Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


-расм  Совуқ ҳавода устидан жигарранг ёки кулранг мовутдан ёқали ва қизил  ранг духоба қайтармали  упелянд



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

1-расм 
Совуқ ҳавода устидан жигарранг ёки кулранг мовутдан ёқали ва қизил 
ранг духоба қайтармали 
упелянд
деб номланган плаш кийилган.
Аёллар либоси ҳам худди шу асосда бўлган: ички кўйлак ва устки калта 
икки қаторли тугмали корсетсиз куртка, болдиргача узунликдаги, белдан 


107 
бурмаланган, каркас асосисиз кўк мовутдан тўғри юбка, белда эса шарф-
белбоғ. Бош кийим – туяқуш патли ва кокардали фетр шляпа. Ранглар 
анъанавий – қизил, кўк, оқ; безаклар (отделкалар) – ёрқин қизил тасма, кенг 
кант (1-расм).
Ҳар икки либос - аёллар ва эркаклар либоси даврнинг касбий ва
жамоатчи шахслари либосига асос бўлиб қолди.
Ж.-Л. Давиднинг либослар проекти. Антик давр таъсири. 
Классицизм услуби. 
Француз инқилобий конвенти инқилобчи халқ либосига алоҳида эътибор 
берган ва Франциянинг эътиборли рассомларидан бири Жак Луи Давидга 
учинчи авлод (яъни буржуазия халқ оммаси) халқ либосини яратиш 
маъсулиятини юклайди. Рассом уларни тўғридан-тўғри рим классикаси 
таъсири остида яратади. Бу таъсирни ранглар ечими, қўшимчалар шакли, 
безаклар, бош кийимлар кўринишида кўриш мумкин. Мустақиллик, тенглик, 
биродарлик тимсоли бўлмиш – оқ, кўк, қизил ранглар – курткалар, жилетлар, 
шарфлар, юбкалар, бош кийимлар рангида устунлик қилди. Уч хил рангли 
кокардалик фригик қалпоқлар, шарфлар, драпировкаланган эркаклар плаши 
ва аёллар антик туникалари, Давиднинг либослар эскизи давр либоси 
сифатида тасдиқланди. Лекин ҳаётда фақатгина уларнинг баъзи элементлари 
қўлланилди. 
Кўп асрлик хашаматли безакларсиз ва каркассиз француз инқилоб 
даври янги либос шакли янги эстетик тамойилларни тасдиқлаб, классицизм 
таъсири остида ривожланди. Аёллар либосида бу трико устидан ёки яланғоч 
танага кийиладиган юпқа муслин ёки батистдан қилинган безакларсиз ёрқин 
кўйлак (2-расм). 


108 
2-расм. 
Аёллар силуэти чўзиқ тўғри тўртбурчак ичига жо бўлиб, унда елка, бел, 
бўкса ва этаклар деярли бир ўлчам касб этарди.Чуқур ўмизли юмшоқ лиф, 
орқа томондан қарши складкали юбка, матонинг ранги, колорити ва 
фактураси антик либосни эслатади. Гиматий, палл ва бошқа антик давр 
либослари ролини жуда юпқа хиндча кашемир шаллар ўйнаган. Қизил, 
ҳаворанг, бирюзовий, ёрқин-жигарранг кантдан безакли ушбу шаллар 
бўйинни, елкани ёпиб, гўзал образ яратади. Таниқли француз мусаввирлари 
Ж.-Л. Давид, Ф.Жерар машҳур француз гўзаллари — мадам Рекамье, 
Тальенларни ана шундай либосларда тасвирлайдилар.
Бош кийимлар ҳам антик формаларга тақлидан яратилган. Булар - 
обручлар, сеткалар, диадемалар, туяқуш патли пишний боғичлар, бархат ва 
шойи ленталар юнонча узорли ёки калта жингалак стрижкаларни ушлаб 
турган. 
Ёрқин ранглардаги туфлилар – текис паст пошнали, ленталар билан 
шнуровкаланган бўлиб, юнон сандаллари каби оёқни ўраб турган.
Аввалги тенденциялар билан кескин фарқланувчи мода билан бир 
қаторда, ана шу даврнинг буржуазиясига хос бўлган қулайлик, оддийлик, 
ишбилармонлик каби жиҳатларни ўзида жамлаган ушбу давр буржуазиясига 


109 
хос мода йўналиши ҳам яшашда давом этди. Эркаклар либосида тўқ жун 
матодан фрак, ёрқин жилет, замш кюлотлар етакчилик қилди (3-расм). 
Аёллар либосида эса – каркас асосисиз тор ёпишган лифли тўғри кўйлаклар, 
бурмали тўғри юбкалар, калта караколар ва казакиналар, передниклар, 
кўкракда тўқнашиб ва орқадан боғланувчи кўкрак рўмоллари ва шаллар (4-
расм). 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish