Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm


 Монетаризм – ҳозирги замон миқдорийлик назарияси



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#76618
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   63
Bog'liq
435-Текст статьи-972-1-10-20191226

6.2. Монетаризм – ҳозирги замон миқдорийлик назарияси 
Монетаристик доктрина бир қатор босқичлардан ўтган бўлиб, уларнинг ҳар 
бирида асосий эътибор маълум бир муаммолар доирасини ишлаб чиқишга 
қаратилди. Хусусан, ХХ аср 50-йилларининг иккинчи ярми ва 60-йиллар бошида 
асосий куч-ҳаракатлар пулга талаб барқарор функцияси шаклида ифодаланган 
пулнинг миқдорий назарияси янги вариантини ишлаб чиқишга қаратилган эди. Бу 
функция монетаристларда пул массаси ва номинал (пул) даромад ўртасида 
боғловчи бўғин вазифасини бажарган пул муомаласи барқарор ва ишончли 
башорат қилинадиган тезлигининг аналоги бўлди. Кейинги йилларда пулга талаб 
функциялари бўйича кўплаб эконометрик ҳисоб-китоблар қилинди. Ушбу 
доктрина тарафдорлари монетаристик тезиснинг адолатли эканлигини, 
кўрсатилган функция турли тарихий вазиятларда аниқ кўзга ташланадиган 
хўжалик субъектлари хулқ-атвори барқарор қонунларида акс этишини аниқлашга 
ҳаракат қилдилар. Монетаристлар уларнинг бозор иқтисодиёти модели 
ишончлироқ ва конъюнктурани башорат қилиш учун энг яхши асос бўлиб хизат 
қилади деб таъкидладилар. 
Монетаризм доктринаси ривожланишида кейинги қадам саноат цикллари 
сабаби ва характери масаласига тааллуқли бўлиб, бундан олдинги босқич – 
анъанавий миқдорий назариянинг умумий нарх даражаси назариясидан номинал 
даромад назариясига айланиши билан боғлиқ эди. Монетаристик тадқиқотлар 
марказида пул захиралари ўзгариши ва пул қийматидаги ялпи миллий маҳсулот 
(даромад) тебраниши ўртасидаги боғлиқликнинг пулдаги ифодаси ётади. 
Монетаризм эволюциясида инфляция табиати ҳақидаги мунозаралар муҳим 
роль ўйнади. Фридман ва бошқа монетаристлар инфляцияни тўлов 
воситаларининг тезлашган эмиссияси натижасида вужудга келувчи «соф пул 


76
билан боғлиқ» ҳодиса сифатида талқин қиладилар. Бунда доктринанинг 
неоклассик илдизлари, унинг пул миқдори ва умумий нарх даражаси
ўртасида бевосита алоқа мавжудлигини эътироф қилувчи миқдорий пул 
назарияси билан боғлиқлиги яққол кўзга ташланади. 
Монетаризм доктринаси ривожланишида кейинги босқич иш ҳақи ва 
ишсизлик даражаси билан боғлиқ эди. 1967 йили Фридман ишчи кучи бозорининг 
қаттиқ шароитлари билан белгиланадиган ва ҳукумат сиёсати чора-тадбирлари 
томонидан ўзгартириб бўлмайдиган «ишсизлик табиий даражаси» мавжудлиги 
ҳақида фикр билдирди. 
Монетаристларнинг «фискализм»деб тан олган кейнс сиёсатига қарши 
уруши ҳам ўз босқичларига эга.ХХ асрнинг 70-йиллари ўрталарида кейнс ва 
монетаристлар мактаблари ўртасидаги кураш бевосита хўжалик сиёсати амалий 
тадбирларида намоён бўлди. 80-йиллар бошида иқтисодий сиёсатни ифодалашда 
унинг қоидаларидан фойдаланиш монетаризмнинг оммавийлиги кескин ўсганлиги 
кўрсаткичи бўлди. Марказий банклар амалиётида пул қоидаларининг турли 
вариантлари кенг тарқалди. 
Монетаризмнинг асосий жиҳатлари ҳақидаги масалалар бўйича фикрлар 
хилма-хиллиги жуда кенг. Асосий сабаб шундаки, монетаризм иқтисодий 
фикрлашнинг кенг оқими сифатида кўп ўлчамли ҳисобланади. 
Монетаристлар ўз концепциялари бевосита реал кузатиладиган жараёнларга 
асосланадиган фактлардан келиб чиқиши ҳақида тасаввур уйғотишга ҳаракат 
қиладилар. Уларнинг методологиясига мувофиқ, назария бу – эмпирик кузатувлар 
суммасига мос келувчи гипотезадан бошқа нарса эмас. Бироқ ҳиқақатда 
монетаристик концепция аввалбошданоқ априорли мулоҳазалар ва доктрина 
кўрсатмаларига бўйсундирилган эди. Далилларни тўплаш, қайта ишлаш ва 
талқин қилиш олдиндан миқдорий назария қоидалари ва неоклассик таълимнинг 
умумий хулосаларини тасдиқлаш вазифаси билан белгилаб қўйилганэди. 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish