Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

 
 
 
 
Республикамизнинг айрим вилоятларида насос станцияларида электр 
энергиясининг истеъмоли кўрсаткичлари 2.2-жадвалда келтирилган.
2.2 -жадвал
Электр насос станцияларида электр энергиясининг истеъмоли 
кўрсаткичлари 
Республика қишлоқ хўжалигида 11 минг қишлоқ аҳоли пунктларида 
(таълим ва соғликни сақлаш муассасаларида, маиший соҳада, алоқа ва 
Вилоятлар 
Насос станциялари 
сони 
Электр энергиясининг 
истеъмоли
 
, млн.кВт.с 
Андижон 
13 
289,5 
Наманган 
17 
479,5 
Фарғона 
17 
164,8 
Самарқанд 
12 
146,4 
Жами 
59 
1080,2 


 
бошқаларда) мамлакат аҳолисининг 60 фоизига яқини истиқомат қилиб 
келмоқда.
Республикамиз сув таъминоти ва суғориш тизимларида 10145 дона насос 
агрегатлари ишлаб келмоқда. Уларнинг 5158 таси электрлаштирилган ва
4987 таси эса дизел агрегатлари ёрдамида ҳаракатга келтирилади.
Республикада жами 61 та сув омборлари мавжуд бўлиб, уларда тўпланган 
сув захиралари умумий узунлиги 27711 км бўлган хўжаликлараро каналлар 
орқали суғориладиган ерларни сув билан таъминлайди. Булардан ташқари 
барча 
магистрал 
ва 
хўжаликлараро 
сув 
тарқатиш 
тармоқлари 
электрлаштирилган бўлиб, уларнинг барчаси паст (0,4 кВ) ва юқори (6, 10 
кВ) кучланишли электр тармоқлари орқали электр энергияси билан 
таъминланади. Ушбу электр тармоқларни самарали эксплуатация қилишда 
энергетика ва автоматика хизмати мутахассис ходимлари билан таъминлаш 
актуал масала бўлиб қолмоқда. 
Аграр соҳада хўжалик юритишнинг янги турларини жорий этилиши 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш 
провард натижада якуний маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги сув, 
минерал ва маҳаллий ўғит, энергетик (ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, 
иссиқлик ва электр энергияси), интеллектуал (кадрлар), материал-техник 
ресурслар билан таъминланиш даражасига кўп томонлама боғлиқдир. 
Собиқ иттифоқ таркибида Ўзбекистон асосан хом-ашё етиштирувчи аграр 
республика ҳисобланиб келган ва деҳқончиликда пахта монополияси асосий 
ўринни эгаллаган. Бозор иқтисодиёти томоилларини аграр соҳа ислоҳотида 
қўллаш, асосий бойлик ҳисобланган ерни давлат мулки сифатида сақлаган 
холда узоқ муддатга хусусий мулк қилиб аҳолига берилиши, қишлоқ 
хўжалигида энг йирик воқеиликлардан биридир. 1998 йилда қабул қилинган 
«Ер кадастри» қонуни ушбу муҳим иқтисодий ислоҳотга ҳуқуқий асос бўлди. 
Қишлоқ 
хўжалигида 
хўжалик 
юритишнинг 
бозор 
иқтисодиёти 
қонунларига мос келувчи ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари, сувдан 
фойдаланувчилар уюшмаларини (СФУ) жорий этилиши деҳқонларда 


 
мулкдорлик хисларини уйғотиб, маҳсулот етиштиришнинг самарадорлигини 
оширишга қизиқиш уйғотди. 1998 йилда Олий мажлис томонидан қабул 
қилинган «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, 
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги 
қонунлар хўжалик юритишнинг янги шаклларини жорий этишда хуқуқий 
хужжат бўлиб хизмат қилиб келмоқда. 
Хўжалик юритишнинг янги турлари асосида кейинги йилларда тўпланган 
тажриба ва ижобий натижалар асосида «фермер хўжаликлари» қишлоқ 
хўжалигида хўжалик юритишнинг устивор йўналиши деб белгиланди. 
Ширкат, фермер ва дехқон хўжаликларни моддий-техник таъминланишин 
яхшилаш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташқил этиш 
бўйича Вазирлар Махкамаси томонидан 2004 йилда қабул қилинган қарор 
қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишида муҳим ахамиятга эга бўлди. 
Ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда 
ахолининг 3-5% иштирок этса, Республикамизда қишлоқ ахолисининг 50-
60% қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан банддир. Ушбу 
кўрсаткич заминида эса паст ҳосилдорлик, маҳсулот етиштиришда қўл 
меҳнати салмоғининг катталиги, каби кўрсаткичлар билан бир қаторда 
илмий-техникавий тараққиёт даражасини хамон паст бўлиб келаётгани ҳам 
ётади. 
Бошқа мавжуд муаммолар қаторида илмий техник тараққиёт қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришида ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Бозор 
иқтисодиётига ўтиш шароитида давлат тасарруфидаги йирик ишлаб 
чиқариш хўжаликлари, ташкилот ва корхоналарни хусусийлаштирилиши 
ҳамда йирик фермерлар, хусусий корхоналар сонини бугунги кунда ҳали 
камлиги, уларнинг техника ва технологиялар сотиб олиш, мавжудларини 
такомиллаштириш (янгилаш) учун зарурий маблағлари етарли бўлмаганлиги 
туфайли техник таъминот даражаси бир мунча пасайиши, бинобарин 
меҳнатни техник ва энергетик ресурслар билан таъминот даражаси камайиш 
ҳолати мавжуддир. 


 
Ишлаб чиқаришда янги технологияларни жорий этиш, замонавий 
техник воситалар билан жиҳозлаш ва энг асосийси улардан самарали 
фойдаланиш етиштирилаётган маҳсулотни сон ва сифат кўрсаткичларига ва 
таннархига сёзиларли таъсир кўрсатади. Фермер ва деҳқон хўжаликларига 
ҳамда бошқа фаолият кўрсатувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 
билан боғлиқ корхоналар, ўрта ва кичик бизнес субъектларини янги 
технология ва техник воситалар билан таъминлаш, уларни ўрнатиб бериш, 
эксплуатация қилиш, техник сервис хизмат кўрсатиш, консалтинг хизматлари 
кўрсатишни амалга ошириш мақсадида хукумат қарорлари билан машина-
трактор парклар, уларнинг алтернатив турларини ташкил қилиниши бугунги 
кунда ўз самарасини бермоқда. 
Соҳада техник тараққиётнинг ўсиб бориши, унинг барқрорлиги 
ишлаб чиқариш жараёнларини электрлаштириш ва автоматлаштириш, 
энергоэффектив жараёнларни кашф этиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, 
ҳамда сув тизимини автоматлаштириш каби омилларга боғлиқдир. Бугунги 
кунда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ва сув хўжалиги тизимининг 
фаолият юритишини электротехник ускуналарсиз, энергетик қурилмаларсиз 
бошқача айтганда энергиялар орасида энг қулай ва универсал ҳисобланган 
электр энергиясисиз, тассавур этиб бўлмайди. 
Бугунги 
кунда 
Республика 
электроэнергетика 
тизими 
мамлакатимизда мавжуд электр энергияси истеъмолчиларини тўла 
таъминлаш имкониятига эга бўлишига ва қишлоқ туманларининг барча 
худудлари 
электр 
энергияси 
узатиш 
тармоқлари 
билан 
тўла 
таъминланганлигига қарамасдан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида электр 
энергиясидан фойдаланиш даражаси илғор мамлакатлардагидан 3-5 баробар 
камдир. Шу билан бирга бир бирлик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
етиштиришга сарф қилинаётган электр энергия миқдори илғор мамлакатлар 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги ўртача сарфидан 2-3 баробар юқори 
бўлиб келмоқда. Вужудга келган ҳолат қишлоқ ва сув хўжалигидаги мавжуд 
электр ускуналар ва қўрилмаларнинг эскирганлиги уларни эксплуатация 


 
қилиш етарли йўлга қўйилмаганлиги, техник сервис кўрсатиш жорий 
этилмаганлиги, бир сўз билан айтганда соҳада ишлаб турган 
электрлаштирилган ва автоматлаштирилган, ускуна ва жиҳозлардан 
фойдаланишда самарадорлигини таъминловчи техник сервис хизмати 
тизимининг мавжуд эмаслиги натижасидир. Вахоланки бозор иқтисодиёти
шароитида сервис хизмат кўрсатиш ҳар қандай соҳа тизимида ресурслардан 
фойдаланиш самарадорлигини таъминловчи омиллардан эканлиги амалиётда 
аллақачон ўз исботини топган. 
Аграр соҳанинг ривожланиш истиқболлари этиб қуйиди асосий 
йўналишлар белгиланган: 
- пахта етиштиришни устувор йўналиш этиб сақлаш, унда хосилдорликни 
ошириш, иқтисодий самарадорликни ошириб бориш; 

пахтанинг янги, юқори хосилдор навларини яратиш, янги 
агротехникаларни жорий этиш, илмий техник-тараққиётни ривожлантириш; 
- фермер хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш ва хўжалик 
юритишни ушбу шаклини устуворлигини сақлаш; 
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишлашни саноат асосида ташкил 
этишга эришиш; 
- қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи хўжаликларга, корхоналарга 
сервис хизмати турларини, жумладан энергетик сервис хизматини
кўпайтириш ва уларни кенг миқёсда қуллашга эришиш; 
- қишлоқ хўжалиги якуний махсулот ишлаб чиқаришда бир бирлик 
махсулотнинг энергия сиғимини камайтиришга эришиш; 
- сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминловчи тизимни 
шакиллантириш, жумладан сувдан фойдаланувчилар уюшмасини кенг жорий 
этиш; 
- сув хавзалари ва дарё ўзангларини бошқаришни бозор иқтисодиёти 
тамойилларига мос принципларни жорий этиш; 
- ер, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив 
холатини яхшилаш, ресурс-тежамкор суғориш тизимлари ва агротехник 


 
тадбирларни суғорма дехкончиликда кенг жорий этиш; 
-қишлоқ хўжалигида қайта тикланувчи энергия мабалардан фойдаланашни 
ривожлантириш ва бошқалар.

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish