Мато, ранг ва безаклар.
ХVIII аср либосида аввало матолар турлари
ўзгарди. Сарой аёнлари либосларида шойи, бахмал, парча, атлас сингари
матолар билан бирга юпқа шерст, сукно, пахта матоларидан ҳам қўлланила
бошлади. Қалинроқ пахта матолардан (тик, нанка, канифас) эркаклар
кюлоти, камзоли ва юпқароқларидан (муслин, батист) – аёллар ёзги кўйлаги,
юбкалар тикилган.
Ранглар жилоси – ёрқин, юмшоқ - енгил пушти, ҳаворанг, барикарам,
лимон ранги, перламутр. Қора ранг мотам маъносини англатган, оқ рангдан
эса нақшларга фон сифатида фойдаланилган. Либосдаги нозик ранглар ечими
95
контраст, яъни қарама қарши рангларни биргаликда қўллашдан иборат
воситани сиқиб чиқарди ва асосий рангнинг турли кўринишлари асосий
Аср сўнггига келиб ранглар гаммаси тўқарди, рангсизлашди. Матоларда
жигарранг, кулрангининг турли кўринишлари (оттенкалари), лавлаги ранги,
тўқ қизил ранг, бинафша ранг, тўқ зангори, яшил, сиёҳ ранг етакчилик қилди.
Матолар безагида масофадаги натуралистик услубдаги гулли нақшлар
етакчилик қилади. Настарин, жасмин, олма, олча гуллари, дала гуллари
бутун матони эгаллаган бўлиб, улар матодаги турли хошиялар, тўрлар,
чизиқлар билан уйғунлаштирилиб жойлаштирилган. Бу уйғунлик сабаб улар
ўзига хос нақшларни ҳосил қилар эди (1-расм). Бу давр матоларида трельяж
– майда ўсимликсимон нақшлар урфлигича сақланиб қолди.
1-расм
80-90-йилларга келиб, сидирға матолар нақшли матолар ўрнини
эгаллади. Йўл-йўл, доғсимон, нўхатгулли матолар урф бўла бошлади.
Эркаклар либоси.
ХVIII асрга келиб француз эркаклар либоси Француз
эркаклар либоси ички кийим, камзол, жюстокор ва кюлотдан иборат.
96
Асрнинг биринчи ярмида кўйлакларнинг ёқа қисми баланд жабо, енг
манжетлари нақшинкор тўрлар билан безалган. Бўйинбоғлар оқ полотно ёки
батист матолардан тикилиб, бўйин тўлиқ қилиб боғланган, унинг устидан
франтлар қора шойи лента боғланган. Улар учун асосан, юпқа, асоси тюл
бўлган кам нақшли тўрлардан фойдаланилган.
Жюстокор бел қисмида баданга ёпишиб турувчи, елка чизиғлари тор,
бўксадан этаклари томон кенгайтирилган эркаклар либоси (2-расм). Унинг
клинлардан иборат паст қисми қаттиқ мовут (полотняной) ёки тукли
астардан иборат эди. Ён томондан ва орқа шлицесига тахламалар қилинган.
2-расм
Либоснинг барча деталлари нақшлар билан, металл ва асосига мато
ўралган тугмалар билан, четлари эса фестонлар билан ажратиб безакланган.
Асосий дабдабали ва мураккаб нақшлар каймалари ён қисмида, енг
манжетларида ва чўнтаклар клапанларида жойлашар эди. Жюстокор бархат,
шойи, атлас кейинчалик, жунли ва пахта матолардан тикилган. 60-йиллар
бошига келиб, у оддий ва қатъий кўринишга келади: остидан қаттиқ астар,
шлицаларда тахламалар, мўл безаклар йўқолади.
Аср бошидаги камзол жюстокорниниг фасони ва декоратив чизгиларини
шунингдек ички қисмдаги астарни тўлиқ такрорлайди. Улар рангли шойи
иплар билан, синель, стеклярус, пайеткалар, олтин ва кумуш иплар билан
безак бериб тикилар эди, бархатга тюл билан аппликациялар қилиб безалар
97
эди (2-расм). Камзолнинг жюстокор билан ёпиладиган орқа қисми, одатда
арзон матолардан (полотно ёки қалин ип матолардан) тикиларди. XVIII аср
давомида камзол калталашди, 60-йилларга келиб камзол белдан 20см. пастга
тушадиган даражага келди. Унинг ранги одатда жестюкор билан
контрастланган.
70-йилларда танага ёпишиб турувчи, кенгайган этакли, тор енг ва унча
катта бўлмаган стойка ёқали
фрак
пайдо бўлди. Ушбу либоснинг
кейинчалик ёқаси баланд стойка билан алмаштирилган янги ечими пайдо
бўлди. Фрак ёрқин шойи ва бархат матолар, кашталар, пқшной безаклардан
дархол фориғ бўлмаган. 70-80- йилларда уни камзол, кюлот, оқ пайпоқ,
плоский туфлилар билан кийишган. (Рангли иловага қаралсин. Гейнсборо:
«Тонгги сайр»). Ранглар гаммаси асосан жигарранг, сариқ, яшил рангларнинг
нозик ва ним оттенкаларидан иборат бўлган. Одатда эркаклар либосининг
барча асосий қисмлари (фрак, камзол ва кюлотлар) бир хил рангда бўлган,
ёки камзол ва кюлот – сидирға, фрак – улар билан уйғун рангда бўлган.
Баъзан камзол оқ рангда бўлиб, рангли ипак билан нақшланган.
Аср охирида башанг француз фраки билан биргаликда иккибортли,
бортлари чуқур ўйиқли, қайтарма ёқали ва катта қайтармали кундалик
инглиз фраки ҳам пайдо бўлди. Уни жун матодан ёки қалин ип матодан
тикишган. Катта металл, ялтироқ (перламутр), суякли тугмалар ёки ёқа, борт
ва қайтармаларга тикилган рангли кантлар унинг ягона безаги бўлган. Уни
ҳам жилет ва кюлотлар билан биргаликда кийишган (3-расм).
3-расм
98
Калталаштирилган камзоли ўзининг декоратив аҳамиятини бутунлай
йўқотиб, эркаклар либосида қулай, амалий аҳамиятли жилетга айланди.
XVIII асрда устки кийим формаларининг турли хилда бўлгани
аҳамиятлидир. Булар – қоматга ёпишиб турувчи битта ёки икки ёқлама
тугмали рединготлар.
Шунингдек иссиқ ва қулай, мўйна билан безакланган, кўпинча мўйнали
астарли
Do'stlaringiz bilan baham: |