Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


камико , сувюқмас қоғоздан соябонлар ясайдилар. Қоғозни  тахлаш санъати –  оригами



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

камико
, сувюқмас қоғоздан соябонлар ясайдилар. Қоғозни 
тахлаш санъати – 
оригами,
деб аталади.

Япон рококо ”
си деб ҳисобланган Хэйан даврида Япониянинг Хитой 
билан алоқаси сусаяди, бу эса япон маданиятига ижобий таъсир кўрсатади. 
Хитой маданиятининг таъсирига қарамай, япон меъморчилиги, айниқса 
тураржой ва интерьерининг ўзига хослиги билан эътиборни тортади. 
Японларнинг уйи катта ҳам, баланд ҳам бўлмаган, тўсиқлар ёрдамида енгил 
трансформацияланган. 
Японлар гўзаллик, нафосат туйғусига ўзгача назар солади, улар 
гўзалликни санъатда акс эттира оладилар. Бу жиҳат япон миллатига хос 
хусусиятга айланган. Япон миллий санъатининг довруғи жаҳонга кетган. 
Япон боғлари, чой тайёрлаш маросими, ҳамда гулларни саралаб, дасталаш 
cанъати – 
икебана 
шу жумладандир. 
Япония тарихи мусиқа ва ўйинлар, диний маросимлар билан боғлиқлиги 
бизга тарихий манбалардан маълум. Дастлаб японлар ҳинд, хитой ва корейс 
мусиқаларидан кўп фойдаланадилар.
Гўзаллик тимсоли. 
Ўрта асрларда Япониянинг ривожланиши Хэйан 
даврида гўзаллик тимсоли ҳақида тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлган. 
Японлар асрлар давомида турли ўзгаришлар содир бўлишига қарамай, 
гўзаллик ҳақидаги асосий тасаввурларини сақлаб қоладилар. Қоматни ёпиб 
турувчи, қават–қават, кенг–мўл либос, юз оқартириш аёлларга ҳам, 
эркакларга ҳам хос бўлган. Чунки сарой этикети – одоб–назокат қоидалари 
шуни тақозо этарди. Японларнинг эстетик диди аёллар гўзаллиги, турмуш 
тарзи ва одоб–назокат қоидалари таъсирида шаклланади. Японлар оқ танли 


197 
аёллар қаршисида бош эгганлар. Шу сабабли кибор хонимлар юзларини 
оқартириб юрган. Бу японларнинг турмуш шароитига, уйларига мос тушган, 
аёллар гул тасвири туширилган пардалар ортида, нимқоронғи пастак хоналар 
ичида қоп–қора сочлари, оппоқ юзлари билан жонсиз эмас, балки нозик 
бўлиб кўринган.
Асрлар ўтиши билан гўзаллик тимсоли, гўзал аёл образи ўзгариб борган. 
XVII– XVIII асрларга оид суратларда биз оппоқ юз, қирра бурун, пистадай 
ғунча лаб ва қисиқ кўз аёл ноз–истиғно қилиб турган ҳолатларини кўрамиз. 
Суратда аёлнинг пардек енгил, нафис ипакдан тикилган, ергача тушиб турган 
кўйлаклари кўриниб туради. Япон аёлларининг қадди–қомати ўзига хос. 
Уларнинг бўйинлари узун, оёқлари нисбатан калтароқ бўлади. Шу сабаб 
бўлса керак, япон аёллари қават–қават либос кийиб, қоматларидаги 
камчликни усталик билан яширганлар. Япон аёллари белбоғни белдан 
юқоридан боғлаган. Аёлларнинг 
оби
белбоғи кенг–мўл бўлиб, танага 
ўралганда қоматни кенгайтириб, тик, тўғри кўрсатган. Аёл бундай либос ва 
баланд пойабзал кийиб майда қадам ташлаб юрганида хушқомат кўринган. 
Аёллар сочни тасма ёки гулсимон қилиб баланд турмаклаганларида янада 
малоҳатли ва мафтункор кўринишган. Аёлларнинг қўллари, бармоқлари ва 
оёқ панжалари кичик бўлса, чиройли ҳисобланган.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish