7
этнопедагогик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ѐшларнинг мустақил-
ижодий фикрлаш сифатларини жаҳон миқѐсида таркиб топган тамойиллар
даражасида фаоллаштиришнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш;
-
умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий
таълим ўқув режаларида кўзда тутилган таълим предметларининг ѐшларда
мустақил-ижодий фикрлашини фаоллаштириш имкониятлари ўрганиш асосида
унинг самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш;
-
узлуксиз таълимнинг мактабгача ва умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими ҳамда олий таълим турларида ѐшлар мустақил-ижодий
фикрлашини
фаоллаштириш ишлари мазмунини танлаш мезонларини ишлаб чиқиш;
-
ѐшларда мустақил-ижодий фикрлашни шакллантиришнинг энг илғор
тажрибаларини таълим тизимига тезкор жорий этиш механизмини яратишга
қаратилган инновацион технологияларни ишлаб чиқиш.
Ёшлар мустақил - ижодий фикрлашини фаоллаштириш муаммосининг
ечимини топишга қаратилган ушбу вазифаларнинг босқич-босқич
амалга
оширилиши уларнинг муваффақиятли ҳал этилиши учун замин яратади деб
ҳисоблаймиз. Бу босқичлар мазмуни қуйидагича бўлиши мумкин:
1-
босқич. Ёшларда мустақил-ижодий фикрлаш сифатларини шакллантириш,
ривожлантириш ҳамда фаоллаштиришга оид жаҳон тажрибасини изчил ўрганиш
асосида мустақил-ижодкор шахс структураси ҳамда
уни шакллантириш
босқичларини ишлаб чиқиш.
2-
босқич. Умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда
олий таълим ўқув режаларида кўзда тутилган таълим предметларининг ѐшларда
мустақил-ижодий фикрлашини фаоллаштириш имкониятлари ўрганиш асосида
унинг самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш.
3-
босқич. Узлуксизнинг таълимнинг мактабгача ва умумий ўрта таълим, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим турларида ѐшлар мустақил-
ижодий фикрлашини фаоллаштириш ишлари мазмунини танлаш мезонларини
ишлаб чиқиш;
4-
босқич. Ёшларда мустақил-ижодий фикрлашни
шакллантиришнинг энг
илғор тажрибаларини таълим тизимига тезкор жорий этиш механизмини яратишга
қаратилган инновацион технологияларни ишлаб чиқиш.
Бу борада баѐн қилинган тавсиялар ўқувчи ѐшлар тайѐргарлигининг давлат
таълим стандарти талабларига жавоб бериш даражасининг ортиши, юксак
даражада
шаклланган, фаол мустақил-ижодкорлик сифатларига эга шахс
сифатида юқори академик ҳаракатчанлик даражасига эришиши учун назарий-
методологик асосларнинг яратилишига асос бўлади.
Шунингдек, бу борадаги
вазифаларни самарали ҳал этиш учун мустақил фикрловчи ижодкор шахс
тўғрисидаги тушунчаларни умумлаштириш ҳамда
унинг ягона структурасини
ишлаб чиқиш жараѐнини бошқаришнинг ахборот таъминоти технологиясини
ишлаб чиқиш талаб этилади.
Шарипов Шавкат Сафарович,
Низомий номидаги ТДПУ Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш
бўйича проректори, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Шахс ижодкорлик
фаолиятини ташкил этиш, таълим узвийлигини таъминлаш,
мустақил таълим жараѐнини билим олишнинг интеллектуал тизимлари асосида
ташкил этишнинг илмий-методик муаммолари билан шуғулланади. Тадқиқот
йўналиши бўйича
Буюк Британия, Франция, Россия Федерацияси етакчи илмий
марказларида бўлиб, тажриба алмашган.