Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика


Нутқ темпи бузилган болаларни текшириш



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/99
Sana10.07.2022
Hajmi1,28 Mb.
#769199
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   99
Bog'liq
Логопедия асослари ЎУМ

Нутқ темпи бузилган болаларни текшириш. 
Текшириш комплекс холда олиб борилади: тиббий ва психолог-
педагогик. Текшириш мазмуни нерв-психик соҳанинг ҳолатини, интеллект 
ҳолатини (тиббий ҳужжат маълумоти бўйича ёки шифокорайтиб бериш ва 
олдини олиш учун ҳам муҳимдир. Этиологияда ташқи ва ички омилларнинг 
роли масаласи умумий сабабият муаммосининг бир бўлими ҳисобланади. 
Нутқ камчилигининг келиб чиқиши ва унинг клиник кўриниши 


125 
шаклланишида бу икки омил орасида бевосита, ўзаро алоқадорлик 
ўрнатилган. Нутқ бузилишларининг келиб чиқишида махсус шароитлар катта 
роль ўйнайди, яъни нутқ камчиликларининг келиб чиқишига ёрдам берувчи 
ёки тўсқинлик қилувчи омиллар. Масалан, психик травма таъсири остида 
болада дудуқланиш юзага келса, у ташқи сабаб сифатида кўрилади. 
Қуйидагилар эса дудуқланишнинг келиб чиқиши учун қулай шароит бўлиб 
хизмат қилади: боланинг соматик заифлиги, унинг невропатик организми 
(нерв-психик қўзғалувчанликнингошганлиги), марказий нерв системасининг 
эрта органик жароҳатланиши асорати ва ҳ.к. Демак, нутқ камчилигига эга 
кишилар орасида ёки нутқий чегараланган муҳитда тарбияланувчи илк 
ёшдаги болалар нутқи ривожланишидан орқада қолади (кар-соқов ота-оналар 
ёки яққол нутқ камчилигига эга ота-оналар, узоқ муддат касалхонада ётиш, 
турли хил 
ОҒИР
касалликлар туфайли ижтимоий контактга киришишнинг 
чегараланганлиги). Бола нутқининг нормал ривожланиши учун мулоқот 
маълум аҳамиятга эга бўлиши, ижобий-эмоционал тусда кечиши керак. Унга 
товушларни шундайгина эшитиш камлик қилади (радиомагнитофон, 
телевизор). Дастлаб маълум ёш даври учун характерли асосда катталар билан 
мулоқот қилиш лозим. Болани катталар билан мулоқоти шаклининг 
ўзгариши нутқ ривожланишига туртки бўлади. Демак, ҳаётининг биринчи 
йили учун характерли бўлган эмоционал мулоқотни 2—3 ёшларда 
предметли-ҳаракатга алмаштириши унинг нутқи ривожланишига яхшигина 
туртки бўлиб хизмат қилади. Агарки, бундай ўзгариш юз бермаса, у ҳолда 
нутқ ривожланишида орқада қолиш юзага келади. Болада предметли-ўйин 
фаолияти жараёнида тўпланган таассуротлар нутқривожланишига дастлабки 
замин бўлиб хизмат қилади. Бола нутқининг ривожланиши ташқи ноқулай 
шароитлар натижасидакечикади ва бузилади: ижобий эмоционал мухитнинг 
йўқлиги, хаддан ташқари шовқин-суронли муҳит. Нутқ тақлид асосида 
ривожланади. Шу сабабли айрим нутқий камчиликлар (талаффузнинг аниқ 
эмаслиги, дудуқланиш, нутқ темпининг бузилиши ва бошқалар) асосида 
тақлид ётади. 


126 
Нутқ камчиликлари кўпинча турли хил психик травмалардан юзага 
келади (қўрқув, яқин одамини йўқотганда хаяжонланиш, оиладаги узоқ 
давом этаётган психик травмаловчи вазият ваҳ.к.). Бу нутқ ривожланишини 
кечиктиради, айниқса, кучли психик травмаларда болаларда психоген нутқий 
бузилишларни келтириб чиқаради: мутизм, невротик дудуқланиш. Бу нутқий 
бузилишлар М. Е. Хвацевтаснифи бўйича шартли равишдафункционал 
бузилишга киритилади. Шунингдек, нутқнинг функционал бузилишларига 
қуйидагиларни ҳам киритиш мумкин: 
1.
Бола организмига зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ 
бузилишлар. 
2.
Умумий, жисмоний заифлик, чала туғилиш ёки тўла шаклланмаган 
ҳомилалик билан шартланган етишмаганлик. 
3.
Ички органларнинг турли касалликлари, рахит, моддалар 
алмашинувининг бузилиши. 
Болалардаги нутқ бузилишларини бахолашда кескин даврларни 
ҳисобга олиш шартдир, қайсики бунда нутқ тизимининг у ёки бу таркибий 
қисмини бирмунча жадал ривожланиши қачон содир бўлади, нутқий 
фаолиятнинг, нерв механизми жароҳатланишининг юқори даражадаги ҳавфи 
нима биландир боғлик равишда пайдо бўлишини ўрганиш осонроқ кечади. 
Нутқ функциясининг ривожланишида 3 та кескин давр ажратилади: 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish