Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


КИНО МАҲСУЛОТЛАР ЯРАТИШДА МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ МУАММОЛАРИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

КИНО МАҲСУЛОТЛАР ЯРАТИШДА МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ МУАММОЛАРИ 
 
Ш.И.Рахимов (ТАТУ, ассистент)
 
Муаллифлик ҳуқуқи – кенг маънода – фан, адабиёт ва санʼат асарларини яратиш, 
фойдаланиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилишда вужудга келадиган муносабатларни тартибга 
солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси; фуқаролик ҳуқуқининг бир бўлими. Тор маънода — 
асар муаллифига тегишли бўлган ва қонунларда мустаҳкамланиб қўйилган шахсий ва 
мулкий ҳуқуқлар тизимини ташкил этади. Муаллифлик ҳуқуқи бўйича муносабатлар ҳар 
бир давлатга хос қонунлар ва халқаро конвенсиялар билан тартибга солинади.
Муаллифлик ҳуқуқи бўйича 1952 йилги Жаҳон (Женева) конвенсияси ҳамда адабий 
ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Берн конвенсияси (1886) мавжуд. Берн 
конвенсияси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг қатʼий тизимини ўзида ифодалайди. 
Юртимизда эса Қонунчилик Палатаси томонидан 2006 йил 23 мартда қабул қилинган ва 


291 
Сенат томонидан 2006 йил 9 июнда маъқулланган “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош 
ҳуқуқлар тўғрисида”ги ЎРҚ-42-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан изоҳланади. 
Бу қонун бўйича ҳимоя қилинадиган иккита ҳуқуқ мавжуд. Биринчи тури – муаллифлик 
ҳуқуқи. Бу ҳуқуқ муаллиф (ёзувчи, бастакор, режиссёр, шоир ва бошқалар) томонидан 
яратилган асарга таалуқли бўлади. Иккинчиси – турдош ҳуқуқлар. Бу ҳуқуқ, масалан, 
бошқаларнинг мусиқа асарини ижро этаётган қўшиқчида пайдо бўлади. 
Бугунги кунда юртимизда муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар кўп бор 
кўзга ташланмоқда. Бугунги кунда теле ва кино саноатида ҳам ишлаб чиқарувчилар 
томонидан, ҳам истеъмолчилар томонидан муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ҳолатларига кўп 
бор гувоҳ бўлишимиз мумкин. 
Ҳа, албатта, кўпчилик ўғирлик ёмон нарса эканлигини ва бировнинг меҳнатига ва 
ҳаққига тажовуз қилиш мумкин эмаслигини билгандек. Лекин, нимагадир махсус дўконга 
бориб лицензияланган дискни 8000-15000 сўмга сотиб олиш ўрнига биз интернетдан худди 
ўша қўшиқни ёки дастурни текинга кўчириб оламиз ёки ундан ҳам осони – ноқонуний 
яратилган дискни Янгиободдаги бозордан сотиб оламиз. Аслида эса биз юқоридаги қонун 
ҳужжатларига кўра расмий сотув дўконларидан лицензияланган дискни катта нархда сотиб 
олганимизда ҳам биз ундан ўз хоҳишимизча фойдалана олмаймиз. Қўшиқни ёки кинони 
интернетга очиқ юклаб олишга қўйганимизда, DVD-дискга ёки компютернинг 
винчестерига ёзиб олганимизда ҳам биз бу маҳсулотни яратишда қатнашганларнинг 
муаллифлик ва турдош ҳуқуқларини бузган бўламиз. Бу вазиятда “рухсат этилмаган барча 
нарса таъқиқланган” деган ўзига хос қоида амал қилади: агар сизда муаллиф, ижрочи ёки 
тарқатувчи билан шартномангиз бўлмаса, уларнинг махсулотини тарқатишга ва ижро 
этишга ҳаққингиз бўлмайди. Бунинг устига қонунбузарлик шахсий манфаатларни кўзлаб 
фойдаланганда ҳам, интернетдаги фойдаланувчиларга текин тарқатилганда ҳам амалга 
ошади. 
Келтирилган ушбу маълумотларни инобатга оладиган бўлсак, биз истеъмолчилар 
сифатида деярли ҳар бир фойдаланувчининг қонунбузарга айланаётганлигини билиш 
мумкин бўлади. 
Афсуски, ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам кам бўлсада қонун бузилиш 
холатлари учраб турибди, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан хабар қилинишича 
“ТИМУР ФИЛМ” МЧЖ томонидан суратга олинган “Дайди” номли бадиий филмни 
жамоатчилик орасида тарғибот қилишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл 
қўйилган. Мазкур филмнинг трейлери, баннерлари ва чипталари чиқарилиб, уларда машҳур 
киноактёр Морган Фриманнинг Буюк Британия ва Жанубий Кореялик киноижодкорлар 
томонидан 2014-йилда ишлаб чиқарилган "LAST KNIGHTS" (“Сўнгги рицарлар”) филмида 
суратга тушган қиёфаси акс эттирилган. Аммо, актёрнинг қиёфаси филмнинг агентликка 
тақдим этилган нусхасида бўлмаган. Бироқ, “ТИМУР ФИЛМ” МЧЖ томошабинларнинг 
филмга нисбатан талабини кучайтиришга эришиш мақсадида машҳур кино юлдузини 
филмда суратга тушганлигини билдирувчи ёлғон (чалғитувчи) маълумотлар тарқатган.
Шунингдек, “ТИМУР ФИЛМ” МЧЖ студияси “Дайди” филмида бир қатор хорижий 
филмлардаги кадрлардан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик 
ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни 19-моддаси талабини ҳам бузган. 
Ваҳоланки, Қонуннинг ушбу моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар муайян 
асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан 
фойдаланишлари мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳолат юзасидан машҳур Гуардиан нашри 
ҳам ўз расмий сайтида ушбу ҳолат юзасидан маълумот берган.
Бундай ҳолатлар олдини олиш учун ўз ҳуқуқ ва бурчларимизни яхши билишимиз 
лозим. Бундан ташқари ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз ғоялари ва меҳнатлари орқали 
кино маҳсулотларни ишлаб чиқаришлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish