70
Бевосита воситалар – молиявий институтлардаги молиявий активлар
нархлари (фоиз ставкалари)ни ёки улар ҳажмини тўғридан-тўғри бошқариш
орқали олиб борилади. Марказий банк томонидан тижорат банкларидаги мавжуд
депозит кўринишидаги пулларни ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар
нархлари ва ҳажми назорат қилинади.
Билвосита воситалар эса Марказий банк томонидан
молиявий институтлар
ресурсларига бозор механизмлари (мажбурий захира талаблари, очиқ бозордаги
операциялар, тижорат банкларини қайта молиялаш ва Марказий банкнинг ҳисоб
ставкаси, тижорат банкларидан депозитларни қабул қилиш ва бошқалар) орқали
иқтисодиётдаги пул массасига таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон
Республикаси
ҳукумати ва Марказий банки монетар сиёсатнинг билвосита воситаларини
қўллашга ўтиш, улардан пул массаси ва банк тизими лимквидлигини самарали
тартибга солиш, пул ҳамда молия бозорларини
яратиш ва ривожлантириш
мақсадида мустақиллик йилларида қатор иқтисодий ҳамда тузилмавий
ислоҳотларни амалга ошириб, қатор ижобий натижаларга эришганлигини алоҳида
таъкидламоқ лозим. Маълумки, муомаладаги пул массасининг ҳажмини,
банкларнинг ликвидлигини мувофиқлаштириш,
инфляция суръатларини
тушириш, инвестор ва омонатчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
Марказий банк тижорат банклари учун мажбурий заҳиралар меъёрини ўрнатади.
Мажбурий заҳиралар тижорат банклари маблағларининг Марказий банкда
мажбурий тарзда сақланиши бўлган қисмидир.
Аксарият мамлакатларда қўлланилиб келаётган пул-кредит сиёсатининг
воситаларидан бири бу тижорат банкларининг мажбуриятларига нисбатан
мажбурий захира талаблари меъёридир. Пул-кредит сиёсатининг бу
воситаси
қўлланилиш жиҳатидан содда бўлиб, тижорат банкларининг тўловга
қобилиятлилиги даражасига таъсир қилади. Шунинг учун ҳозирда, айниқса,
ривожланаётган мамлакатларда пул-кредит сиёсатининг билвосита усулларидан
айнан шу воситаси кенг кўламда қўлланилмоқда, шу жумладан, Ўзбекистонда энг
самарали восита (инструмент) ҳам айнан шу воситадир. Мажбурий захира
талаблари бу ўз мажбуриятларига нисбатан тижорат
банкларининг Марказий
71
банкда сақлашлари шарт бўлган депозитнинг мажбурий даражаси (меъёри)дир.
Мажбурий захира меъёрини ўзгартириш орқали Марказий банк мамлакатдаги пул
массаси ҳажмига ва тижорат банкларининг кредит бериш салоҳиятига ҳамда
тижорат банкларининг тўловга қобилиятлилигига таъсир кўрсатади. Марказий
банк мажбурий захира ставкасини оширган тақдирда тижорат банкларининг
кредит бериш салоҳияти пасаяди, бу эса, ўз
навбатида, мамлакатда пул таклифи
ҳажмини пасайтиради ва аксинча, мажбурий захира
ставкаси камайтирилганда
банкларнинг кредит бериш салоҳияти ортади.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш йўлидаги ўзгаришларнинг
дастлабки босқичларида мавжуд бўлган чекловлар пул-кредит сиёсатини амалга
оширишни тегишли усулларини танлашни белгилаб берди.
Амалда Марказий банк юқоридаги учта асосий инструментлардан ташқари
дисконт сиёсати, таргетирлаш ва бошқа усуллардан ҳам фойдаланиши мумкин.
(3-расм)
Do'stlaringiz bilan baham: