «Bolalarni ularning sog’lig’iga zarar yetkazuvchi
axborotdan himoya qilish to’g’risida»gi O’zbekiston Respublikasining qonuni.
2. 2021-yil 3-avgustdagi “Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam
ko‘rsatish markazlari to‘g‘risida” nizom. Vazirlar Mahkamasi 490-son qaror
3. Zamonaviy ilm-fan yutuqlariga, innovatsion g`oyalarga tayanmagan
davlatning ham, jamiyatning ham kelajagi yo`q” Sh.M. Mirziyoyev.
4. G’aniyev S. K., Karimov M. M., Tashev K. A. «Axborot xavfsizligi» — T.
«Aloqachi» 2008.
5. R. Turdiboyeva, D. Alimov “Huquqshunoslik” -T: “Vektor-Press” 2011
6. F. Tursunov “G’oya, mafkura, huquqshunoslik” o’quv va metodik
qo’llanmalar- T: “Fan va texnologiya” 2016.
627
ФИО автора:
Гайбуллаев Рахим Муродович,
Самарқанд Иқтисодиёт ва Сервис институти профессори, и.ф.д.
Название публикации:
«ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТНИНГ ЯРАТИЛИШИДА
МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ ЗАРУРИЙ
ШАРТЛАРИ»
Иқтисодиётда шундай умумқабул қилинган тамойил амал қиладики, унга кўра, қулай
инвестицион муҳитнинг яратилиши иқтисодий ўсишнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади.
Бундай муҳит тадбиркорлик тузилмаларининг инвестицион фаоллигига ҳам ўз таъсирини
кўрсатади. Чунки, бозор иқтисодиёти шароитида бу тузилмаларнинг тараққий этиб бориши
учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришни яхшилаш, унинг таннархини камайтириш, рақобатдош
янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда инвестицияни жалб қилмасдан мумкин
бўлмайди. Инвестиция жараёнини амалга ошириш учун молия ресурсларини жалб қилиш ҳам
катта имкониятлар яратади. Молиявий маблағлар билан таъминлашнинг зарурий шарти
сифатида унинг манбаларини мавжуд бўлиши ҳам тақоза этилади.
Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш бюджет маблағларини жалб қилиш
ҳисобига тўғридан-тўғри ва билвосита (имтиёзли солиққа тортиш) молиялаштириш йўли
билан ҳамда бюджетдан ташқари фондлар, тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари,
халқаро молия ташкилотларининг жалб қилинаётган кредитлари ва чет эл тадбиркорлик
капитали, хусусий хайриялар ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар билан
молиялаштириш кўринишида амалга оширилади.
Инвестицияни молиялаштириш манбаларининг тузилмаси асосан мамлакатдаги
иқтисодий сиёсат, қонунчилик (асосан солиқ қонунчилиги), инвестицияни жалб қилиш
инфратузилмаси аҳволига боғлиқ бўлади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, тадбиркорлик
тузилмалари инвестицион базасининг ривожланиши кўп жиҳатдан тадбиркорликни молиявий
томондан қўллаб-қувватлашнинг давлат сиёсати ўтказилаётганлиги билан боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёв томонидан ривожланишнинг узоқ
муддатга мўлжалланган концепциялари ишлаб чиқилиши, бу борада биринчи қадам сифатида
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари қабул қилиниб, мазкур
дастурларни ишлаб чиқишда молиялаштириш фонди ташкил этилиши таъкидланди. Бунда
иқтисодиётни ривожлантиришда аҳоли қўлида тўпланган маблағларни инвестиция шаклида
ҳаракатга келтириш, мамлакатимизда тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш муҳим
вазифаларимиздан бири эканлиги эътироф этилди.
48
Шу жумладан, Республикамизда инвестиция сиёсати Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан шакллантириладиган дастур асосида ҳам амалга ошириб
борилади. Бу дастур инвестицияни молиялаштиришда унинг манбаларидан уйғун ҳолда
фойдаланишни назарда тутади.
Инвестиция сиёсатини амалга ошириш доирасида қатор ҳуқуқий негизлар ҳам
яратилдики, улар жумласига 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган “Инвестициялар ва
инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини киритиш
мумкин ва мазкур қонун бу сиёсатни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий асос бўлиб
ҳисобланади. Бу қонун билан инвестиция мунособатларини тартибга солишда илгари қабул
қилинган қатор қонунлар ва бошқа бир қанча меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар бекор қилинди.
48
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси, Халқ сўзи 2017 йил 22 декабрь.
628
Янги қонуннинг 3-моддасида инвестицияларни молиялаштириш манбалари ва тартиблари
ҳақида ва инвестиция сиёсатига қўйидагича таъриф берилган. “Инвестиция сиёсати –
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ва унинг алоҳида тармоқларида инвестицияларнинг
зарур даражасини ва тузилмасини таъминлашга, инвестиция фаолияти субъектларининг
инвестиция манбаларини топишга ва улардан фойдаланишнинг устувор тармоқларини
аниқлашга йўналтирилган инвестициявий фаоллигини оширишга доир ўзаро боғлиқ
тадбирлар мажмуи”дир деб белгилаб қўйилган.
49
Инвестиция сиёсатини олиб бориш асносида Ўзбекистон Республикасида
молиялаштириш бўйича асосий капиталга инвестиция киритиш миқдори 2020 йилда 202,0
трлн. сўмни ташкил этди. Инвестициялар асосан жалб қилинган маблағлар (65.4%) ,
жумладан, давлат, банкларнинг кредитлари ва бошқа қарз маблағлари, чет эл инвестициялари
ва кредитлари ҳамда корхоналар ва аҳолининг ўз маблағлари (34.6%) орқали
молиялаштирилди. Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 8,2 фоизга кам ўзлаштирилган.
Молиялаштириш бўйича асосий капиталга инвестиция киритишда давлат бюджети
маблағини энг кам жалб қилган бу Навоий, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳисобланади
ва жалб қилинган инвестицияда мувофиқ равишда 1.9%, 3.6% ва 5.2%ни ташкил этди.
2020 йилда корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган
асосий капиталга инвестициялар 51911.0 млрд. сўм ёки жами асосий капиталга
инвестицияларнинг 25,7% ини ташкил этган. Аҳоли маблағлари ҳисобидан жами асосий
капиталга инвестицияларнинг 8,9%и ёки 1877.0 млрд. сўми ўзлаштирилган. Республикамиз
маъмурий ҳудудлари орасида Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кенг миқёсли қайта ишлаб
чиқаришга асосланган иқтисодий муҳитни шакллантиришнинг муҳим кўриниши сифатида
хўжалик юритиш субъектларининг бевосита ўз фаолиятлари билан инвестициялашни амалга
оширишлари бўлди ва 2020 йилда капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмида корхоналар ва
аҳоли маблағлари инвестиция умумий ҳажмининг мувофиқ равишда 47.5% ва 43.5%ини
ташкил этди. Бу эса республика бўйича энг юқори кўрсаткич бўлди (республика бўйича
бу кўрсаткич 34.6%дир). Бу эса ҳудудларда
инвестиция фаолиятни молиялаштиришда қулай инвестиция муҳити шаклланганлигидан
далолат беради.
2020 йилда 86647.0 млрд. сўм ёки асосий капиталга инвестицияларнинг 42,9%и
хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан ўзлаштирилган. Жаъми хорижий инвестиция ва
кредитлар таркибида хорижий инвестициялар 32847.0 млрд. сўмни ташкил этган ва қолган
53799,8 млрд. сўм хорижий кредитлар ҳисобига тўғри келди.
Тадбиркорлик тузилмалари инвестицион базасининг ривожланишида тадбиркорликни
молиявий томондан қўллаб-қувватлашнинг олиб борилаётган давлат сиёсати асносида,
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Марказий Банк томонидан Меҳнат Вазирлиги
билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган "Тижорат банкларида кредит
линиялари очиш йўли билан бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан кичик ва хусусий
бизнес субъектларига кредит бериш Тартиби" қабул қилиниб, "Меҳнат бандлиги" дастури
орқали бериладиган кредитларга тадбиркорлар эътибори жалб қилинмоқда.
Шунга кўра, банклар ва бюджетдан ташқари фондлардан кичик ва хусусий бизнес
инвестицион лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш ишлари кенг миқёсда олиб борилмоқда.
Аммо, бу ишлар миқёси умумкредит тузилмасида жуда кам улушни ташкил этади. 2020 йилда
тижорат банклари орқали хўжалик юритиш субъектларига жаъми ҳисобда 28482,0 млрд. сўм
кредит ва бошқа қарзлар берилди. Аммо, таҳлиллар кўрсатадики, умуминвестициялар
тузилмасида тижорат банклари кредитлари бошқа манбаларга қараганда анчагина паст
даражададир. Капитал қуйилмаларни молиялаштириш учун кредит капиталини ишлатиш
49
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги “Инвестициялар ва инвестиция
фаолияти тўғрисида”ги қонуни. http://www.lex.uz (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими).
629
амалий жиҳатдан анча қийин кечади, чунки банклар кредитларни юқори фоиз миқдорида
таклиф қиладилар. Юқори фоизли кредитлар барқарор ишлаётган корхоналарни оғир
молиявий аҳволга солиб қўяди. Кредитларни расмийлаштиришдаги ортиқча молиявий
харажатлар (кредит учун гаровга қўйилаётган мол-мулк суммасининг суғуртаси ва нотариал
расмийлаштиришдаги тўлов) ҳам қўшимча юкдир. Банк бу расмийлаштиришларсиз ўз
кредитини бермайди. Шу сабаб, банклар томонидан берилаётган кредитларнинг
инвестициядаги улуши анча камдир ва ўтган яқин йилларга нисбатан бу даражанинг ўсиши
кузатилмаган. 2018 йилда бу улуш инвестициялар таркибида 17.8%, 2019 йилда – 13.8%,
2020 йилда – 14.1%ни ташкил этди. Ҳамма кредитлар асосий фондлар гарови остида
берилади, уларнинг мавжудлиги эса кичик ва хусусий бизнесда чегаралангандир. Шунинг
учун, қарз маблағлари қисқа муддатли кредитлар кўринишида асосан айланма маблағларни
тўлдириш ёки савдо-воситачилик операцияларида фойдаланилади.
Кичик ва хусусий бизнес учун банк кредитларини олиш муаммолари унинг
ривожланишида ва рақобатдошлигини таъминлашда тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки,
кичик ва хусусий бизнесни банклар томонидан бу масалада рағбатлантирилиши шубҳасиз,
юқори самарали бозор иқтисодиётига ўтишнинг амалий шарт-шароити бўлиб ҳисобланади.
Кичик корхоналарда кредитлар олиш учун зарурий гаров имкониятларининг йўқлиги,
кафолат тизими ва лизинг механизмини яхши йўлга қўйилмаганлиги бозор стратегияси
одимларига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
Облигациялар чиқариш орқали қарзларни жалб қилиш амалда корхоналар томонидан
амалга оширилмайди. Бунга эса, ҳали ўтиш даврининг таъсири деб қараш мумкин. чунки,
давлат корхоналари кўпроқ давлат маблағини ўзлаштирсалар, акциялар чиқаришга ҳуқуқи бор
нодавлат корхоналари эса акциялар чиқариш йўли билан маблағларни жалб қилишга журъат
этмаслигининг сабаби эса ўз корхоналари устидан назоратни йўқотмасликка ҳаракат
қилишларидадир. Бироқ, таҳлиллар кўрсатадики, ҳозирги иқтисодий шароитда корхонанинг
ўз ички маблағлари унинг инвестицион фаолиятини таъминлай олмайди:
- биринчидан, бу маблағлар инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун жуда камдир,
бу эса иқтисодий ўсишнинг чўзилишига олиб келиши мумкин;
- иккинчидан, корхоналар ички маблағларининг капитал қуйилмаларни молиялаштириш
учун ишлатилиши билан иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларига ресурсларнинг оқиб
ўтиши қийинроқ кечади.
Инвестиция сиёсатини олиб боришда кичик ва хусусий бизнес корхоналарига
молиялаштириш манбаларини жалб қилиниши давлат корхоналарига нисбатан паст даражада
эканлиги амалиёти мавжуд бўлиб қолмоқда. Шундан хулоса қилишимиз мумкинки,
тадбиркорликни ривожланишига тўсиқ бўлаётган бош сабаблардан бири - энг аввало, кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимининг суст ҳаракатидир.
Ваҳоланки, Германияда кичик ва ўрта компанияларни ривожланишида қўллаб-қувватлаш ва
кўмак кўрсатиш мақсадида уларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтирадиган
хусусий банклар давлат томонидан рағбатлантирилади. Бу мамлакатда 2 млн. кичик ва ўрта
фирмалар ишлаб чиқарган маҳсулотлар ЯИМнинг 50%ини ташкил этади. Бу фирмалар йирик
корхоналар билан ишлаб чиқаришни бошқариш ва янги техника ва технологияларни татбиқ
этишда рақобатлашмоқдалар.
50
Бу тизимнинг фаол ҳаракати эса кичик ва хусусий бизнесга барқарор ишлаётган
корхоналар билан муаффақиятли рақобатга киришга имкон берар эди. Кичик ва хусусий
бизнесда бошланғич капитални шакллантириш учун молиявий ресурслар тақчиллиги ҳам
уларнинг инвестицион фаоллигини чегаралаб туради ва афзал даражада воситачилик
соҳасининг ривожланишига сабаб бўлади.
50
Попонова Н.Г., Павлюченко В.П. О налообложении предприятий в ФРГ.//Финансовая
газета. -1998. №14(4). с.5.
630
Инвестицион фаолликнинг манбаларидан бири сифатида кредит маблағларининг
юқори фоизли эканлиги ва тижорат банкларининг лойиҳаларга ишончли кафилликсиз кредит
беришни истамасликлари ҳам бу борада асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Кичик ва хусусий
бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат кўмагининг бир кўриниши сифатида
тадбиркорлик фаолиятининг инвестицион фаоллигини рағбатлантириш зарур. Шунинг учун,
кичик ва хусусий бизнесни инвестицион қўллаб-қувватлашда қатор тадбирларни амалга
ошириш мақсадга мувофиқдир ва улар жумласига, фикримизча, қуйидагилар киради:
- кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун бошланғич капитални давлат кафолати
остидаги имтиёзли кредитлар асосида шакллантириш;
- давлат мулки ва ишлаб чиқариш қувватларини унинг таассаруфидан чиқариш ва
хусусийлаштиришда сотувларни афзал даражада кичик ишлаб чиқаришни йўлга қўювчи ва
янги иш жойларини яратишни таъминловчи юқори самарали лойиҳалар асосида амалга
ошириш;
- кичик корхоналарни молиялаштириш учун турли хил манбалардан маблағларни жалб
эттиришнинг илғор тузилмаларини шакллантириш;
- кичик корхоналарни молиялаштиришда банк кредитларини кафолатлаш тизимини
яратиш;
- кичик ва хусусий бизнес корхоналарига кредитлар беришни суғурта қилиш махсус
тузилмаларини ташкил этиш;
- кичик ишлаб чиқаришга зарурий ускуна ва техникани ижарага берувчи лизинг
фирмаларини ривожлантиришни давлат томонидан ҳар томонлама рағбатлантириш;
- бозор конъюнктурасини ўрганиш бўйича давлат ва ҳудудий ахборот хизматини йўлга
қўйиш ва уларда кичик корхоналар маҳсулотига бўлган талабларни (жумладан, жаҳон
бозорида) ўрганишни такомиллаштириш;
- кичик ва хусусий бизнес субъектлари лойиҳалари остида кредит берувчи молия-кредит
муассасаларига кафиллик берувчи кафолат фондларини яратиш;
- кредит олиш ва уни қоплаш билан боғлиқ харажатларни таннарх таркибига киритиш
билан кичик корхоналарга имтиёзлар бериш;
- конкурс асосида кичик корхоналарга давлат буюртмаси ҳажмини кўпайтириш ва унинг
реал тўловини таъминлаш.
Кичик тадбиркорлик субъектларини молия-кредит ташкилотлари томонидан
кредитлашни қўшимча рағбатлантиришни яратиш бўйича таклифлар қуйидагилардир:
- банкларнинг кичик ва хусусий бизнес лойиҳаларини кредитлашдан олинган даромадлар
қисмини имтиёзли солиққа тортиш;
- кичик ва хусусий бизнесни кредитлашни рағбатлантириш учун резерв миқдорини
камайтириш.
Шундай қилиб, кичик ва хусусий бизнесни амал қилиши учун давлат томонидан қулай
шарт-шароитларни яратилиши инвестицион фаолликни оширишнинг ва мамлакатимизда
инвестицион аҳволни яхшилашнинг гаровидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |