Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

 
 
 



БИРИНЧИ БОБ 
ИБТИДОИЙ ЖАМОА ТУЗУМИ ДАВРИДА
КИЙИМЛАРНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ 
Инсон танасининг шакли ва яшаш тарзи дастлабки кийимларнинг 
кўринишини белгилаган. 
Дастлабки даврлар, яъни ибтидоий тузумда ҳайвон териси ёки ўсимлик 
навдаларини тўқиш асосида маълум бир шаклга келтирилиши оқибатида 
тайёрланган мато инсон танасинининг маълум бир қисмларини беркитишга 
хизмат қилган. Бунда тўғри тўртбурчак мато елкага ёҳуд бўксага ташланиб, 
тана атрофига диогонал ёҳуд айлана бўйича горизонтал ҳолатда боғланган. 
Боғланиш жойига кўра улар бир-биридан фарқаланган. Шу усулда икки хил: 
елка ва белга боғланадиган кийим турлари пайдо бўлган. Уларнинг энг 
қадимий шакли бурмаланадиган кийимдир. У танани ўраб, унга турли 
боғичлар, белбоғ ва камарлар ёрдамида маҳкамланган. Вақт ўтиб, кийимнинг 
янги - елкага ташланадиган шакли пайдо бўлган. У тузилишига кўра бир 
неча турда бўлган. Хусусан, олди очиқ турида елка ва икки ёни тикилган 
бўлса, иккинчи тури олди ёпиқ бўлиб, фақат елка ва ёни тикилиб, бош қисми 
ва енги учун очиқ бор. 
ҚАДИМГИ МИСР (мил.авв.3000-милодий 2000 й.й.) 
Миср дунё тарихида энг қадимги давлат саналади. Ушбу мамлакат 
инсониятнинг энг қадимий маданият ўчоғларидан бири бўлиб, унинг тарихи 
қуйидаги даврларга бўлиб ўрганилади:
а) қадимги подшоҳлик (мил. авв. 3000-2400 йй); 
б) ўрта подшоҳлик (мил. авв. 2400-1710 йй.); 
в) янги подшоҳлик (мил. авв. 1580-1090 йй.). 
Қадимги 
мисрликлар 
асосан 
деҳқончилик, 
йилқичилик 
ва 
ҳунармандчилик (кулоллик, заргарлик, тўқувчилик, шиша ишлаб чиқариш) 
билан шуғулланишган. Қадимги Миср турли табақалар, яъни қулдорлар, 
шаҳарликлар (ҳунармандлар ва мирзалар), озод қуллар ва қуллардан иборат 
эди.



Милоддан аввалги уч минг йилликнинг бошида Қадимий Миср йирик 
қулдорлик давлати бўлиб, уни чексиз ҳукмронликка эга бўлган фиръавн 
бошқарган. Мисрликлар фиръавнни худонинг ердаги сояси, дея сиғинишган. 
Айниқса дин руҳонийлари бўлмиш коҳинларнинг фиръавннинг чексиз 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиб туришлари ижтимоий тенгсизлик ва зулмга имкон 
яратган.
Қадимда мисрликлар нечоғлиқ бой табиий ва маданий бойликларга эга 
бўлиб, уларни ўзлаштирган бўлмасинлар, улар табиат ҳодисалари олдида 
ожиз эдилар. Бу ҳолат уларнинг табиат кучларига сиғинишларига олиб 
келганди. Одамлар қуёшга, ерга, ойга, сувга, ҳатто ҳайвонлар (хусусан 
тимсоҳ, чиябўри, сигир, калхат, илон ва б.га), ўсимликларга сиғинишган. 
Дин мамлакат ҳаётининг турли томонларига ўз таъсирини ўтказиб келган. 
Хусусан, санъатда у алоҳида ўрин тутган. Илоҳийлаштирилган нарсаларда 
маълум бир рамзий, шартли маъно етакчилик қилган. Хусусан, илон салтанат 
рамзи бўлса, мовий нилуфар абадийлик ва серҳосиллик тимсоли 
ҳисобланган.
Қадимги Миср санъатида инсон тасвири ўта шартли характерда 
ифодаланган. Деворий тасвирлар, ҳайкалларда уларнинг қомати ва 
ҳаракатлари маълум бир мезонлар асосида тасвирланган. Уларнинг 
ҳолатлари ва ҳаракатлари шартли характерга эга. Шакл ва ҳажмда ижтимоий 
келиб чиқишига катта эътибор берилган.
Қадимий Миср хайкаллари, деворий суратлари ушбу давлат маданияти, 
хусусан унинг нафосат ва гўзаллик ҳақидаги қарашлари ҳақида катта 
маълумот беради. Қатъийлик ва шартлилик ортида қадимги мисрликларнинг 
эстетик идеали белгилари кўзга ташланади. Булар – баланд бўй, кенг 
елкалар, тор бел ва бўкса, катта катта юз белгилари. Айниқса Қадимий 
Мисрда аёллар гўзаллиги ҳақидаги қарашларнинг замонавий қарашлар билан 
ҳамоҳанглиги эътиборни тортади. Ўша даврда ҳам тик қомат, юздаги 
белгиларнинг аниқлиги ва нозиклиги, бодомкўзлар (Раннаи ҳайкали, 
Нефертити бюсти, иловадаги 1-,2-расмлар) қадрланган.




Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish