Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-
сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-
сон, 67-модда) 
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, 
капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва 
Мудофаа вазирлиги олинган хулосалар асосида ўн беш кун муддат мобайнида транзитга 
рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни 
расмийлаштиради ва аризачига беради. 
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-
сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-
сон, 67-модда) 
14. Транзит рухсатномасида: 
ташувчи ва олувчи ташкилотнинг номи; 
юкнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, 
БМТ номенклатураси бўйича характери тўғрисидаги маълумотлар, буюмнинг таснифловчи 
шифри; 
юкнинг миқдори, ҳарбий таркибнинг сони; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ундан чиқиб кетиш пунктлари; 
фойдаланиладиган транспорт тури; 
транзит рухсатномасининг амалда бўлиш муддатининг бошланиши ва тугаши; 
транзитда қатнашувчи давлатлар ҳудудида ҳаракатланишнинг мўлжалланаётган 
маршрути; 
махсус юклар ва ҳарбий таркибни туркумлаб транзит қилишда ташувлар жадвали; 
транзитни амалга ошириш шартлари кўрсатилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал 
қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ёки Мудофаа 
вазирлиги хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли 
органларни транзит юкнинг характери, транспорт воситасининг турига кўра транзитга 
рухсатнома бериш тўғрисида хабардор қилади. 
(14-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун 
ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда) 
15. Транзитга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш, шу жумладан 
рухсатноманинг ўзини бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома 
бериш тўғрисидаги ариза ва барча тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан 
ошмаслиги керак. 
Қўшимча ҳужжатлар, ахборотлар тақдим этиш ёки аризачи дастлаб тақдим этган 
маълумотларни ўзгартириш зарур бўлган тақдирда, шунингдек махсус юкларни ва ҳарбий 
таркиблар транзити хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда аризани кўриб 
чиқиш муддати узайтирилиши мумкин. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлиги аризачини ушбу Низомда назарда тутилган умумий 
муддатнинг узайтирилгани тўғрисида, унинг сабабларини ва узайтириш муддатларини 
кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади. 


95 
16. Транзит рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарор «Махсус юклар ва 
ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-
моддасида назарда тутилган асосларда, шунингдек хулосалар бериш ва назоратни амалга 
ошириш бўйича ваколатли органларнинг хулосаларига биноан чиқарилади. 
Транзит рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарор аризачига бундай қарор 
қабул қилингандан кейин икки кун муддатда ёзма равишда, рад этиш сабаблари кўрсатилган 
ҳолда жўнатилади. 
17. Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги керак. 
18. Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун унинг эгаси 
Вазирлар Маҳкамасига ёки Мудофаа вазирлигига асосланган илтимоснома билан мурожаат 
қилишга ҳақлидир.
Амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома у тақдим этилган кундан 
эътиборан ўн кун муддатда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва 
Мудофаа вазирлиги кўрсатилган муддатда хулоса олиш учун хулосалар бериш ва назоратни 
амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин, улар 
мурожаат қилинган вақтдан эътиборан уч иш куни мобайнида хулосаларни тақдим этишлари 
шарт. 
Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш 
индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Мудофаа вазирлиги хулосалар бериш 
ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларнинг хулосаларига асосан 
рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки рад жавобини бериш юзасидан қарор 
қабул қилади ва уч кун муддатда амал қилиш муддатини узайтириш масаласи тўғрисидаги 
қарорни транзит рухсатномасининг эгасига жўнатади. 
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун 
ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда) 
«Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ транзит рухсатномасининг амал қилиш 
муддати бир марта, кўпи билан ўттиз кунлик даврга узайтирилиши мумкин. 
19. Берилган транзит рухсатномаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлиги 
томонидан бекор қилиниши мумкин. 
Транзит рухсатномасининг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлади: 
транзит рухсатномаси эгасининг махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитини амалга 
оширишдан воз кечганлиги;
транзит рухсатномасининг уни бериш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши учун 
муҳим аҳамиятга эга бўлган нотўлиқ ёки нотўғри маълумотлар асосида берилганлиги; 
транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақтида маълум 
бўлмаган, лекин уни беришни рад қилишга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг 
аниқланганлиги; 
қонун ҳужжатлари билан белгиланган транзит тартибининг бузилганлиги. 
Транзит рухсатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорда бекор қилишнинг асослари 
кўрсатилиши керак. 
Транзит рухсатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор кечиктирмасдан транзит 
рухсатномасининг эгасига йўлланади ҳамда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш 
бўйича тегишли ваколатли органларга хабар қилинади. 
20. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига илгари берилган транзит 
рухсатномаларига мувофиқ равишда амалга оширилаётган транзит ташиш, транзит шартларини 
бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича 
ваколатли органнинг қарори билан, айни бир вақтда бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасини ва Мудофаа вазирлигини хабардор қилган ҳолда вақтинчалик тўхтатиб 
турилиши мумкин. 
Бунда ташиш вақтинчалик тўхтатиб турилган вақтдан эътиборан уч кун мобайнида 
транзитни тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаган ва у қайта 
бошланмаган бўлса, рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал 


96 
соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил 
департаменти ёки Мудофаа вазирлигининг қарори билан бекор қилинади. 
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун 
ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда) 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish