88
Хавфли юкларни транзит қилишга рухсатнома Ўзбекистон Республикасининг Бош
вазири томонидан имзоланади.
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур қарорга 2-
иловада назарда тутилган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий
таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатнома бериш бўйича
ваколатли орган ҳисобланади.
Белгилаб қўйилсинки, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек
ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш
хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш
давлат инспекцияси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг (юк
ташиладиган транспорт турига қараб), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий
белгиланган тартибда берилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий таркиблар
транзитига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан имзоланади.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар
транзитига махсус рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби
тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2005 йил 22
февралдаги 73-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун
ҳужжатлари тўплами,2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э.М. Ғаниев)
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда 1 ва 2-иловаларда
назарда тутилган махсус юклар таснифини тасдиқласин.
9. Ҳукуматнинг 4-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода), Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов), Ташқи
иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э.М. Ғаниев), Давлат божхона қўмитаси (Ў.Т. Комилов), Давлат
чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита (М.И. Ўтаганов) тегишли вазирликлар ва идоралар билан
биргаликда бир ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи
ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош
вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик
Кенгаши Котиби М.Ҳ. Раҳмонқулов зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: