Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm


7- МАВЗУ. ИНФЛЯЦИЯ НАЗАРИЯЛАРИ ВА УНИ ЖИЛОВЛАШ



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#76618
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63
Bog'liq
435-Текст статьи-972-1-10-20191226

 


79
7- МАВЗУ. ИНФЛЯЦИЯ НАЗАРИЯЛАРИ ВА УНИ ЖИЛОВЛАШ 
УСУЛЛАРИ 
7.1. Инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари 
Инфляция XVIII асрнинг ўрталарида муомалага таъминланмаган жуда кўп 
микдорда пул чиқарилиши натижасида пул тизимидаги инқироз ҳолат асосида 
юзага чиққан. Инфляция (лотинча «inflation» сўзидан олинган ва шишиш, 
кўпчиш, кўтарилиш маъносини англатади) ўз моҳаятига асосан пулнинг 
қадрсизланиши, товар ва хизматларга бўлган баҳоларнинг мунтазам равишда 
ошиб бориши жараёнини англатади. Шуни таъкидлаш лозимки, ривожланган 
мамлакатлар тажрибаси инфляция нисбатан меъёр даражасидаги пул массаси 
ҳолатида ҳам юзага чиқиши мумкин. 
Ҳозирги замон инфляцияси нафақат товарлар ва хизматларга бўлган 
баҳоларни мунтазам ўсиши натижасида пулнинг сотиб олиш қобилиятини 
пасайиши билан бир қаторда ишлаб чиқариш жараёнидаги номутаносиблик, пул 
муомаласи, молия ҳамда кредит соҳасидаги салбий омиллар билан таснифланади. 
Инфляцияни юзага чиқишининг асосий сабаблари бўлиб иқтисодиёт тармоқлари, 
жамғарма ва истеъмол, талаб ва таклиф, давлат даромадлари ва харажатлари, 
хўжаликларнинг пул массаси ва унга бўлган талаби ўртасидаги мутаносиблик 
ҳамда марказий банкнинг кредит экспансияси ҳисобланади. Ушбу таъкидлаб 
ўтган омиллар ўз моҳиятига асосан инфляцияга, унинг даражасига турлича таъсир 
этиши мумкин. 
Халқаро амалиётда иқтисодчи олимлар инфляциянинг юзага чиқадиган 
омилларини асосан икки гуруҳга: ички ва ташқи омилларга ажратадилар. Биз 
ушбу омилларнинг моҳиягини ёритишга ҳаракат қиламиз. 
1. Ички омилларни моҳиятига асосан пуллик (монетар) ва пулсиз омилларга 
ажратиш мумкин. Пуллик омилларга давлат молиясининг инқирози, бюджет 
тақчиллигининг мавжудлиги, давлат қарздорлигининг ортиши, пул эмиссияси, 
кредит дастакларининг айланишини кўпайиши, пул айланмасининг тезлиги ва 
бошқалар киради.


80
Пулсиз 
омилларга 
миллий 
иқтисодиёт 
тармоқлари 
ўртасидаги 
номутаносиблик, тармоқлар иқтисодий ривожланишидаги бир маромсиз даража, 
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида монополиянинг (олигополия) 
мавжудлиги, нарх шаклланишидаги давлат моиополияси, марказий банкнинг 
кредит экспансия ва бошқа омилларни киритиш мумкин; 
2. Ташқи омиллар ўз моҳиятига асосан бирор аниқ давлат ривожланишига 
таъсир этадиган дунёда амалга ошаётган жараёнларни акс этади. Ушбу омилларга 
дунё мамлакатларида юзага чиқадиган соҳа инқирозлари ҳисобланадиган хом-
ашё, энергетика, нефть, валюта инқирозларини киритиш мумкин. Ушбу 
омиллардан ташқари бирор-бир давлатнинг бошқа давлатларга нисбатан олиб 
борадиган давлат миқёсидаги валюта сиёсатини, яширин ҳолатда валюта, олтин 
экспортининг амалга оширилишини ҳам киритиш мумкин. 
Биз қуйидаги чизмада инфляциянинг юзага чиқиш шаклларини таҳлил этамиз. 
Ушбу чизма таҳлилидан кўриниб турибдики, инфляция асосан уч йўналишда 
юзага чиқади. Биринчи йўналишда маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларга 
бўлган нархларни асоссиз равишда ўсиб кетиши туфайли пул қадрсизлана 
бошлайди. Бунинг натижасида миллий валютанинг харид қилиш қобилияти 
тушиб кетади. Иккинчи йўналишда, хорижий валюталарга нисбатан миллий 
валютанинг курси пасайиб кетади. Бунинг натижасида хўжалик юритувчи 
субъектлар ва мамлакат аҳолиси эркин муомаладаги хорижий валюталарни (АҚШ 
доллари, евро, швейцария франки ва бошқаларни) жамғара бошлайди. Учинчи 
йўналишда олтинга бўлган миллий пул бирлигида ифодаланган нарх кўтарилиб 
кетади. Бунинг натижасида мамлакат аҳолиси ўртасида олтиннинг тўпланиб 
қолиши, яъни тезаврация амалга ошади. 
Биз қуйидаги чизмада инфляциянинг юзага чиқиш шаклларини таҳлил этамиз. 
Ушбу чизма таҳлилидан кўриниб турибдики, инфляция асосан уч йўналишда 
юзага чиқади 


81
Инфляциянинг юзага чиқиш шакллари 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish