Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Саломатликка бўлган таҳдидлар



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Саломатликка бўлган таҳдидлар 
«Ҳақиқат шуки, иймонли ва фақат ўз Роббига таваккал
қилган кишиларга шайтон ўз хукмини ўтказа олмайди.
Шайтоннинг хокимияти фақат уни дўст тутганлар ва
Аллоҳга ширк келтирганлар устидандир» 
«Наҳл» сураси, 99-100 оят 
Гени ўзгартирилган маҳсулотлар (GM – Genetically Modified Products
истеъмол қилиш ёки улардан кундалик турмушда фойдаланиш ҳам 
саломатлик учун жиддий ҳавф туғдиришини кўпчилик тиббиёт олимлари 
кўрсатиб ўтишган /55/. Кўпинча GM технология деб аталадиган ушбу усул 
ҳар қандай тирик организмга ягона бир ген қўшилиши, чиқарилиши, 
тузилишининг ўзгартирилиши ёки турлар орасидаги тегишли ген 
ўзгаришини ўз ичига қамраб олади. Генетик инженерлик фанининг энг 
замонавий маҳсулотларидан бири бўлган бундай сунъий маҳсулотларнинг 
шаклланиши табиий муҳитда бир-бирига алоқаси йўқ организмлар 
генларининг ўзгартирилиши ёки биридан иккинчисига кўчирилиши билан 
амалга ошади. Бунда кўчирилган (ёки трансфер қилинган) генлар инсон гени, 
ҳайвон гени, ўсимлик гени, вирус гени, микроб гени ёки синтетик ген 
бўлиши мумкин. Бу усулдан фойдаланиб, бир организмдаги генларнинг 
бошқа организмга ўтказилиши янги, бутунлай бошқа хусусиятларга эга 
организмлар (ёки маҳсулотлар) хосил қилинаяпти. Шунинг учун ҳам бугунги 
кунда кўпчилик тайёр овқатлар ва қадоқланган ичимликларда GM 
технологияси асосида ишлаб чиқарилган қўшимчаларнинг бир қанчасидан 
фойдаланилаяпти. Масалан, рибофлавин, аспартам, аспарвит, аспамик, 
карамел, малтодекстрин, крахмал, фруктоза, глюкоза, ароматизаторлар ва 
бошқа Е индексли деб номланган қўшимча моддаларни шулар жумласига 
киритишимиз мумкин. Қишлоқ хўжалигида ҳам табиий уруғлар билан бир 
қаторда GM технологияси асосида ишлаб чиқарилган уруғлар ишлатилиши 
ҳеч кимга сир эмас. Масалан, картошка, пиёз, саримсоқпиёз, қовун, тарвуз, 
олма, нок, пахта, буғдой, гуруч, соя, жўхори, қанд лавлаги каби асосий озиқ-


Аюпов Равшан Хамдамович 163 
овқат ва саноат маҳсулотларини етиштиришда GM уруғлардан 
фойдаланилмоқда. Албатта бундай маҳсулотларни қайта ишлаб олинган ёғ, 
ун, шакар, қанд, косметик ва парфюмерия маҳсулотлари, бўёқ, газлама ва 
ўғитлар ҳам GM технологияси маҳсулотлари сирасига киради. Трансген 
маҳсулотларда озуқа сифатида тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган 
организмларнинг 
генларидан 
фойдаланилаётганига 
қарамай, 
бу 
маҳсулотларни истеъмол қилиш қандай оқибатларга олиб келиши хақида 
кенг миқёсли илмий изланишлар олиб борилмаган. Уларнинг келажак 
авлодларимизга таъсири қандай бўлиши ҳам умуман ўрганилмаган. GM 
технологияси асосида ишлаб чиқилган ёки етиштирилган маҳсулотларни 
истеъмол қилиш ундаги трансгенларнинг бутун организмга тарқаб кетиши 
туфайли, турли хил оғир ва бедаво касалликларга (онкологик касалликлар, 
иммунитет тизимининг издан чиқиши, қон касалликлари, аллергия, 
бепуштлик ва бошқалар) сабаб бўлиши мумкин. Сичқонларда ўтказилган 
тажрибаларда трансгенларнинг мия, тери, жигар, буйрак, талоқ, жинсий 
аъзолар ва хомилага ҳам жойлашиб, тезлик билан кўпаяётганлиги 
аниқланган. Назоратдан чиққан генларни орқага қайтаришнинг имкони 
бўлмайди ва улар табиий экологик тизимдаги генларни йўқ қилиб юбориши 
мумкин. Натижа эса жуда ҳалокатли бўлиши мумкин – яъни, табиий 
биологик формалар қирилиб битиб, уларнинг ўрнини сунъий биологик 
мавжудотлар олиши мумкин. Масалан, бугунги кунда трансген уруғга 
«терминатор – йўқ қилувчи ген» жойлаштирилиб, бу уруғларнинг кейинги 
босқичда бепушт бўлиши таъминланмоқда. Шунинг учун бундай уруғлар бир 
мартагина ишлатилиши мумкин. Агар бундай маҳсулотларни истеъмол 
қилган инсонларнинг кўпайиш тизими ҳам худди шундай ўзгаришга учраса, 
нафақат алоҳида инсонлар, балки бутун бошли миллатлар бепушт бўлиб 
қолиши ва қирилиб битиши мумкин. Шунинг учун ҳам GM технологияси 
асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар аста-секин таъсир қиладиган 
қўрқинчли оммавий қирғин қуролига ёки инсонларнинг оммавий 
бошқарувини таъминлайдиган воситага айланиши мумкин. Бу ҳақда Қуръони 


Аюпов Равшан Хамдамович 
164 
Каримда қуйидаги оят мавжуд: «(Шайтон), Уларни йўлдан ураман, бехуда 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish