Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


Либосларнинг асосий турлари ва шакли



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Либосларнинг асосий турлари ва шакли. 
Баъзи бир тадқиқотчилар 
кийим уялиш ҳиссиёти сабаб пайдо бўлган деса, бошқаси ўз танасини безаш 
нияти сабаб дейди, учинчи бирлари эса инсон совуқдан ҳимояланиш учун 
кийимга эҳтиёж сезган деб жавоб беради. Дарҳақиқат, кийим қачон пайдо 
бўлган деган савол кўпчиликни қизиқтирса керак. Инсоният унга нима сабаб 
эҳтиёж сезган? Бу ва бу каби саволларга жавоб бериш учун қадимшунослик 
фани ёрдамга келади. Қадимшунослик (археологик) қазилмалари кийим 
инсоният тараққиётининг энг қадим даврларида (40-25 минг йил илгари) 
пайдо бўлганини кўрсатади. Пойафзал бирмунча кейинги даврларда пайдо 
бўлган бўлиб, либоснинг бошқа элементларидан кўра бирмунча кам 
тарқалган.
Кийим нафақат табиий эҳтиёжни таъминловчи бир восита, шу билан 
бирга у амалий санъат намунаси ҳамдир. У амалий санъатнинг барча 
намуналари сингари гўзаллик ҳамда маълум бир мақсадга йўналтирилганлик 
билан ажралиб туради. Танани турли ташқи таъсирлардан, хусусан, иссиқ ва 
совуқдан сақлашдек амалий вазифани бажариш билан бирга, у безак, чирой 
сингари эстетик функцияларга ҳам эга. Шу сабабли ҳам жамият қанчалик 
тараққиёт этиб борган сари, инсонлар эстетик диди ошиб борган сари 
кийимларнинг безагига, асосийси такрорланмаслигига эътибор ортиб 
бораверади.
Маълумки, дастлабки даврларда инсон табиатнинг турли таъсирлари, 
шунингдек, ҳайвон ва ҳашоратларнинг чақишидан ўзини ҳимоялаш 
мақсадида танасига тупроқ, лой, мой суртиб юрган. Кейинчалик бу 
суртмаларга ўсимлик бўёқлари қўшилиб, инсон танасини турли шакл ва 



ранглар билан безаш урф бўлган. Галда танага татуировкалар (тери остига 
турли бўёқларни киритиш) чизиш орқали ҳимоя қобиғининг вақтини 
узайтириш одат тусига кирган. Ҳар хил қушлар патлари, ўлдирилган 
ҳайвонлар тишлари, суяклар, сочлар турли рамзий вазифаларни бажариш 
билан бирга танани ҳимоялаган ҳам. Вақт ўтган сари танасининг қанчалик 
катта қисми маълум бир ёпинчиқ билан беркитила борган сари инсон турли 
рамзларни мавҳумлаш мақсадида қулоқ, бурун, лаб, даҳанда сунъий 
маҳкамловчи усуллар ўйлаб топган ва улардан безак сифатида фойдалана 
бошлаган. 
Айнан мана шу ҳозир биз тилга олган танани бўяш, татуировкалар 
кийимнинг дастлабки шакллари бўлиб, матодан қилинган кийимлар пайдо 
бўлгач ҳам, улар эътибордан қолмади. Энди улар либоснинг маълум бир 
элементи сифатида намоён бўлиб, унга кўрк ва эстетик қиймат бериш 
вазифасини бажарган. 
Орадан вақт ўтиб, инсоният ип йигириш ва ундан мато тўқишни ўйлаб 
топган, танага тушурилган татуровкалар матоларга кўчиб, ундаги безак 
вазифасини ўтай бошлаган. 
Тарихий либосларда безаклар нафақат ўз эгасининг ижтимоий келиб 
чиқиши, яъни табақасини англатган, шунингдек, маъжозий маъно касб этиш 
билан бирга, кишиларнинг эстетик дидини ҳам ифодалаган. У вақт ўтган 
сари такомиллашиб, уларнинг турлари кўпайиб, шакллари мураккаблашиб 
борди. Хусусан, уларнинг ечиб кийиладиган, танага маҳкамланадиган 
(билакузуклар, узуклар, зираклар, матога маҳкамланган ёўуд тушурилган
(кашталар, босма расмлар, бўртма безакли) турлари пайдо бўлди.
Кийиб ечиладиган безаклар шаклига инсон танаси шакли ҳам таъсир 
этган. Айнан мана шу ҳолат сабаб бармоқ ва бўйинга тақиладиган безаклар 
айланасимон шаклни олган.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish