А. Пирматов, С. Л. Матисмаилов, Қ.Ғ



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/106
Sana11.07.2022
Hajmi5,47 Mb.
#774249
TuriУчебник
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   106
Bog'liq
jigirish texnologiyasi

Майда нуқсонлар IPI 
Ипда тез-тез учраб турадиган нуқсонлар майда нуқсонлар 
дейилади (225-расм). Қанчалик узун нуқсонлар ва диаметрлар 
оғиши кам бўлса, шунчалик бу н уқсонлар тез-тез учраб туради. Бу 
турдаги нуқсонларнинг келиб чиқишга хом ашѐ ѐки уни қайта 
ишлаш шароитининг бузилиши сабаб бўлади. Бунга асосан хом 
ашѐ, гарнитура, юк валиклари ва чўзиш асбобининг валиклари
тасмалар нуқсони, ҳалқа, югурдак ва бошқа оми ллар таъсир этади.
Шунинг учун майда нуқсонларни ишончли таҳлили ишлаб 
чиқариш жараѐнларини муқобиллаш эмас, балки ишлатилаѐтган 
толали материалнинг сифати ҳақида хулоса қилиш имконини 
беради.
225-расм. Диаметр бўйича майда нуқсонлар таснифи.


303 
Юза индекси SFI
Ип юзаси структурасини (масалан тукдорлигини) баҳолаш ва 
назорат қилиш ҳам сифатни таъминлашда муҳим мезонларидан 
ҳисобланади.
Тўқувчилик 
ѐки 
трикотаж 
ишлаб 
чиқаришда 
ипнинг 
қандайлигини айтиб беришда фақат алоҳида сифат кўрсаткичлар 
(масалан, нотекислик ва тукдорлик) камлик қилади (226-расм). 
Фақат ҳар хил сифат мезонлари йиғиндиси (масалан, нотекислик 
ва тукдорлик) ишончли хулоса чиқариш имкониятини беради. Юза 
индекси SPI бу сифат кўрсаткичларининг қўшилишига олиб келади 
ва фойдаланувчига сифат устидан оддий йўл билан назорат 
қилишига имконият беради.
226-расм. Ипнинг тукдорлиги ва нотекислигини комплекс баҳолаш (SPI) 
объекти 
Юза индекси SPI сифатсиз найчани кўришга имкон беради 
(масалан, тасодифан пайдо бўлувчи ингичкалик ва йўғонликлар 
қабул қилинган чегара доирасида бўлиши мумкин, лекин миқдор 
жиҳатидан мато структурасига салбий таъсири бўлиши мумкин) ва 
имконият борича қайта ўраш жараѐнида ипдаги бу нуқсонларни 
йўқотиш зарур.
Назорат саволлари 
1.
Йигиришнинг мақсади ва моҳияти нималардан иборат?
2.
Ҳалқали йигириш машинасида қандай технологик жараѐнлар амалга 
оширилади?
3.
Ҳалқали йигириш машинасида технологик жараѐнлар қандай 
бажарилади?


304 
4.
Таъминлаш қурилмасига қандай талаблар қўйилади?
5.
Таъминлаш қурилмаларининг қандай турлари мавжуд?
6.
Таъминлаш 
қурилмасида 
қандай 
турдаги 
ғалтак 
туткичлар 
ишлатилади?
7.
Чўзиш асбобига қандай талаблар қўйилади?
8.
Етакловчи мосламанинг қандай турлари мавжуд?
9.
Чўзиш асбобининг параметрлари нималардан иборат?
10.
Зичлагичларнинг вазифаси нималардан иборат?
11.
Пишитиш-ўраш қурилмаси қандай вазифаларни амалга оширади?
12.
Ипнинг пишитилганлиги нимани ифодалайди?
13.
Пишитиш механизми қандай қисмлардан ташкил топган?
14.
Югурдакнинг қандай турлари мавжуд ва улар қандай фарқланади?
15.
Ҳалқаларнинг қандай турлари мавжуд?
16.
Урчуқларга ҳаракат узатишнинг қандай усуллари мавжуд?
17.
Початка қандай таркибий қисмлардан иборат?
18.
Ўрашнинг қандай шартлари мавжуд?
19.
Ўраш механизмининг қандай турлари мавжуд?
20.
Назарий унумдорлик нимани билдиради?
21.
«Очиқ учли йигириш» нимани билдиради?
22.
«Очиқ учли йигириш»да қандай қўшимча жараѐнлар мавжуд?
23.
«Очиқ учли йигириш» нинг қандай турлари мавжуд?
24.
Пневмомеханик йигириш машинасида технологик жараѐн қандай 
амалга ошади?
25.
Пневмомеханик йигириш машинасининг қандай турлари мавжуд? 
26.
Пневмомеханик 
йиг ириш 
машинаси 
таъминлаш 
қурилмасининг вазифаси нималардан иборат?
27.
Пневмомеханик 
йигириш 
машинасининг 
таъминлаш 
қурилмаси қандай қисмлардан тузилган?
28.
Дискретловчи барабанчанинг вазифаси нималардан иборат?
29.
Дискрет толалар оқими қандай ҳосил қилинади?


305 
30.
Дискрет толалар оқимини ҳосил қилишда қандай ишчи 
органлар иштирок этади?
31.
Узилиш датчигининг вазифаси нималардан иборат?
32.
Йигириш қурилмаси қандай ишчи органлардан ташкил топган?
33.
Толаларнинг циклик қўшилиши қандай содир бўлади?
34.
Дискрет толалар оқими камера нинг новида нима учун 
йиғилади? 
35.
Ипнинг шаклланиши-пишитилиши қандай амалга оширилади?
36.
Йигириш 
камерасининг 
ажраткичи 
қандай 
вазифани 
бажаради?
37.
Йигириш камерасида ҳаво ишлатилишининг аҳамияти нимадан 
иборат?
38.
Ип ўтувчи найчалар қандай вазифани бажаради?
39.
Бурам сақлагич нимага хизмат қилади?
40.
Йигириш камерасида ипнинг шаклланиши қандай амалга 
оширилади?
41.
Ип юриткич қандай вазифани бажаради?
42.
Пневмомеханик йигириш машинасининг ўраш механизми 
қандай ишлайди? 
43.
Пневмомеханик йигириш машинасининг унумдорлигига қандай 
омиллар таъсир этади?
44.
Пневмомеханик машинасининг унумдорлиги қандай аниқланади?

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish