1-жадвал.
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ва инфляция даражаси
Йиллар
Қайта молиялаш
ставкаси, (ўртача)
%
Инфляция
даражаси %
Фарқи
2000
27,8
28,2
-0,4
2001
24,0
26,6
-2,6
2002
30,0
21,6
8,4
2003
25,7
6,8
18,9
2004
18,8
3,7
15,1
2005
16,0
7,8
8,2
2006
14,8
6,8
8,0
2007
14,0
6,8
7,2
2008
14,0
7,8
6,2
2009
14,0
7,4
6,6
2010
14,0
7,3
6,7
2011
12,0
7,6
4,4
2012
12,0
7,0
5,0
2013
12,0
6,8
5,2
2014
10,0
6,0
4,0
2015
9,0
5,6
3,4
2016
9,0
5,7
3,3
2017
14
14,4
-0,4
2018
16
14
2,0
2019
прогноз
16
13,3 - 15,5
2,7 - 0,5
Манба:
http://www.cbu.uz
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий сайти.
67
Давлат қимматбаҳо қоғозларининг (сотиш ёки харид қилиш йўли билан)
таклифи ошиб борган сари, унга бўлган баҳоси пасаяди, ўз навбатида, унга бўлган
фоиз (яъни, қимматли қоғозларини сотиб олганларга фоиз шаклида ҳақ тўланади)
ошади, бу эса унга бўлган талабни оширади.
Бу эса, инфляциянинг белгиланган
прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида амалга оширилган чора – тадбир
ҳисобланади. Масалан, 2009 йил учун инфляциянинг йиллик прогноз кўрсаткичи
7-9% қилиб белгиланган эди. Амалда унинг 2009 йилдаги йиллик даражаси 7,4
фоизни ташкил қилди. 2011 -2013 йилларда 7,6 фоизни ташкил этди, 2014-2016
йилларда бу кўрсаткич бир мунча пастрок тенденцияга эга бўлди ва у 4-6 фоиз
оралиғида бўлди, 2018 йилда 16-17 фоизгача кўтарилди, 2019 йил прогнози
бўйича эса 13,5-15,5 фоиз кўрсаткичи кутилмоқда.
Пул-кредит сиёсатини амалга оширишда, асосий эътибор, 2017 йилнинг
биринчи ярмида тижорат банклари томонидан кредитлаш ҳажмларининг кескин
оширилиши натижасида юзага келган монетар омиллар таъсирини камайтириш
ҳамда валюта сиёсатини эркинлаштириш жараёнидаги инфляцион хатарларнинг
олдини олиш асосий вазифа бўлди. (4-расм)
4-расм. Мамлакатимизда 2016-2017 йилларда истеъмол нархлари индекси
бўйича инфляция даражаси (жамига нисбатан фоизда)
3
Расм маълумотларидан кўриниб турибдики, 2017 йилда истеъмол нархлари
индекси (ИНИ) бўйича ҳисобланган инфляция даражаси 14,4 фоизни ташкил этди.
3
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари
68
Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 15,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари
– 16,1 фоизга ва хизматлар – 8,6 фоизга қимматлашган. Истеъмол нархлари
динамикасининг ойлар кесимидаги таҳлили 2017 йил давомида инфляция
даражасининг шаклланишига озиқ- овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши
энг кўп таъсир этганлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга
мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда макроиқтисодий
барқарорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, илғор халқаро тажрибада
қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини
янада такомиллаштириш, банк тизимини ислоҳ қилишни чукурлаштириш ва
барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит
базасини ошириш, тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш
устувор вазифа этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрда қабул
қилган “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-3272-сон қарорида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш
ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун пул-кредит сиёсатининг мавжуд
воситаларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилган .
5.3. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда монетар
сиёсатнинг усул ва воситалари
Монетар сиёсат давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, уни
амалга ошириш ҳуқуқи фақатгина Марказий банкка берилган ҳамда бу сиёсат
Марказий банкнинг энг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Марказий банк
келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсатининг асосий
йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан
камида ўттиз кун олдин Олий Мажлис Сенатига бу ҳақда ахборот беради. Пул-
кредит сиёсатининг асосий йўналишлари иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва
истиқбол кўрсаткичларини, муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий
жиҳатдан асосланган чегараларини,
69
Марказий банк ички активларининг ўзгариши, валюта ҳамда фоиз
сиёсатининг асосий йўналишларини, пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир
ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига қамраб олади.
Пул - кредит сиёсатини шакллантириш жараёнида бир вақтнинг ўзида иккита бир-
бирига қарама қарши вазифани хал қилишга тўғри келади. Бир томондан,
муомаладаги пул массасининг ўзгаришини мумкин қадар мослашувчан қилиш,
хўжалик коньюктураси (ҳолати)даги ҳар қандай ўзгаришларга тезкор муносабат
билдира олиш, ўсиб бораётган амалий фаолликни қўллаб-қуввтлаш бўлса,
иккинчи томондан – эса муомаладаги пул массасининг кўпайишини маълум
даражада чеклаш ҳамда муомалага ортиқча бўлган тўлов воситалари массасининг
тушушига йўл қўймаслик бўлиб ҳисобланади.
Юқоридаги мақсадларга эришиш учун
пул-кредит сиёсати бевосита
(маъмурий)
ва билвосита
(иқтисодий усул).
восита (инструмент)лар орқали амалга
оширилади. (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |