2-боб. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва сув
хўжалиги тизими ҳолати ва ривожланиш истиқболи.
2.1. Республика қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва сув хўжалиги
тизимини ривожланиши
Република қишлоқ хўжалиги тармоғи мамлакатнинг озиқ овқат
хавфсизлигини
таъминлайдиган
ва
унинг
валюта
потенциалини
мустаҳкамлайдиган халқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири
ҳисобланади.
Республика ички ялпи маҳсулотининг (ИЯМ) 20 % дан ортиқроғини
етказиб бераётган аграр соҳа мамлакат иқтисодиёти, унинг ижтимоий –
сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутади.
Республикамизнинг географик
жойлашиши, ери, иқлим шароити унда дехқончилик ва чорвачиликни
ривожлантиришнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олинишини тақозо
этади. Дехқончиликда асосан суғорма ер дехқончилиги (92% дан ортиқ ерда)
жорий этилган бўлса, чорвачилик тоғлар ва адирликлар асосий озуқа
манбаи бўлган яйлов усулига таянган.
Республика қишлоқ хўжалиги истиқболи йилдан йилга юқори даражаларга
ортиб бормоқда ва саноат асосида
фаолият юритиш имкониятлари
туғилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида бугунги кунда ғалла мустақиллигига эришилди.
Пахта етиштириш устивор йўналиш бўлиб келмоқда ва келажакда ҳам у ўз
устиворлигини сақлаб қолиши кўзда тутилган. Ундан ташқари пилла
етказиш, мева-сабзавот, қоракўл тери етиштириш ва ушбу маҳсулотларни чет
элларга экспорт қилишни кенгайтириш кўзда тутилган. Аграр соҳада амалга
оширилиб келинаётган ислоҳотлар натижасида кейинги йилларда қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини етиштиришда маълум даражада барқарорликга
эришилмоқда.
1994-2015 йиллар доирасидаги асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
етиштириш бўйича маълумотлар 2.1 – жадвалда келтирилган.
Республикада 1994-2015 й.й. асосий қишлоқ хўжалик
махсулотлари
етиштириш (минг тонна ҳисобида)
2.1-жадвал
№
йиллар
турлари
1994
1996
1998
2000 2005
2010
2015
1 Пахта хом ашёси
3940
3350
3206
3000 3165
2823
3350
2 Дон, шу жумладан 2467
3549
3148
3929 5539
6262
7500
Ғалла
1363
2737
3556
3532 4957
5612
7160
Шоли
498
445
346
160
174
311
340
3 Картошка
567
490
692
731
773
828
3148
4
Сабзавотлар
2975
2481
2403
2640 2938
3299
9444
5 Мевалар
555
585
543
791
823
759
2731
6 Узум
353
474
336
624
504
401
1556
7
Гўшт ва парранда
гўшти
827
854
809
841
865
936
8 Сут (минг литр)
3732
3390
3495
3636 3719
4030
9 Тухум (млн.дона)
1574
1057
1165
1250 1367
1611
10 Жун
25
15
15
16
17
18
11
Қора-кўл териси
(минг.дона)
1540
1370
803
743
685
689
12
Пилла
23
22
20
19
20
17
13 Тамаки
11
12
34
24
11
11
Республиканинг асосий сув таъминоти манбалари бўлган Сирдарё ва
Амударё суғориладиган ерларга нисбатан
анча пастда жойлашганлиги
сабабли, улардан сувни бир неча ўн метрларгача юқорига тортиш керак
бўлади. Бунинг учун насос станциялари ва агрегатларидан фойдаланилади.
Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги
насос
станцияларида бугунги кунда 5003 та насос агрегатлари ишлаб турибди.
Уларнинг умумий қуввати 3,75 млн. кВт ни ташкил этади ва йилига ўртача
8,0 млрд. кВт.соат электр энергияси сарфланмоқда. Бу кўрсаткич респубика
бўйича ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 16 фоизидан кўпроғини
ташкил этади. Республика сув хўжалиги тизимида ҳозирги кунда 1600 дан
ортиқ насос станциялари мавжуд бўлиб, улар ёрдамида 4,3 млн. га умумий
суғориладиган ерларнинг 2,4 млн. га (жами суғориладиган ерларнинг-53%)
ни сув билан таъминлаб турибди, яъни суғориш учун сув миқдори 6817 м
3
/с
демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: