76
билимларни
эгаллаш
имконини
беради.
Тизимли билимлар ўқув
курсининг
асосий
тушунчалари
ва
қонуниятларини тўғри
талқин қилиш имконини
беради.
Креатив даража
9. Сабаб-оқибат
муносабатлари ҳақи-
даги билимлар
Талабалар
томонидан
воқеа ва ҳодисаларнинг
келиб
чиқиш
сабаблари,оқибатлари
ҳақида фикр юритиш
имконини беради.
Продуктив даража
Қисман-изланишли
Креатив даража
10. Жараён,
алгоритмик
билимлар
Кўникма ва малакаларни
аниқлаш
имконини
беради.
Продуктив даража
Қисман-изланишли
11. Технологик
билимлар
Ишлаб чиқариш, педаго-
гик жараёнларни техно-
логиялаштиришга оид
билимлар ва алгоритм-
ларни аниқлаш имкони-
ни беради.
Продуктив даража
Қисман-изланишли
Креатив даража
12. Эҳтимолликка
асосланган билимлар
Ўқув курси мазмунидаги
гипотеза ва
назариялар-
ни исботлаш орқали
ижодий фикр юритиш,
ижодий фаолият тажри-
баларини эгаллаш
Продуктив даража
Қисман-изланишли
Креатив даража
13. Абстракт билимлар Идеаллаштирилган ёки
муайян даражада қабул
қилинган тушунчалар ва
объектлар
ҳақидаги
билимлар
Продуктив даража
Қисман-изланишли
Креатив даража
14. Методологик
билимлар
Билимларни
ўзлашти-
риш жараёни, фаолиятни
самарали ташкил этиш,
атроф-муҳит ва ижти-
моий шароитни ўзгарти-
Репродуктив
Продуктив
Қисман-изланишли
Креатив даража
77
риш методлари ҳақидаги
билимлар
Тестология фани атамаларининг изоҳлари
Тест топшириғи-
ўқув курсини ўқитишдан кўзда тутилган ўқув мақсадлари
асосида муайян кўринишда шакллантирилган, талабалар учун бир хил шароитда
ўтказиладиган, амалиётга жорий этиш натижасини сифат ва миқдор жиҳатдан
таҳлил ва тавсиф қилиш
имконини берадиган, синалувчининг ўқув курсини
ўзлаштирганлик даражаси тўғрисида аниқ хулоса чиқариш имконини берадиган
дидактик восита.
Адаптив тест
-талабаларнинг ўқув курслари бўйича ўзлаштирган билим, кўникма
ва малакаларини компьютерда ўтказишга мўлжалланган тест топшириқлари
бўлиб, уларга тавофутлаб ёндошиш имконини беради. Ушбу жараённи амалга
ошириш учун ўқитувчи ўқув курси материаллари бўйича қийинчилик даражаси
турлича бўлган тест топшириқлари банкини яратиши, уни компьютер хотирасига
жойлаштириши лозим. Тест топшириқлари синови жараёнида
тестлар экранда
кетма-кет намоён бўлиб, дастлаб репродуктив, продуктив, талабаларнинг
тайёргарлик даражасига мувофиқ (стандарт талаблари назарда тутилмоқда),
қийинчилик даражаси қисман-изланиш ва креатив бўлган топшириқлар берилади.
Ушбу тест топшириғи талабаларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва
малакаларини назорат қилиш ва баҳолашда маълум аниқликдаги натижани
беради.
Тест топшириғининг альтернатив шакллари-
ўқув курси бўйича талабалар
томонидан ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш мақсадида
турли (очиқ, ёпиқ) шаклда, қийинчилик даражаси ортиб борувчи тест
топшириқлари вариантлари ҳисобланади. Агар альтернатив шакллари валидлиги
юқори бўлса, тест синовидан олинган натижалар тест топшириқларининг қайси
вариантидан фойдаланишга боғлиқ бўлмайди. Ўқитувчи тест топшириқларининг
вариантларини шакллантиришда уларнинг миқдор ва мазмун жиҳатдан тенг
қийматли бўлишига эътибор қаратиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: