Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Бобилдаги икки фаришта Хорут ва Морутга туширилган нарсаларни



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Бобилдаги икки фаришта Хорут ва Морутга туширилган нарсаларни 
ўргатишарди. Ҳолбуки, у икки фаришта ҳаммага «Биз фақат имтиҳон 
учун юборилдик, бизни нотўғри тушуниб, кофир бўлиб қолмангиз», 
демасдан туриб, ҳеч кимга сеҳр илмини ўргатмасдилар».
Кимёвий элементларни ҳаддан ташқари кенг миқёсда қўллаш 
оқибатида юзага келаётган экологик ҳалокатга қўшимча равишда дунёда 
янги турдаги болалар яратиш устида ҳам илмий тадқиқотлар олиб 
борилмоқда. Индигоид (индиго – тўқ мовий ранг) ёки кристалл болалар 
(Олтинчи ирқ) деб номланган лойиҳа доирасида дунёга келган болаларнинг 
ДНК лари тузилиши 2 бурамали бўлган оддий инсонларникидан фарқли 
ўлароқ, 6-12 бурамали бўлиши режалаштирилиб, уларнинг жуда иқтидорли, 
кучли ва чидамли бўлишлари кутилмоқда. Улар учун маданият тўсиғи ҳам, 
тил тўсиғи ҳам, дин тўсиғи ҳам бўлмас экан. Бу соҳада ишлайдиган 
тадқиқотчиларнинг даъво қилишларича, бир неча ўн йиллардан сўнг оддий 2 


Аюпов Равшан Хамдамович 
166 
бурамали ДНК ва 7 рангли аурага эга бўлган инсонлар ўрнини битта рангли 
(қизил) аурага ва 12 бурмали ДНК га эга мавжудотлар эгаллайдилар. Шунда 
улар дунёда ягона онг (зеҳн) ичида бирлашиб, «илоҳий урғочи энергия» га 
(салбий, шайтоний энергияга ёки Дажжол энергиясига) уланишар эмиш. 
Аммо бу ҳақда бизга Қуръони Каримнинг «Нисо» сураси, 120-121–оятларида 
хабар берилган: «Ким Аллоҳни ташлаб, шайтонни дўст тутса, албатта 
муқаррар зиён кўради. Шайтон сўз беради ва умидлантиради, бироқ унинг 
сўзи алдовдан бошқа нарса эмас. Дарҳақиқат, уларнинг борадиган жойи 
жаҳаннамдир; ундан (жаҳаннамданқочиб, қутула олмайдилар».
Нанотехнология (модданинг атом-молекуляр даражасида юзага 
чиқарилган янги хусусиятларидан фойдаланадиган фан ва техника 
йўналиши) асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўпчилиги 
Титандиоксид минерали ва шунга ўхшаш моддалар (масалан, вольфрам, 
кобальт, углерод ва бошқалар) асосида яратилади. Ёруғлик нури фотонлари 
титандиоксид нанозаррачаларига тушганда, органик моддалар кимёвий 
реакция натижасида парчалана бошлайдилар ва бу худди ўсимликлардаги 
фотосинтезга ўхшаб кетади. Агар фотосинтез натижасида органик модда 
хосил бўлса, титандиоксид воситасидаги сунъий фотосинтезда органик 
моддалар парчаланади, яъни, батамом тескари иш бажарилади. Агар 
титандиоксид нанозаррачалари ҳар қандай органик модда ёки тирик ҳужайра 
билан алоқа қилганида, у жонли тўқималарнинг, айниқса протеиннинг 
парчаланишига ва унинг функцияси ўзгаришига сабаб бўлувчи хавфли 
кимёвий реакцияни бошлаб беради. Аммо хозирги пайтда кўпчилик саноат 
маҳсулотлари, қадоқланган озиқ-овқатлар, ичимликлар, дори-дармонлар
кийим-кечаклар ва бошқа нарсалар худди шу титандиоксид каби 
нанозаррачалар ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда. Илмий тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, нанозаррачалар тирик хужайранинг генларини мутация қилиш 
хоссасига эга. Тажриба мақсадида аквариумга углерод (карбон
нанозаррачалари қўшилганидан икки кундан сўнг инфузориялар тез 
суръатлар билан қирила бошлаган ва балиқларнинг мия ҳужайраларида 


Аюпов Равшан Хамдамович 167 
салбий ўзгаришлар кузатилган. Шунга қарамай, углерод нанозаррачалари 
қадоқланган ичимликлар тайёрлашда кенг миқёсда ишлатилмоқда. Бугунги 
кунда нанотехнология ва ген технологияси усуллари билан витамин
синтетик гармон, фермент ва аминокислоталар сингари жуда кўп янги 
дорилар ишлаб чиқарилаяпти. Аммо дорилар, озиқ-овқатлар, ичимликлар, 
туз ва ичимлик сувлар билан инсон организмига кираётган нанозаррачалар 
кейинчалик қандай таъсир қилиши умуман ўрганилмаган. Лекин шуниси 
аниқки, синтетик гормон ва ферментларни қабул қилган инсон уларга боғлиқ 
бўлиб қолади ҳамда улар воситасида бошқарилиши мумкин. Шунинг учун бу 
маҳсулотлар келажакдаги кўзга кўринмайдиган психотрон ва психтроп 
турдаги глобал урушларда инсон руҳиятини гаровга олиш стратегиясини 
амалга оширишга имкон беради дейиш мумкин. Радио, телевидение, кино, 
компьютерлар, мобил телефонлар, сунъий йўлдошлар орқали инсон миясига 
керакли ишлов берилиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини супердавлатлар 
тасарруфидаги 
марказий 
интеллектуал 
суперкомпьютерлар 
орқали 
бошқариш имконияти реал воқеъликка айланмоқда (балки айланди ҳам). 
Масалан, катта халқаро фирмалардан сотиб олинадиган маҳсулотлар ва 
кийим-кечакларда RFID (Radio Frequence Identification – радио тўлқинлар 
орқали аниқланув) чиплари бўлиб, у инсонни таъқиб қилишга имкон беради. 
Ижтимоий сайтлар, блоглар ва форумлар эса ўзларининг инсонлараро 
мулоқотдаги ижобий жиҳатларидан ташқари, бошқа турдаги зарарли 
мафкураларни керакли давлатлар ёки миллатларга зўрлаб тиқиштириш учун 
тайёр воситадир. Халқаро фирмалар томонидан иқтисодий ёрдам 
кўринишида турли хил соғлик учун зарарли маҳсулотлар ва генетик равишда 
ўзгартирилган маҳсулотлар сотилиб, катта даромад олишга эришилаётгани 
хеч кимга сир эмас. Агар бу маҳсулотларга наноколбалар жойлаштирилган 
бўлса, инсонни топиш ва уни керакли равишда дастурлаш, бошқариш ёки 
стерилизация қилиш катта муаммо бўлиб қолмайди.
Нанотехнологиянинг охирги ютуқларидан бири – инсон тафаккурини 
бошқаришни амалга оширишдир. Бунинг учун ДНК молекулалари асос 


Аюпов Равшан Хамдамович 
168 
сифатида 
олиниб, 
бионанотехнологик 
калит 
ҳисобланадиган 
«наноактуатор» ишлаб чиқарилган. У тирик хужайраларнинг табиий 
энергиясидан фойдаланиб ишлайди ва бу орқали тирик биологик тизимлар ва 
компьютерлар олами орасида алоқа ўрнатилади. Бу холда эса тушунчалар, 
истаклар, туйғулар, севинч ва хис-туйғулар нанокомпьютер томонидан 
бошқарилиши мумкин бўлади. Натижада ташқаридан бошқарила олинадиган 
сунъий онг юзага келади. Бунда қайси давлат катта маблағга, имкониятларга, 
энг юксак даражадаги ривожланган компьютер техникасига эга бўлса, у 
бутун инсониятни бошқариш имкониятини олади дейишимиз мумкин. 
Бундай турдаги инсон иродасини бошқара оладиган нанокомпьютерларни 
2060-2100 йилларда ишлаб чиқариш режалаштирилган. Булар асосида ишлаб 
чиқиладиган нанороботлар эса ўз-ўзлари тезкорлик билан кўпая олишади. 
Бундай кўринишдаги ривожланиш сценарийси кўпчиликка чиройли 
кўриниши ва уларда инсонлар хеч бир ҳавфни ёки тузоқни кўрмасликлари 
мумкин – чунки булар инсониятнинг ўзига ҳос эволюцияси сифатида 
тушунилади. Аслида эса замонавий технология тарққиётини Дажжолнинг 
келишига тайёргарлик босқичи дейишимиз мумкин. Бу борада 
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бундай деганлар: «Ҳеч шубҳа йўқ-ки, 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish