Adobe Premiere Pro
– ночизиқли видео монтажни бажариш ҳисобга олинган дастур.
Premiere Pro тасвирга олинган видеони кейинги ҳар қандай қайта ишлаш ва монтаж қилиш
учун ҳар томонлама яхши дастур ҳисобланади. Шуни қайд этиш ўринлики, мазкур
дастурдан юртимиз ва хориж теле ва кино саноатининг машҳур мутахассислари
фойдаланишади. Жумладан, BBC, The Tonight Show ва шу каби бошқа машҳур компаниялар
ишлатишади.
Ушбу дастурнинг бу қадар кенг оммалашиши, унинг Adobe компаниясининг бошқа
маҳсулотлари билан эркин интеграцияда бўла олиши ҳисобланади. Аксарият
профессионаллар Premiere Pro + After Effects + Photoshop дастурлари алоқадорлигида
ишлашади. Бундай боғлиқлик амалда монтаж билан боғлиқ барча вазифаларни ҳал этади.
Adobe Premiere Pro дастурининг бир неча асосий имкониятларини келтириб ўтамиз:
1.
Дастур интерфейси максимал даражада қулай, баъзи бир томонлари Sony Vegas Pro
дастурий интерфейсини эслатади.
2.
Деярли барча амалларни “қайноқ тугмалар” орқали бажариш мумкин, фойдаланувчи
ўзига мос равишда “қайноқ тугмалар”ни ярата олади.
3.
Adobe Premiere Pro дастурининг муҳим жиҳати унинг барқарорлиги ҳисобланади:
дастур ишидаги бузилишлар кузатилмайди, Sony Vegas Pro дастурида эса баъзан содир
бўлади.
4.
Audio Clip мавжудлиги аудио билан оддий ва қулай ишлашга олиб келади.
Adobe ҳар доим ўзининг маҳсулотларини янгилаб, қўшимча функцияларни киритиб,
интерфейсни янада соддалаштириб туради. Бундай дастурларнинг барча имкониятларини
мустақил равишда ўрганиш етарлича мураккаб иш ҳисобланади.
Adobe After Effects
– видео ва динамик тасвирларни таҳрирлаш, шунингдек рақамли
видео эффектлар қўллаш ва бошқалар учун мўлжалланган. Кўпроқ реклама роликлари,
мусиқали клиплар, телевизион ва бадиий фильмлар учун титрлар, анимацияни ишлаб
чиқишда фойдаланилади. Бугунги кунда биз фильмлар, рекламалар, ўйинларда кўраётган
деярли барча эффектлар, ҳаттоки сайтлар учун анимациялар ҳам ушбу дастур ёрдамида
яратилади. Инсон ўз ҳаракатларида нимани кўрса, буларнинг барчасини Adobe After Effects
дастурида яратиши мумкин. Аммо бунинг учун мазкур дастурдан фойдаланиш бўйича
етарлича малакага эга бўлиш талаб этилади. Шунингдек After Effects дастури таркибида
бўлган эффектлардан ташқари, кўп сонли плагинлар ҳам мавжуд.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ахборот технологияларининг ривожланиши билан
боғлиқ янги гаджетларнинг пайдо бўлиши видео монтаж малакасининг бу қадар долзарб
аҳамият касб этишига олиб келмоқда. Ҳар қандай янги технология, ҳар бир янги маҳсулот
инсонларни қизиқтириши учун максимал чиройни тақдим этиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |