“ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ УНИВЕРСАЛ
ХИЗМАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАР
М.А.Салимова (ТАТУ, талаба)
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Республикадаги ягона кенг тармоқли ва худудий
тақсимланган почта алоқаси объектларига эга, шунингдек энг узоқ ва қийин бориладиган
аҳоли пунктларига универсал хизматларни тақдим этувчи, давлат томонидан тартибга
солинадиган почта оператори ҳисобланади.
Хозирги вақтда “Ўзбекистон почтаси” АЖ ёзма хат-хабарлар бозорида пешқадамлик
қилаётган бўлсада, ушбу хизмат тури бўйича кучли рақобат мавжуд, жумладан тўғри
манзиллик реклама тарқатиш соҳасида, экспресс почта жўнатмалари бўйича ва бошқалар.
Бугунги кунда ёзма хат хабарлар хажмининг пасайишининг объектив сабаблари
қаторида маълумот узатишнинг альтернатив каналлари жадал ривожланишини, бир зумда
алмашиш (Skype, mail agent ва бошқалар.) электрон воситаларига ўхшаш хизматларнинг
ривожланишини, электрон почта, электрон ҳужжат алмашувининг ривожланишини
кўрсатишимиз мумкун.
Белгиланган шароитда, бозорнинг келажакдаги ривожланиши “Ўзбекистон почтаси”
АЖнинг кейинги фаолиятининг муҳим йўналишларини белгилаб беради, шунинг учун унга
фақат сифатнинг базали кўрсаткичларини яхшилаш эмас, балки, махсулот таклифларини
жиддий равишда яхшилаш кераклиги жуда мухимдир.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ бошқа мамлакатларнинг почта операторлари мисолида
ўзининг истиқболли йўналиши учун курьер жўнатмаларини етказиб бериш, электрон почта
ва ёзма корреспонденциялар ҳизматларининг устиворлигини келажакда кенгайтириш каби
тадбирларни белгилаб олиши шарт. Шу нуқтаи назаридан Direct Mail энг мажмуавий
ҳизмат ҳисобланади ва бу хизмат бошқа мамлакатларда ёзма хабарларни умумий
ҳажмининг 20-30 % ташкил қилади.
Ёзма хатлар ҳажмини ўсишида қўйилган мақсадга эришиш учун хизматларнинг
базали сифати соҳасида, янги ҳизмат турлари ва ҳизмат даражасининг ривожланишида,
мажмуавий ва масштабли ўзгаришларни амалга ошириши керак, яъни:
- ҳизматнинг базали сифатининг ўсишида – тезлик, ишончлиликни таъминлаш;
- махсулот портфелининг оптимизацияси ва турли гуруҳ фойдаланувчилари учун
дифференциясини яхшилаш;
- сотишни рағбатлантириш инструменти сифатида эгилувчан баҳоли сиёсатининг
татбиқ қилиниши, маҳсулот ҳажми учун оптимал нархларни ишлаб чиқиш ва ишлаб-
чиқариш занжирини қисқартириш;
Жамият олдида турган яна бир муоммолардан бири универсал хизматларни ва
ҳарбий хабарларни молиялаштиришдир.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ ва унинг объектлари томонидан хар йили 28 млн.га яқин
ёзма хатларни жўнатиш ва етказиш амалга оширилади, улардан ички ёзма хат- хабарлар
93,4%, ҳалқаро эса 6,6% улушни ташкил қилади.
Бу бозорнинг ҳажми пул бирлигида 5208,9 млн. сўмни ташкил қилади, ички ёзма
хатлардан олинадиган фойданинг улуши 64%, ҳалқаро хатлардан эса 36% ташкил қилади.
Ёзма хат хабарларни тақдим этиш хизматларининг таҳлили шуни кўрсатадики охирги
йиллар ичида уларнинг ҳажми барқарорлашган, лекин башоратлар натижаси 2017 йил учун
ушбу хизмат турининг йиллик ўсиши 1% дан ошмаслиги мумкунлигини кўрсатган.
419
Ўзбекистон Республикасининг “Поча алоқаси тўғрисидаги” қонуннинг
Do'stlaringiz bilan baham: |