Б. А. Хасанов, А. А. Хашимов, З. А. Пардаева бухгалтерия ҳисоби


Хўжалик операциялари, активлар ва пассивларга



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/80
Sana07.07.2022
Hajmi2,74 Mb.
#754142
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   80
Bog'liq
“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ НАЗАРИЯСИ” copy

Хўжалик операциялари, активлар ва пассивларга
пул билан баҳо бериш
19. Барча хўжалик операциялари, воқеалар, активлар ва пассив-
лар бир хил бирликда ўлчаниши - пул билан баҳоланиши лозим. 
Ўзбекистон Республикасида пул бирлиги - сўм, унинг бўлаклари 
- тийинлардир. 
Ишончлилик
20. Ахборотда муҳим хато ёки гаразлилик бўлмаса ва фойдала-
нувчилар унга таянишлари мумкин бўлса, ишончли ҳисобланади. 
Операциялар ёки воқеаларнинг ишончлилиги одатда дастлабки 
ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши лозим. 
Эҳтиёткорлик
21. Эҳтиёткорлик тамойили молиявий ҳисоботда активлар ва 
даромадлар нархининг оширилиб юборилишига ва мажбуриятлар 
ёки харажатлар баҳоси камайтирилишига йўл қўйилмаслиги ло-
зимлигини билдиради. 
Бу тамойилнинг қўлланиши яширин заҳираларни барпо этиш-
га ёки таъминотни ошириб кўрсатишга, активлар ёки фойдани, 
мажбуриятлар ва харажатларни атайлаб камайтиришга ва ошириб 
кўрсатишга ҳуқуқ бермайди. 
Мазмуннинг шаклдан устунлиги
22. Ушбу тамойилнинг мазмуни шуни билдирадики, агар 
ҳисобга олиш ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот опе-
рациялар ва воқеаларнинг мазмунини тўғри акс эттирса, бу ахбо-
рот молиявий ҳисоботда ҳисобга олиниши ва кўрсатилиши лозим. 
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги
23. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у 
турли ҳисобот даврларидаги ахборотларга қиёсланадиган бўлиши 
керак. Ҳисоботдан фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект 


182
молиявий ҳисоботни тайёрлаш чогида фойдаланган ҳисоб сиёсати-
дан, бу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва бундай ўзгаришларнинг 
натижаларидан хабардор бўлиши керак. 
24. Молиявий ҳисоботда ундан олдинги даврга нисбатан бутун 
қиёсий ахборотни очиб бериш зарур. Олдинги даврдаги молиявий 
ҳисоботларнинг шарҳлари ва баён қилувчи ахборотлари жорий 
ҳисобот даври учун ҳам тақдим этилиши ва жорий ҳисобот даври 
молиявий ҳисоботларини холисона тақдим этиш учун зарур бўлса, 
янгиланиши керак. 
25. Молиявий ҳисоботнинг кўрсаткичларини тузатиш ёки 
унинг моддаларини тасниф этиш чогида жорий ҳисобот билан 
қиёсийликни таъминлаш учун қиёслама миқдорлар қайтадан 
тасниф этилиши ва айни пайтда бундай таснифнинг характе-
ри, миқдори, сабаби очиб берилиши лозим. Бунинг имконияти 
бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект қайта тасниф этиш сабаби-
ни ва агар миқдорлар қайтадан тасниф этилган бўлса киритилган 
ўзгартишларнинг характерини очиб бериши лозим. 
26. Агар ахборот фақат тақдим этиш учун, масалан маълум 
бир давр бошидаги ва охиридаги номоддий ва моддий активлар-
нинг сальдосини текшириш учун хизмат қилса, бундай ҳолларда 
қиёсланадиган ахборот талаб қилинмайди. 
Янги стандартларни ишлаб чиқиш ва мавжуд стандартларни 
ўзгартириш бобида қиёсланадиган ахборот тақдим этишга та-
лаблар доираси камайтирилиши мумкин. Янги ва қайта кўриб 
чиқилган стандартлардаги ўтиш қоидалари стандартдан биринчи 
марта фойдаланилаётганда қиёсланадиган ахборот тақдим этишни 
талаб қилмаслиги ҳам мумкин. 
27. Шундай вазиятлар ҳам борки, жорий давр билан қиёслаш 
мақсадида қиёсланадиган ахборотни қайта тасниф этиш мумкин 
бўлмайди. Масалан, бундан олдинги даврдаги ахборот қайта тас-
ниф этиш мумкин бўлмайдиган тарзда тўпланган бўлиши мумкин, 
бу эса ахборотни ўзгартиришга амалда имкон бермайди. Бундай 
вазиятда қиёсланадиган миқдорларга киритилиши мумкин бўлган 
тузатишларнинг характери очиб берилиши лозим. 
28. Қиёсийлик тамойилига риоя қилиш учун қуйидаги шартлар-
ни бажариш керак:
28. 1. Бутун ахборот миқдорига нисбатан талаблар;
28. 2. Ҳисобот йилида ҳисоботни тақдим этишга ёнда-


183
шув ўзгарган тақдирда ундан олдинги давр ахбороти қиёслаш 
мақсадлари учун қайтадан тасниф этилиши лозим. 
28. 3. Агар амалий мулоҳазалар билан қайта тасниф этиш мум-
кин бўлмаса, башарти қайта тасниф амалга оширилганда содир 
бўладиган ўзгаришларнинг сабаблари ва характери очиб берили-
ши лозим. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish