Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ТАЪЛИМ СОҲАДА АКТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ТАЪЛИМ СОҲАДА АКТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Б.Т.Ганиев (ТАТУ, доцент) 
 
Иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва 
технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб 
чиқаришни диверсификациялаш, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини 
жадал ривожлантириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва хорижий 
инвестицияларни жалб этиш, зарур ишбилармонлик муҳитини яратиш, аҳолининг ҳаёт 
даражаси ва сифати изчил оширилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар 
натижасида республикамизда АКТ соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. 
Республикамизда АКТ соҳанинг ривожланиши, иқтисодиётда ижобий таркибий 
силжишларга, сифат ўзгаришларига ва ижобий тенденцияларга, шунингдек, самарали пул 
кредит ва солиқ бюджет сиёсати ўтказилишига хизмат қилди, булар аҳоли бандлиги ва 
даромадлари ўсишига ёрдам бермоқда. 
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили бугунги 
кунда жаҳон бозорида конъюнктура ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётганини ҳар 
томонлама ҳисобга олишни, шу асосда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар 
билан ривожлантириш учун мутлақо янгича стратегик ёндашув ва тамойилларни ишлаб 
чиқиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
биринчи 
Президенти 
Ислом 
Каримов 
мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга 
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 
Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида “Бугунги шароитда, Интернет ва 
электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада 
ривожлантириш устувор аҳамиятга эгадир. Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, 
айни пайтда глобал иқтисодиётда компьютер ва телекоммуникация технологиялари, 
дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва улар асосида кенг турдаги интерфаол 
хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг 
роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ахборот-коммуникация технологияларининг 
ривожланиши мамлакатнинг рақобатбардошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта 
ҳажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, бошқаришни стратегик 
даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб беришини унутмаслигимиз зарур”,- деб 
таъкидлаган эди. 
Дарҳақиқат, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг ривожланиши 
мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ривожланишига катта туртки бўлади. Алоқа ва 
ахборотлаштириш соҳасининг ривожланиши мамлакат миллий даромадининг ортишига ва 
бутун миллий иқтисодиётнинг самарали ишлашига туртки бўлади. Республикамизда 
соҳани ривожлантириш учун зарурий ҳуқуқий-меъёрий база шакллантирилган, жумладан, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-
коммуникация технологияларни янада жорий қилиш ва ривожлантириш чоралари 
тўғрисида”ги ПҚ-1730-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 
июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сон қарори ҳамда Ўзбекистон 
Республикасининг 2015 йил 9 декабрдаги “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунига 
мувофиқ жамиятни ахборотлаштириш ва электрон ҳукумат тизимини жорий этиш 
жараёнларининг ривожланиши, интернет тезлигининг ортиши, интерактив хизмат турлари, 
электрон ҳужжат алмашув тизими, рақобатбардош электрон ахборот ресурслари ва 
хизматларини кенг жорий этишда ижобий туртки бермоқда. 


245 
Ҳозирги пайтда бутун дунёда АКТни ривожлантириш ва оммалаштириш билан 
боғлиқ бўлган устуворликларнинг аҳамиятини англаш кучайиб бормоқда. Уларнинг 
инқилобий таъсири давлат тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари, иқтисодий ва 
ижтимоий соҳа, илм-фан ва таълим, маданият ва одамларнинг турмуш тарзида кўзатилади. 
Улар одамларга ўз салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш имкониятини беради, барқарор 
иқтисодий ўсиш, фаровонлик даражасини ошириш, демократия, тинчлик ва барқарорликни 
мустаҳкамлаш мақсадларига эришишга ёрдам беради. 
Ахборотлаштириш жараёнларининг яна бир асосий кўрсаткичларидан бири бу 
ахборот ресурс марказларини электрон китоб фондини ҳолатидир. ахборот ресурс 
марказларини электрон китоб фондини таҳлилига кўра ушбу йўналишдаги амалий ишлар 
йиллар мобайнида бир хил тенденцияга эга бўлган ҳолда амалга ошириб келган бўлса, 2017 
йил бошига келиб кескин усиш тенденциясига эга бўлган. Агар 2016 йилда ахборот ресурс 
марказларини электрон китоб фондини 4.8 минг донани ташкил этган бўлса, амалга 
оширилган модернизация жараёнлари натижасида 2017 йилда ахборот ресурс 
марказларини электрон китоб фондини 67 минг донадан ортди. Бугунги кунда ушбу 
йўналишда амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. 


246 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish