Название публикации:
«БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШДА
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАНИ
ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ»
Аннотация:
Мақолада жисмоний тарбиянинг баркамол авлодни вояга
етказишдаги устувор вазифалари, умумий ўрта таълим мактаби жисмоний
тарбия фани ўқитувчиси томонидан ўқувчиларни ахлоқий, эстетик ва
жисмоний ривожлантириш, келажакда комил инсон қилиб тарбиялашда касбий
фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари юзасидан фикр-мулоҳазалар баён
этилган.
Калит сўзлар:
Жисмоний тарбия, спорт, кўникма, малака, маданият,
ўқитувчи, педагогик маҳорат, ўқувчи, ватан, халқ, жамият, оила, соғлом
турмуш тарзи, маънавий-ахлоқий сифатлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги
Қонунининг 3-моддасида “Жисмоний тарбия — маданиятнинг инсонни
жисмоний тарбиялаш, жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик орқали
жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, унинг қобилиятини
ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини
шакллантириш, ижтимоий мослаштириш мақсадида жамият томонидан
яратиладиган ҳамда фойдаланиладиган қадриятлар, нормалар ва билимлар
йиғиндисидан иборат бўлган қисми”[1],- деб белгилаб қўйилган.
Жисмоний тарбия бу инсонни иродавий, аҳлоқий, функционал,
морфологик такомиллаштиришга йўналтирилган педагогик жараён бўлиб, унинг
650
мақсади ўқувчиларни меҳнатда ва Ватан ҳимоясида энг яхши натижаларга
эришиши
учун
кўникма,
малака
ва
махсус
билимлар
билан
қуроллантиришдир[3]. Жисмоний тарбия - тарбиянинг энг таъсирчан
усулларидан бўлиб, ўқувчиларда ақлий, аҳлоқий ва нафосат тарбиясини
биргаликда муваффақиятли амалга оширишда муҳим воситадир. Жисмоний
тарбия - бу соғлом, жисмонан баркамол, ижтимоий фаол ва ахлоқий жиҳатдан
барқарор бўлган ёш авлодни шакллантиришга қаратилган бўлиб, жамиятимиз
учун баркамол шахсни шакллантиришнинг энг асосий мақсадларидан
ҳисобланади.
Мамлакатимиз келажаги ҳисобланувчи ёш авлоднинг маънавий қиёфаси,
дунёқараши, илмга муҳаббатини шакллантириш кўп жиҳатдан умумий ўрта
таълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчининг шахси, маданияти,
маълумоти ва педагогик маҳоратига боғлиқ. Ёш авлодни жамиятда баркамол,
маънавий мафкураси, фикри соғлом, дунёқарашини кенг қилиб тарбиялашда
умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг ҳам
хизматлари беқиёсдир.
Амалиётдан маълумки, аксарият ҳолларда умумий ўрта таълим
мактабларида жисмоний тарбиянинг тарбиявий вазифаларига, мазкур фан
ўқитувчилари томонидан ўқувчилар билан ўтказадиган маънавий-маърифий,
спорт тадбирларига кўп ҳам аҳамият берилмайди. Гуёки бу тадбирлар “иккинчи
даражали” сифатида қаралади.
Дарс жараёнида ўқувчилар мисолида жисмонан соғлом, маънавий
жиҳатдан етук, ватанпарвар, меҳнатсевар авлодни тарбиялаш-умумий ўрта
таълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчисидан катта масъулият ва
маҳоратни талаб қилади. Бунинг учун жисмоний тарбия фани ўқитувчиси дарс
жараёнини белгиланган талаблар даражасида ташкил этиши билан бирга,
ахлоқий-маънавий жиҳатдан етук, ижтимоий фаол, янгича касбий дунёқараш,
замон талабларига мослаша олиш қобилиятига эга бўлиши талаб этилади.
Шунингдек у педагогика, психология, ҳамда ўз мутахассислигига тааллуқли
барча фанларга оид бутун бир билимлар тизимига, замонавий билим, тафаккур,
651
амалий касбий кўникмага эга, тарбия, ўқитиш методлари ҳамда баҳолаш
мезонларини мукаммал эгаллаган бўлиши керак. Фан ўқитувчиси шахсига
қўйиладиган талаблардан бири-у ўзининг фанини чуқур билиши, унинг
методикасини тўлиқ ўзлаштириб олган бўлиши зарур.
Жисмоний тарбия ва спортнинг ҳаёт билан боғлиқлиги тамойилида
болаларни тегишли дастур асосида жисмоний ва спорт машқларига, ўйинларга
ўргатиб, улардаги бу қизиқиш қўллаб-қувватлаб турилади. Таълимнинг мақсади
болаларда келажакда жисмоний тарбиядан меъёрий кўрсаткичлар мажмуаси
талабларини муваффақиятли ўзлаштириш учун жисмоний тайёргарлик ҳосил
қилишдан иборатдир. Шу асосда болаларда Ўзбекистоннинг машҳур
спортчилари, уларнинг ватанпарварлиги, ишчанлиги, жасурлиги, бардошлилиги,
маҳорати, дўст-биродарлиги ва ўзаро ёрдам каби хислатларига ҳурмат ҳисси
тарбияланади[2].
Умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
маънавий жиҳатдан сoғлoм ва кенг фикрлай oладиган бўлиши, ижтимоий фаол,
юксак маданиятли, ватан, халқ, жамият ва оила олдидаги ўз масъулиятини ҳис
қилувчи, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилувчи, халқ
анъаналарини бойитувчи ва мустаҳкамловчи, мамлакатимизнинг ижтимоий,
иқтисодий ва маданий соҳаларида рўй бераётган ўзгаришларни мунтазам
ўрганиб борувчи, умуминсоний қадриятлар ва миллий маданиятимиз асосларини
эътиборга олиб таълим-тарбия мазмунини шакллантириб бориши зарур.
Шунингдек, жамият ижтимoий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, oлиб
бoрилаётган ижтимoий-иқтисoдий ислoҳoтлар мoҳиятини чуқур англаб етиши,
илм-фан, техника ва аxбoрoт-кoммуникациoн теxнoлoгиялари янгиликлари ва
ютуқларидан xабардoр бўлиб, ўз устида тинимсиз илмий изланишлар oлиб
бoриши ҳамда мантиқий тафаккурга эга бўлиши лoзим.
Ўз шогирдларини мустақил Ўзбекистоннинг муносиб фарзандлари этиб
тарбиялаш масаласи жисмоний тарбия фани ўқитувчисининг маънавий-
маърифий соҳадаги фаолиятининг асосий йўналишини ташкил этиши даркор.
Умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси дарс
652
жараёнида ўқувчиларнинг соғлигини мустаҳкамлаб, жисмоний фазилатларини
такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзига интилишини тарбиялаш ва
ривожлантириш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш
асосида юксак маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш, ватанига ва
халқига содиқ фуқаро сифатида тарбиялашда муассаса маъмуриятининг яқин
кўмакчиси бўлиши лозим. Жисмоний тарбия фани бўйича дарс ва тўгарак
машғулотларини қизиқарли, мазмунли ташкил этиш учун ҳар бир ўқитувчи
янада масъулиятли, янгиликка интилувчан, илғор методларни қўллаш
маҳоратига эга бўлиши зарур.
Хулоса қилиб айтганда, умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига
таълим-тарбия бериш жараёнида миллий ва умуминсоний қадриятлар
устуворлигини таъминлаш, инсон, жамият ва атроф муҳитнинг ўзаро
муносабатларини уйғунлаштириш, уларнинг oнги, дунёқaрaши, мaънaвий
дунёсини бoйитиш, тафаккур кўламини кенгайтириш, маънавий-ахлоқий
сифатларини шакллантириш борасидаги таълимий ва тарбиявий ишларни
самарали ташкил этиш, ёш авлодгa ўзлигини aнглaтиш, таълим олувчиларда
онгли интизом, инсоний қадр-қиммат туйғуси, юксак, ҳуқуқий маданият ва
маънавий ҳамда ижодий фикрлашни таркиб топтириш– жисмоний тарбия
ўқитувчисидан фанни ўқитиш жараёнига янгича, замонавий талаблар асосида
ёндашишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |