92
оширилади. Хавфли юкларнинг транзитига рухсатномани махсус ваколатли органларнинг
хулосалари асосида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири имзолайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий
мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларга, шунингдек ҳарбий таркиблар транзитига
рухсатномалар бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. Транзит рухсатномасини махсус
ваколатли органларнинг хулосалари асосида Мудофаа вазири имзолайди.
5. Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ташқи савдо вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Миллий хавфсизлик
хизмати, Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси хавфли
юкларнинг транзитига хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли
органлар ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,
Ташқи савдо вазирлиги (ҳарбий таркиблар транзитидан ташқари), Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси (портловчи моддаларнинг транзитида),
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши
қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни,
шунингдек ҳарбий таркибларни транзит тарзида ўтказишда хулосалар бериш ва назоратни
амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.
Ташиш турларига кўра:
темир йўл транспортида ташишда — «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг;
автомобиль ва дарё транспортида ташишда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти
агентлигининг;
ҳаво транспортида ташишда — «Дававианазорат» инспекцияси ва Мудофаа
вазирлигининг хулосаларини олиш зарур.
Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлиги транзит юкнинг характерига кўра бошқа
давлат органларининг хулосаларини талаб қилиш, шунингдек транзит юк ёки ҳарбий таркибга,
ташув шартларига тааллуқли қўшимча маълумотларни тақдим этишни аризачидан сўраши
мумкин.
6. Транзит рухсатномасини олиш унинг эгасини Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатларида махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига қўйиладиган талабларни
бажаришдан озод қилмайди.
7. Қуйидагилар:
махсус юкларни ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро
шартномаларида белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали
ўтаётган махсус таркибни кузатиб бораётган ҳарбий қоровуллар ёхуд қуролли қўриқчиларнинг
штатдаги қуролига;
ташиш хавфсизлигининг тегишли қоидаларига риоя этилган тақдирда ва Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг юқори нормалар доирасида бўлганда,
фуқароларнинг шахсий истеъмоли учун мўлжалланган хавфли юкларнинг айрим турларига
махсус юклар транзити учун алоҳида рухсатномалар талаб этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: