Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

2-расм 3-расм 
Византияликлар пойабзали – ингичка тасмалар билан боғланган этиклар 
ёки юмшоқ бошмоқлар бўлган.
Бош кийимлари - узун ўткир учли ёки қуббали ва ҳошияли бўлган. 
Аёллар либоси. 
Аёллар либосининг асосий кўринишлари: туника, 
стола, далматик, пенула, мафорий, плаш-мантиядир. Эркаклар либоси 
сингари аёллар либоси ҳам гавдани ниқоблаб турувчи цилиндрсимон шаклга 
интилган.
Муқаддас Виталий ибодатхонаси деворий суратларида императритца 
Феодора аъёнлари билан тасвирланган. Императритца икки ёни ва таг 
қисмида бой кашта билан безатилган оқ стола ва йирик орнаментли ҳошияли 
тўққизил рангли император мантиясида тасвирланган. Бўйнида олтин ва 
қимматбаҳо тошлардан ясалган кенг ва катта ҳажмли тақинчоқ, оёқларида 
эса олтин ипдан кашта билан безатилган бошмоқлар кийган. Сарой 
хонимлари ҳам ҳашамдор кийинишган. Улар бирхил рангда кашта билан 
тикилган стола ва нақшли матодан пенулалар кийишган (4-расм).
Қимматбаҳо матолардан тикилган олий табақа кишиларнинг дабдабали 
кийимлари билан бир қаторда Византияда аёллар бошини юқори қисмини 
беркитиб турувчи - 
мафорий 
ёпинчиғи пайдо бўлади. Ёпинчиқнинг учлари 


42 
олд томонда тўқнашиб, бир-бирининг устидан ўтиб елка оша орқага 
ташланган. Узун столалар билан биргаликда бу ёпинчиқ қоматга аскетик 
кўриниш берган. Бу либос христиан динининг қонун-қоидалари ва 
эстетикасига жуда мос келар эди ва шу сабабли бу либос иконаларда 
авлиёларнинг доимий кийими бўлиб қолди (5-расм).
4-расм 5-расм
Паст табақадаги аёллар либоси кундалик ҳаёт юмушларига мос енгил, 
арзон ва сипо матолардан тикилган либослар бўлишига қарамай ўша давр 
модасининг асосий форма ва силуэтларини ўзида сақлаб қолган. 
Византия либосининг ўрта асрлар Европаси либосига таъсири 
Ўрта асрларга келиб савдо-сотиқ борасида олди-бердилар амалга 
оширила бориши сабабли Византия либоси қадимги Рус либосига сезиларли 
таъсир кўрсатди. Христиан дини тамойилларига мос келадиган ғилоф 
кўринишли силуэтлар, ёпиқ кийимлар Европада узоқ вақт давомида сақланиб 
қолди. Ажойиб тасвирий ечинмалар билан безатилган матолар юқори табақа 
вакилларига кийим тикишда намуна эди. Туника, далматик, пенула, мантия 
каби антик давр либослари византия либосида сезиларли ўзгаришларга учраб 


43 
ўша аср ҳаётига мослашди. Бу либосга янгича ёндашиш, яъни инсон 
қоматининг табиий формаларини беркитишдан иборат эди.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish