192
9. Талабаларнинг лаборатория машғулотлари юзасидан берган саволларига жавоб
бериш.
Мазкур масалаларни ойдинлаштиришда 8-банддаги ишга «навбатдаги ишларга
вазифалар бериш»га катта ахамият берилади. Бунда навбатдаги лаборатория ишларини
бажаришнинг ўзига хос томонлари тушунтирилади, аввал ўтказилган лаборатория
ишларида йўл қўйилган хатоларнинг юзага келиш сабаблари ва уларни бартараф этиш
усуллари тушунтирилади ва янги топшириқ бўйича талабаларда юзага келган саволларга
жавоб берилади.
Лаборатория ишларини бажаришда лаборатория ишни ўтказиш учун ёзилган
методика катта аҳамиятга эга. Методикада лаборатория ишлар мавзуси ва мақсади, мазкур
ишни бажариш учун зарур асбоб ускуналар рўйхати, бажариладиган иш бошидан
охиригача ёзиб чиқилиб, риоя қилиниши лозим бўлган хавфсизлик чоралари кўрсатилади
ва иш натижаларини қандай расмийлаштириш тўғрисида кўрсатмалар берилади.
Лаборатория ишларини олиб бориш оғзаки тушунтириш асосида ўқитувчининг
моҳирона тушунтириши ва ташкил этиши туради.
Жорий йўриқнома талабаларнинг ишини кўздан кечиришга, лаборатория иши
бажарилиши тўғрисида бевосита йўл-йўриқ кўрсатишга қаратилган бўлади. Лаборатория
ишини ўтказиш жараёнида талабалар ишни қандай ўзлаштирганликлари, уни бажариш
тартибига қандай тушунганликлари текширилади; тадқиқот давомида талабанинг фаол
иштирок этиши, методикада кўзда тутилган амалларни тўғри ва онгли равишда
бажарилиши назорат қилинади. Зарур холда ўқитувчи талабага ёрдам беради, талабалар
ишини қисқача тахлил қилади, йўл қўйилаётган хатоларини кўрсатади.
Лаборатория иши тугатилгандан сўнг талабага иш ўрнини яхшилаб йиғиштириш,
асбоб ускуналар, кўргазмали қуроллар, қолаверса, лаборатория ускуналари ўқитувчига
шахсан
топширилиши
лозим.
Ўқитувчи
топширилаётган
ускунанинг
тўла
комплектланганлигини, йиғиштирилган ускунанинг қандай кўринишдалигини, техник
жихатдан соз холатдалигини, тоза ва мойланган бўлишини назорат қилади.
Ҳисобот ўқитишнинг хозирги замон талаблари бўйича, лаборатория ишининг
охирида тузилиши, якунланиши, охирига етказилиши ва топширилиши лозим. Ҳисоботда
одатда, қўлланилган асбоб-ускуналарга қисқача тавсиф берилади, натижалар жадвалларга
қатъий белгиланган тартибда киритилади ва тегишли ҳисоб-китоб асосида диаграммалар
қурилади, методикада қайд қилинган саволларга жавоблар, хулоса ёзилади ва иш
текширилади.
Хулоса чиқарилгандан сўнг лаборатория ишининг навбатдаги мавзуси белгиланади.
Лаборатория хисоботига қўйилган умумий бахо бажарилган ишларнинг натижаларига кўра
берилади. Унда ўзлаштирилган малака ва махорат сифати, талабанинг мазкур лаборатория
машғулотига муносабати ва ҳисоботдаги иш кўрсаткичларининг малакали ва чуқур таҳлили
инобатга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: