Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


Guruhlar bilan ishlash bo’yicha ayrim maslahatlar



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

Guruhlar bilan ishlash bo’yicha ayrim maslahatlar. 
1. Hamkorlik guruhlari kam sonli bo’lishi kerak. Guruh qanchalik kichik bo’lsa shunchalik 
har bir o’quvchi mas’uliyatliroq bo’ladi.
2. Har bir guruh a’zosining bilimini individual tartibda tekshirish lozim.
3. Davriy tartibda tanlab (oralatib) og’zaki so’rovlar o’tkazish foydali, bunday paytda 
o’quvchilar guruh a’zolari yoki butun sinf oldida guruh ishi haqida gapirib beradilar.


241 
4. Barcha guruhlar ishini kuzatib borish va guruh a’zosining umumiy mehnatda ishtirok 
etgan hamma holatlarini qayd etish kerak.
5. Har bir guruhda «nazoratchi» bo’lishi kerak, u har bir guruhdoshidan nima uchun guruh 
berilgan savolga boshqacha emas, aynan shunday javob berganligini tushuntirib berishni so’rashi 
mumkin.

Interfaol metodlar: “Muammoli vaziyat” metodi 
“Muammoli vaziyat” metodi ta’lim oluvchilarda muammoli vaziyatlarning 
sababini va oqibatlarini tahlil qilish hamda ularning yechimlarini topish bo’yicha 
ko’nikma va malakalarni shakllantirishga qaratilgan metod.
“Muammoli vaziyat” metodining tarkibiy tuzilishi quyidagicha: 
“Muammoli vaziyat” metodi uchun tanlangan muammoning murakkabligi 
o’quvchilarning bilim darajalariga mos kelishi kerak. O’quvchilar qo’yilgan 
muammoning yechimini topishga qodir bo’lishi kerak, chunki muammoni yechimini 
topa olmasa o’quvchilarning qiziqishlari so’nishi va bolalar o’ziga bo’lgan 
ishonchini yo’qotishi mumkin. Dars jarayonida ushbu metoddan foydalanganda 
o’quchilar mustaqil fikr yurtishga, muammoning sabab va oqibatlarini tahlil 
qilishga, uning yechimini topishga o’rganadilar. 
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИТИЗИМИДА АКТ ФОЙДАЛАНИШ 
ТАҲЛИЛИ 
Б.Т.Ганиев (ТАТУ, доцент) 
 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ҳудудий бошқармалари ҳамда унинг 
тасарруфидаги муассаса ва ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларини 
(АКТ) жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида яратилган моддий техника базаси ва 
инфратузилмаси ҳолати ҳамда раҳбар ва ходимларнинг шахсий масъулияти ва билим 
даражаси таҳлили натижасида соҳада АКТ фойдаланиш ҳолатини баҳолаш имконияти 
яратилади. 
Ўртамахсус таълим касб-ҳунар таълимининг бир шакли бўлиб, асосий мақсади ишлаб 
чиқаришнинг биринчи бўғинидаги ташкилотчи ва иш бошқарувчиларни, олий тоифали 
Muammoli vaziyat tavsifini keltirish
O'quvchilarni guruhlarga bo'lish
Guruhlar muammoli vaziyatning kelib chiqish sabablarini aniqlashi
Guruhlarning muammoli vaziyatni oqibatlari to'g'risidagi fikrlarini 
jamlanish bosqichi
Guruhlarni muammoli vaziyatini yechimini ishlab chiqish bosqichi
To'g'ri yechimlarni tanlash bosqichi


242 
мутахассисларнинг ёрдамчиларини, юқори малака ва кўникмаларни талаб қилувчи маълум 
биртурдаги ишни мустақил бажараолувчи ўз ишининг усталарини бўлган – техник, 
агроном, бошланғич синф ўқитувчилари, фельдшер, стоматолог кадастр иши инспектори 
каби мутахассисларни тайёрлашдан иборатдир.
Ўртамахсус таълим умумий ўртатаълимда амалий ва назарий билимлар билан бир 
қаторда касб-ҳунарга оид бўлган малака ва кўникмаларни маълум бир соҳада 
ривожлантиришга қаратилган. 
Бўлажак мутахассисларга таълим муассасаси ва ўзларига маъқул касбни танлашда 
ёрдам бериш учун эътиборингизга қуйидаги касб-ҳунар тайёрлов йўналишлари, касблар ва 
ихтисосликлар умум давлатта снифлагичини ҳавола қилмоқдамиз. 
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими уч йилга мўлжалланган мажбурий ўрта махсус касб-
ҳунартаълими (ЎМКҲТ) узлуксиз таълим тизимининг мустақил кўриниши ҳисобланади. У 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури» асосида амалга оширилади. 
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими битирувчиларни меҳнат бозорида ўз ўринларини 
топишлари учун аниқ бир йўналишда ҳам умумтаълим фанлари бўйича билим бериб, ҳам 
касб-ҳунар таълимини беради. 
Академик лицейлар олий ўқув юртлари қошида очилган бўлиб, қоидага мувофиқ 
асосий эътибор олий ўқув юртларининг юқори малакали ўқитувчи-проффессорларини 
лицейдаги ўқув жараёнига жалб этиш, шу билан бирга укув кулланма ва дарсликлар ишлаб 
чикиш хамда бугун кун талабига жавоб берадиган петтехнологияларни жорий этишдаги 
хамкорлиги керакбўлсаОЎнингтажрибамайдонлари, ахборот ресурс марказлари ва
кутубхоналаридан лицей ўқувчиларининг фойдаланишлари учун шарт-шароит яратиб 
беришдан иборатдир. 
Касб-ҳунар коллежлари учун маҳаллий ҳокимиятнинг бажарувчи органлари 
томонидан ривожланган корхона ёки муассасалардан васийлар тайинланади. Шунингдек, 
коллеж йўналишига мос йўналишга эга бўлган олий ўқув юрти томонидан васийлик 
қилинади. 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг асосий вазифалари: 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида кенг кўламли чуқур билимларга эга 
бўлган, ҳозирги бозор шароитларида муайян касб-ҳунарни ва иш кўникмаларини эгаллаган 
ёшларни тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш; 

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
соҳасида узлуксиз таълимнинг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларини рўёбга 
чиқариш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш; академик лицейлар ва касб-
ҳунар коллежлари ўқув жараёнига янги педагогика ва ахборот технологияларини, 
шунингдек ўқувчиларни миллий мустақиллик ғоялари, бой интеллектуал мерос ҳамда 
умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва 
методларини жорий этиш; 

Таълим даражасини ва касб-ҳунар мутахассисларини тайёрлаш сифатини оширишга 
йўналтирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини ҳамда ўқув 
дастурларини такомиллаштириш; академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув 
ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши ва нашр қилинишини ташкил этиш; 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари педагог кадрларининг касб 
даражасини ошириш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантиришишларини ташкил этиш. 
Марказ фаолияти кадрлар тайёрлаш 
миллий дастурини
амалга ошириш, ўқув-тарбия 
жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот 
технологияларини жорий этиш, тизимли асосда педагог кадрлар тайёрлаш, уларни 
малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий 
муҳофаза қилишдан иборат. 


243 
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитувчиларнинг белгиланган меъёр 
бўйича компьютер техникаси билан таъминланганлик даражасига етказиш долзарб 
масалалардан бири ҳисобланади.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
муассасаларини компьютер техникаси билан таъминланганлик даражаси ҳам ўрганилди. 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тизимидаги таълим муассасаларининг 
компьютер техникаси билан таъминланганлик ҳолати таҳлили 6-жадвалда келтирилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Компьютерлаштиришни янада 
ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорига мувофиқ ҳар 100 нафар 
ўқувчига академик лицейларда 13 та касб-хунар коллежларида 7 та компьютер техникаси 
тўғри келиши белгиланган.

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish