Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Гўзаллик тушунчаси
. Қадим юнон маданиятида руҳ ва тана 
гўзаллигининг уйғунлигига алоҳида эътибор берилди. Ватанпарварлик, 
юксак фуқоролик бурчи, ақлий дунёқараш ва ахлоқий поклик унинг жисман 
гўзаллиги билан уйғун бўлиши лозим деб қаралди.
Инсон танаси гўзаллиги, ундаги аъзоларнинг мутаносиблиги – 
буларнинг бари алоҳида аҳамият касб этарди. Юнон мусаввири 
Поликлетнинг «Дорифор» (“Найза ирғитувчи») хайкалида инсон тана 
гўзаллиги акс эттирилган. Ушбу хайкалтарошнинг «Қанон» назарий 
трактатида инсон гўзаллиги, унга қўйиладиган талабларга алоҳида ўрин 
берилган. Трактатда ўлчов бирлиги сифатида инсон танаси олинган бўлиб, 
тана ўлчамларида ҳам алоҳида мезонлар мавжуд. Хусусан, калла инсон 
танасининг еттидан бир қисмига тенг бўлиши керак деган қараш тан 
олинган. 
Юнон аёлининг ўрни жамиятда нечоғлиқ чекланганлигига қарамай, 
қадим юнонистон санъатида аёл тасвирида ҳам соғлом, ҳар томонлама 
баркамал тараққий этган, мақсадли шахс қиёфасини акс эттиришга интилиш 
кучли. Хусусан, Венера Милосская номи ила машҳур Афродита хайкали 


17 
фикримизни исботлайди. Илоҳанинг юз тузилиши, хусусан тўҳри чизиқли 
бурун ва даҳан, унча кенг бўлмаган манглай, бироз тўлқинсимон сочлар, 
ёйсимон қошлар билан чегараланган катта бўртиб турган кўзлар – буларнинг 
бари ҳозиргача аёллар гўзаллигининг рамзи ҳисобланади. 
Қадим ҳайкаллар ранги ва адабий асарлардаги тасвирлардан маълум 
бўлишича, юнонлар ёрқин рангларни - олтин сочлар, мовий кўзлар, оппоқ 
терини юқори қўйиб, қадрлашган. Бироқ гармоник ривожланган шахсларга 
қўйиладиган талаблар асосан юқори табақа вакилларигагина хос бўлиб, қуйи 
қатлам, хусусан, ҳунармандлар ва қулларга бу алоқадор эмасди. 
Юнон либослари жамият эстетик қарашларнинг инъикоси бўлиб, 
жамият идеалини ўзини акс эттирган. Салобатли ва оддий, жисман машқ 
қилинган тана учун ҳаракат ва эркинлик туғдириш - бурмаланган қадим 
юнон либоси учун асос ролини бажарган. 
Турли ўлчамдаги тўғри тўртбурчак шаклидаги мато турли хил 
букламалар ва тахламлар ила бурмаланиб, тананинг гўзаллигини намоён 
эттиришга хизмат қилган. Юнонлар ўз либослари учун юмшоқ, тўкилиб 
турадиган, яхши бурмаланадиган матоларни танлашган. Матолар бу даврда
қўлда тўқилиб, уларнинг эни 2 метргача бўлган. Тўқувчилик касби жуда 
қадрланган. Қадим юнон мифологиясига кўра Олимп худоларининг бари 
моҳир тўқувчи бўлиб, бир-бирлари ила ушбу ҳунарда мусобақалашишган. 
Матолар асосан жунли ва зиғир толаларидан тўқилган. Пахта толасини 
биринчи бор Александр Македонскийнинг юришлари даврида Ҳиндистонда 
кўрган юнонлар ҳайратланиб, унга «шерст дарахти» дея ном беришган. 
Юнонларни либоснинг шаклий тузилиши эмас, балки кўпроқ унинг бадиий 
пластик хусусиятлари қизиқтирган. Эрамиздан аввалги V-IV асрларга келиб, 
аввалги даврларда кенг тарқалган турли расмланган матолар ўрнини сидирға, 
кўк, қизил, бинафша, яшил, сариқ, жигарранг ва айниқса оқ рангдаги
матолар эгаллади. Юнон либосларида қора ранг ишлатилмаган. Кул ранг ва 
жигарранг мотам ранглари ҳисобланган.


18 
Сидирға матолар, турли шаклаги кашта, аппликация расмлар ила 
хошияланган. Безаклар орнементлари геометрик ёки ўсимликсимон 
характерга эга. Булар - менандр, тўлқинсимон, пальметта. Либослардаги 
вертикал букламалар уларнинг аниқ ва ёрқинлигини ошириб, гўзаллигини ва 
пластик ҳаракатлар эркинлигини таъминлаган (1-расм). 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish