Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ МАХСУС ЮКЛАР ВА



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ МАХСУС ЮКЛАР ВА 
ҲАРБИЙ ТАРКИБЛАРНИНГ ТРАНЗИТИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ 
АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ 
21. Транзит ташиш шартларининг бажарилишини назорат қилиш хулосалар бериш ва 
назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар томонидан амалга оширилади. 
22. Хавфли юклар транзити бўйича ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал 
қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига, қурол-
яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар транзити бўйича — Мудофаа 
вазирлигига юкланади. 
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-
сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-
сон, 67-модда) 
23. Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари махсус юкларни кузатиб 
борувчиларнинг, шунингдек ҳарбий таркиб хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудига киришининг қонунийлигини текширувдан ўтказади. 
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун 
ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 345-модда) 
Давлат божхона қўмитаси республика ҳудудига махсус юклар олиб кирилишининг 
қонунийлиги ва асосланганлиги, уларнинг амалда олиб чиқиб кетилиши ва белгиланган 
тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади. 
Кўрсатиб ўтилган мақсадларда Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари ва 
Давлат божхона қўмитаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тегишли равишда ҳарбий 
таркиб аъзоларини шахсан идентификациялаш мақсадида текширувдан ўтказади ва махсус 
юклар назоратини амалга оширади. 
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун 
ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 345-модда) 
24. Заруратга қараб Давлат божхона қўмитаси хулосалар бериш ва назоратни амалга 
ошириш бўйича тегишли органга амалда ўтказилаётган юкнинг транзит талабномасида 
кўрсатилганига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун мурожаат қилади. 
Зарур ҳолларда бундай хулосани тайёрлашга хулосалар бериш ва назоратни амалга 
ошириш бўйича ваколатли органлар ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари жалб этилиши 
мумкин, улар телефонограмма олинган вақтдан эътиборан саккиз соат ичида божхона назорати 
амалга ошириладиган жойга етиб келишлари керак. 
25. Махсус юк Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит рухсатномасида 
белгилаб қўйилган йўналишлар бўйича ўтказилади. 
26. Темир йўл транспортида ташиш вақтида махсус юкларни кузатиб бориш ва қўриқлаш 
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг 
ихтисослаштирилган бўлинмалари томонидан транзит шартларига мувофиқ равишда ва миллий 
қонун ҳужжатлари ҳамда давлатлараро битимларга асосан амалга оширилади. 
27. Автомобиль транспортида махсус юкларни ташиш белгиланган тартибда Ички ишлар 
вазирлиги бўлинмаларининг кузатуви остида, аризачи томонидан алоҳида тўланадиган ҳақ 
эвазига амалга оширилади. 
28. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларни ҳаво транспортида ташиш рухсатномадаги 
йўналиш, вақт ва бошқа шартларга мувофиқ Мудофаа вазирлиги ва «Дававианазорат» 
инспекциясининг доимий равишдаги мониторинги бўйича амалга оширилади. 


97 
29. Қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар транзити 
вақтида Мудофаа вазирлигининг тегишли хизматлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси 
ҳудуди орқали олиб ўтилиши устидан доимий назоратни амалга оширадилар. 
Ҳарбий эшелон ёки ҳарбий транспорт (қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва шахсий таркиб) 
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтаётганда Мудофаа вазирлиги шу жумладан: 
ҳарбий эшелон ёки транспортни кузатиб бораётган қоровул ва навбатчиларнинг 
қўриқлаш хизматини олиб боришлари; 
қурол ва ўқ-дориларнинг бутлиги ва уларни қўриқлаш тартиби; 
қоровул шахсий таркибининг постдаги жадвалга мувофиқ рўйхати; 
вагонлардаги пломба-тамғаларнинг бутлиги; 
қурол-яроғлар ва ҳарбий техниканинг очиқ ҳаракатланадиган состав устида тўғри 
маҳкамланганлиги, уларнинг ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлиги; 
техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга 
оширади. 
30. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташишлар туридан қатъи назар, махсус юкларни 
транзит ташувларининг хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширади. 
31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, 
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси, 
Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон 
автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга 
оширадилар. 
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 
301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
32. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига доир хулосалар бериш ва назоратни 
амалга ошириш бўйича ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси 
масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Мудофаа вазирлигига юклар транзит олиб 
ўтилаётган жой ва уларнинг аҳволи тўғрисида ахборот бериб борадилар. 
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-
сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-
сон, 67-модда) 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish