ЗАМОНАВИЙ ВИДЕО МОНТАЖ ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРИ
Б.З.Тўраев (ТАТУ, катта ўқитувчи)
О.М.Нарзуллоев (ТАТУ, ассистент)
Биз бугун юқори ахборот технологиялари асрида яшамоқдамиз, ахборот оқимлари
ҳажмининг шиддат билан ортиб бориши янги билимлар ва фаолият усулларини тақозо
этади. Ахборот технологиялари видео ахборотларни монтаж қилишнинг янги
имкониятларини очиб берди. Видео монтажга мўлжалланган дастурий воситалар махсус
эффектлар яратиш, видеодаги ранг сифатини тўғрилаш, видеони кесиб олиш,
бирлаштириш, турлича ўтишлари қўллаш, устига қўйиш, овозни таҳрирлаш ва бошқа
имкониятларни беради. Шундай экан муайян студия ёки телеканалларнинг мавжуд
имкониятларидан келиб чиқиб фойдаланиш мумкин бўлган видео монтаж дастурларини
қиёсий таҳлил қилиш ва дастурларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш муҳим
аҳамиятга эга.
Видео муҳаррирлик касби нафақат техник жиҳатдан, балки драматургия, кадрлар
композицияси, актёрлик маҳорати каби асосий билимларни талаб этади. Бугунги кунда
етарлича имкониятларни тақдим этувчи профессионал монтаж дастурларидан кўпчилик,
жумладан элементар билимга эга бошланғич даражадаги монтажчилар ҳам фойдаланиши
мумкинки. Муайян монтаж дастурларида ишлаш бўйича YouTube каби интернет
ресурсларида кўплаб видео манбаларни топиш мумкин, бу эса фойдаланувчиларга маълум
даражада дастурни ўзлаштиришларида енгилликлар тақдим этади.
Вақт билан ҳамнафас юриш учун видео ва фотоматериалларни қайта ишлаш ва
таҳрирлай олиш зарур, бунинг учун кўп сонли дастурлар мавжуд бўлиб, биз уларнинг
айримлари ҳақида қисқача маълумот келтириб ўтамиз.
Sony Vegas Pro
– кўп каналли ёзиш учун профессионал дастур бўлиб, видео ва аудио
оқимларни таҳрирлар ва монтаж қилишга мўлжалланган. Қулай интерфейс, универсаллик
ва кўп сонли профессионал имкониятлар ушбу дастурнинг оммалашишига олиб келди.
Шуни ҳам тан олиш керакки дастурни ишлаб чиқувчи Sony компанияси рақамли видео
оламида етакчилардан ҳисобланади. Дастурнинг асосий афзаллиги ундай фойдаланишнинг
қулайлиги ва ўзлаштиришнинг осонлиги ҳисобланади. Дастурдаги калитлар ёрдамида
турли объектлар ва эффектлар анимациясини белгилаш мумкин, эгри чизиқларни
бошқариш режими мавжуд бўлсада аммо бу анча қўпол ва силлиқ чиқмайди. Дастурнинг
каттагина ютуқлари ҳам борки, объект устида ҳар қандай элементар ўзгаришлар
(баландлик, кенглик, горизонтал ва вертикал силжишлар, бурилиш, масштаб ва бошқа
параметрлар) дарҳол интерфейс панелида акс этади. Бу эса ҳар қандай бошқа объектлар
билан бажарилган барча ишларни ҳеч қандай қийинчиликлар такрорлаш имконини беради,
ахир бутун жараён сақланади ва қайд этиб борилади.
Умуман олганда, Sony Vegas Pro видео ахборотларни муҳаррирлашни бошловчилар
учун яхши дастур деб аташ мумкин, шунингдек у қизиқувчилар ва профессионаллар учун
мос келади. Дастурнинг имкониятлари бошловчилар учун етарли, аммо профессионаллар
учун унинг ресурслари юқори сифатли анимациялар ва махсус эффектлар учун етарли эмас.
303
Шунинг учун бу вазифаларни амалга ошириш имконини берувчи дастурларни кўриб
чиқишга ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |