144
учун улар тўғрисида қайғуришни давлат ўз зиммасига олиши зарур, яъни
яратилган миллий даромаднинг бир қисмини улар фойдасига қайта тақсимлаши
лозим.
Аҳоли ўртасида кучли иқтисодий
тенгсизликнинг олдини олиш
мақсадида даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бўйича давлат чора-
тадбирлари тизими
ижтимоий сиѐсат
деб юритилади.
Кенг маънода ижтимоий сиѐсат деганда шахс ҳаѐт фаолиятини шундай
шароитларини яратиш ва тутиб туриш бўйича кўрилган
барча чора-тадбирлар
тушуниладики, у шахснинг ривожланишига ѐрдам беради ва унинг ижодий
имкониятларини тўлиқ намоѐн қилишини рағбатлантиради.
Бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг илк босқичларидаги ижтимоий ҳимоя
тадбирлари бутун аҳолига нисбатан қўлланилади, бу эса мамлакатда
барқарорликни сақлашнинг муҳим омили бўлди. Мунтазам равишда кўриб
чиқилаѐтган турли миқдордаги иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ҳар хил нафақа,
товон пули кўринишидаги бевосита пул тўловлари кенг қўлланилди, имтиѐзлар
ҳамда турли қўшимча туловлар тизими аҳолини ижтимоий ҳимоялаш
даражасини бирмунча оширди. Энг кам миқдорлардаги меҳнат ҳақи ва
пенсияларнинг солиққа тортилмаслиги белгилаб қўйилди. Корхоналарнинг ўз
ходимларига ижтимоий ѐрдам кўрсатиш борасидаги харажатлари қисман
бюджет маблағлари ҳисобидан тўлдирилди.
Оммавий равишда талаб
қилинадиган товарлар ва хизматлар кўпгина турларининг нархлари ўртасидаги
тафовут ўрни қопланди.
Мураккаб иқтисодий аҳвол юзага келганига қарамай, Ўзбекистонда аҳоли
учун энг муҳим ижтимоий вазифаларни ҳал этиш мақсадида зарур маблағлар
излаб топилди. Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида ижтимоий муҳофазага
ажратилган давлат харажатлари республика бюджетининг учдан бир қисмини
ташкил этди.
Ўша даврда ишлаб чиқилган ижтимоий сиѐсат ўз олдида турган
вазифаларни амалга оширди ва айни вақтда бозор иқтисодиѐтига хос
заруриятни - ижтимоий ѐрдам чоралари ва воситаларини ўзгариб турган
шароитга мувофиқ тарзда доимо мослаш заруриятини юзага келтирди.
Барча аҳолига мўлжалланган ижтимоий сиѐсат ѐрдамга эҳтиѐжнинг
кўпроқ ва камроқ даражаси каби жуда муҳим
омилга нисбатан сезгирликни
қўлдан бой берди. Шундай бўлиб чиқдики, кам таъминланган фуқролар ҳам,
тўла таъминланган фуқаролар ҳам бир хилда мадад оларди. Бунинг устига,
дотация жорий этилган асосий товар ва хизмат турлари ҳақиқатан истеъмол
этилишига нисбатан улардан айни шундай ѐрдамга камроқ муҳтож бўлган
кишилар кўпроқ фойдаланиб қолишди.
Ҳақиқатан ҳам муҳтож кишилар учун кам самара берган беҳуда сарф-
харажат маблағларнинг сочиб юборилишига сабаб бўлди.
Шуни айтиш
кифояки, фақат республика бюджети орқали 30 хил турли йўналишлар бўйича
ѐрдам кўрсатилган. Объектив равишда ижтимоий ҳимоя қилиш воситаларини
қайта йўналтириш зарурати, ялпи ижтимоий мадад бериш йўлидан чиндан ҳам
145
ѐрдамга муҳтож кишиларга ѐрдам кўрсатишнинг табақалашган,
манзилли
тизимига
ўтиш зарурати туғилди.
Республикада чиндан ҳам муҳтож одамларга адресли, табақалашган
ѐрдам беришга адолат ғоясига оғишмай амал қилиш қоидаси асос қилиб
олинди.
Ижтимоий ѐрдам тизимининг адолат мезонига бўйсундирилиши аҳоли
учун ғоят оддий ва равшан бўлган тақсимот воситаларини талаб қилди ва улар
ишлаб чиқилди.
Мустақиллик йиллари аҳолини ижтимоий муҳофаза этиш тизими тубдан
ўзгартирилди. Мазкур ўзгариш ислоҳотлар
ижтимоий дастурини амалга
ошириш биринчи босқичининг энг муҳим якуни бўлди ҳамда бозор
муносабатлари
ривожланишига
мос
янги
устивор
йўналишларга
ўтилганлигидан далолат берди.
Янги тизим ижтимоий ѐрдамдан аниқ фойдаланувчиларга пухтароқ
йўналтирилган. Булар, аввало, мамлакат келажаги –
Do'stlaringiz bilan baham: