КИНО САНЪАТИ ВА УНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
А.М.Тўраев (ТАТУ Қарши филиали, ассистент)
Кино санъати – кинематографиянинг техник воситалари асосида шаклланган бадиий
ижод тури. Кино санъати кинематограф билан бир вақтда пайдо бўлади. Кинематограф эса
фан ва техника тараққиёти билан боғлиқ ҳолда юзага келди ва аста-секин замонавий
иқтисод, санъат ва маданиятнинг энг зарур соҳасига айланди.
Кино 1895 йил 28 декабрда Парижлик ака-ука О.Люме ва Л.Люмелар томонидан
юзага келган. Унинг юзага келиши ўз навбатида, инсониятнинг бадиий маданияти тарихида
объектив қонуният босқичи бўлди.
Ўзбек миллий кино санъати 20 асрнинг 20-йилларида вужудга келди. Биринчи ўзбек
кинооператори Худойберган Девонов ўзининг илк ҳужжатли хроникал филъмларида ўзбек
халқининг ҳаётини, урф-одатларини, Хоразм манзараларини акс эттиришга интилган. 1924
йил Рус – Бухоро ширкати “Бухкино”, 1925 йил Тошкентда “Шарқ юлдузи” (1936 йилдан
Ўзбекфилъм) кинофабрикасининг ташкил бўлиши ўзбек кино санъати ривожини бошлаб
берди. Лекин миллий кадрларнинг етишмаслиги натижасида студияни ташкил этишга
уриниш ва “Бухкино” ширкати қошида мунтазам суратга олишни ташкиллаштириш
муваффақиятсиз бўлди. Тошкент студиясига ҳали кино соҳасида яхши танилмаган Рус кино
арбобларининг келиши, уларнинг касбий савиясининг пастлигига ҳақиқий миллий
мазмундаги киноасар яратишга йўл қўймасди. Улар яратган филъмлар фақат экзотик ва
ташвиқий ҳарактерда бўлиб, Ўзбеклар ҳаёти бузиб кўрсатилади, Ўзбек аёллари ролини Рус
актрисалари ўйнаши натижасида қаҳрамоннинг ички дунёси, унинг психологик
кечинмалари очиб берилмасди. Масалан: “Ўлим минораси” (В.Висковский), “Мусулмон
қизи” (Д.Бассалито), “Иккинчи хотин” (М.Доронин).
Кейинроқ турли мавзулар қатори киноҳикояларга алоҳида эътибор берилди. Кўпроқ
маълум бир тарихни ҳикоя қилувчи филъмлар кўпайди. Урушдан кейинги йиллар
ривожланган мамлакатларнинг илғор кинематографчилари ишлаган филъмлар, айниқса,
Италия неореализми экран санъатининг асосини ташкил этди. 1950 йилларнинг охирларида
кино санъатида кино ва телевидениянинг ўзаро бир-бирига таъсири, бир неча соат давом
301
этадиган фильмлар ишлаш каби муҳим ўзгаришлар юз берди. Айни бир вақтда кино санъати
билан боғлиқ телеэкран ижоди пайдо бўлди ва ривож топди.
Кино санъатининг 4 та асосий тури мавжуд: бадиий филъм, илмий оммабоп кино,
ҳужжатли кино ва мультипикацион кино.
Бадиий филъм – кино санъатининг асосий турларидан бўлиб, махсус ёзилган
сценарий ёки қайта ишланган бадиий адабиётлар асосида ижоднинг ижровий воситалари
ёрдамида реал ёки тўқима воқеаларнинг баён этилиши тушунилади.
Илмий оммабоп кино – томошабинларни табиат ва жамият ҳаёти, илмий кашфиёт ва
ихтиролар билан таништиради.
Ҳужжатли кино – бўлган воқеа ва ҳаракатларни тасмага туширади.
Мулътипикацион кино – энг кенг тарқалган шакллари расмли ва қўғирчоқли
филъмлардир. Рассом чизган расмлар ёки макетлар, шунингдек қўғирчоқларни
ҳаракатлантириб кинотасмага туширилади ва намойиш этилади.
Кино санъатининг ўзига хос сифатлари:
Кино мусиқаси – кино санъати билан боғлиқ мусиқий жанр, кино асарнинг муҳим
ифодавий воситалари сирасига киради. Дастлаб умумий мусиқали жўрликни ташкил этиб,
кинофильм намойиш қилиш асбобларининг шовқинини босиш учун мўлжалланган.
Кейинчалик кино ишлашнинг муҳим соҳасига айланди.
Кино мусиқаси тарихи “Овозсиз кино” 1930 йилларнинг 2-ярмигача ҳамда “Овозли
кино” билан боғлиқ икки асосий босқични ўз ичига олади.
Овозсиз кинода кино мусиқаси асосан ижрочилар томонидан танланган ёки бадиха
тарзида ижод қилинган мусиқа парчаларидан иборат бўлган.
Овозсиз филъмларда берилган мазмун томошабинга кўпроқ Европа мутахассислари
нуқтаи назарини ифодалади, чунки миллий анъаналарни билишдан йироқ муаллифларнинг
асарлари шу руҳда яратилган эди. 1920 йиллар яратилган “Соябон арава” (О.Фрелих),
“Равот қашқирлари” (К.Гертелъ), “Макрли чангал” (В.Козлов), “Годира” (М.Авербах) каби
филъмлар шулар жумласидан.
Овозли кинода одатда ҳар бир филъм учун махсус мусиқа ёзилади, баъзан мавжуд
мусиқа асарларидан ҳам фойдаланилади.
Овозли кинонинг юзага келиши ўзбек кино санъатининг ҳам бадиий қийматини
оширди. Биринчи ўзбек овозли филъм 1937 йилда режиссиёр А.Усолъцев томонидан
яратилган “Қасам” фильмидир.
Кино мусиқаси кинофилъм мазмуни билан узвий боғлиқ ҳолда, қаҳрамонларнинг
рухий кечинмаларини, драматик ҳолатлар, зиддиятлар ва бошқаларни бадиий ифодалашга
ёрдам беради.
Кино декорацияси санъати – фильм воқеаларини суръатга олиш учун сценарий
асосида повилъон ёки табиий шароитда яратилган моддий муҳит жой жиҳозларидир.
Фильмнинг турли эпизодларида декорация турига аҳамиятга эга. Айрим ҳолларда
томошабинга сезилмайдиган замин (фон) бўлса, баъзан воқеаларни юзага келтириб
чиқарувчи образли муҳим воситасини ўтайди. Кино декоратсияси санъати фильм
рассомининг фильм оператори ва режиссиёри билан маслаҳатлашиб яратган эскизлари
асосида тайёрланади. Декорация фильм орқали ҳикоя қилинаётган тарихий воқеалар, ўша
жойдаги муҳит ва шароитни томошабинлар кўз ўнгида гавдалантиришга, режиссиёр ва
кинодрамматург илгари сурган ғояни томошабинга етказишга хизмат қилади. Дастлабки
кинодекорация санъати матога чизилган. Ўзбек кино декорацияси санъатида Б.Челли,
В.Сремян, В.Синеченко, Э.Клантаров, С.Зиёмухаммедов, Н.Раҳимбоев, Б.Назаров,
С.Алибеков ва бошқа рассомларниг хизмати катта.
Кинодрамматургия – адабиётнинг экранда кўрсатиш учун мўлжалланган алоҳида
тури сифатида тан олинган. Кинодраматургия асари киносценарий фильмнинг адабий ва
ғоявий бадиий асосини ташкил этади. Кинодраматурглар бадиий проза ва драмадан
фойдаланилган ҳолда ҳаёт воқеаларини тасвирлашда кино имкониятларини ҳисобга олиб,
асарни экранга мослаштириб ёзадилар. Кинодраматургия ўз хусусиятига кўра, адабий
302
ҳамда кинематографик шаклга эга. мустақил бадиий қийматга эга кинематографик асар
сифатида яратилаётган фильмнинг мазмунини ва қурилишини ифода этади.
Кинодраматургиянинг шаклланиши даври мураккаб жараён бўлиб, у асар ёзишдан
бошланиб, монтаж столида тугайди. Кино юзага келгач, инсон характерини очиб
беришдаги асосий воситалардан диалог муҳим рол ўйнайди.
Хозирги кунда тарихий шахслар ҳаёти, миллий қадриятлар акс этган ёки ёш авлодни
Ватанга, халқига, ота-онасига меҳр-мухаббат туйғусини уйғотадиган кинодраматургия
долзарб мавзу бўлиб, шу асосда фильмлар ишланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |