Б. А. Хасанов, А. А. Хашимов, З. А. Пардаева бухгалтерия ҳисоби


Тўғри ва беғараз тасаввур



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/80
Sana07.07.2022
Hajmi2,74 Mb.
#754142
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   80
Bog'liq
“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ НАЗАРИЯСИ” copy

Тўғри ва беғараз тасаввур
39. Молиявий ҳисоботлар улардан фойдаланувчиларда субъ-
ектнинг молиявий аҳволи, операцияларнинг натижалари ва пул 
маблағларининг ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва бегараз тасаввур 
ҳосил қилиши керак. 
Тугаллик
40. Ишончлиликни таъминлаш учун молиявий ҳисоботлардаги 
ахборот тўла бўлиши керак. 
Изчиллик
41. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар хўжалик юритувчи 
субъектнинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботларини 
унинг молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тамойилларини аниқлаш 
учун қиёслаш имкониятига эга бўлишлари керак. 
42. Хўжалик юритувчи субъект операциялари характеридаги 
муҳим ўзгаришлар ёки ҳисоботни тақдим этиш шаклини таҳлил 
қилиш ҳисоботни тақдим этиш шаклини ўзгартириш мақсадга 
мувофиқлигидан далолат бермаса, молиявий ҳисобот моддалари-
ни тақдим қилиш ва тасниф этиш сақланиб қолиши керак. 
43. Субъект операция ўтказиш фаолиятининг характеридаги ай-


186
рим муҳим ўзгаришлар ёки вақти-вақти билан катта миқдордаги 
харид қилиш ёхуд кўп миқдордаги мулкнинг чиқиб кетиши ёки мо-
лиявий ҳисоботнинг шарҳи молиявий ҳисоботларни ўзгача тасав-
вур этиш мақсадга мувофиқлигига олиб келади. Бундай ҳолларда 
хўжалик юритувчи субъект муҳимлик ва қиёсийлик тамойилла-
рига риоя қилиш ўртасидаги мувофиқликни таъминлаши лозим. 
Хўжалик юритувчи субъект қайта кўриб чиқилган ички тузилиш 
узоқ давр давомида сақланса ёки муқобил тасаввурнинг афзалли-
ги равшан бўлса, фақат шундай ҳоллардагина молиявий ҳисобот 
тўғрисидаги тасаввурни ўзгартириши мумкин. Ҳисоб сиёсати бир 
даврдан иккинчисига изчиллик билан ўтказилиши назарда тутила-
ди. 
Замонавийлик
44. Ахборот ўз вақтида берилган тақдирдагина у фойдали 
бўлади. Агар молиявий ҳисоботлар ундан фойдаланувчилар та-
сарруфига тузилган вақтдан кейин оқилона вақт ичида тақдим 
этилмаса, унинг фойдаси қолмайди. Ҳисобот ахборотлари асос-
сиз равишда ушлаб қолинса, у ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. 
Хўжалик юритувчи субъект ушбу БҲМСнинг 62 – 63- бандлари-
га кўрсатилган муддатларда молиявий ҳисоботни тузишга қодир 
бўлиши керак. Ҳеч қандай омиллар, ҳатто хўжалик юритувчи 
субъектнинг операциялари мураккаблиги ҳам ҳисоботни вақтида 
тақдим этмасликка сабаб бўлмаслиги керак. 
Молиявий ҳисобот «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги 
Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ тарзда эълон 
қилиниши керак. 
45. Агар ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш унинг ҳамма 
жиҳатлари маълум бўлган пайтгача кечиктириладиган бўлса, энг 
ишончли ахборот ҳам кам фойда беради, чунки ҳисоботдан фойда-
ланувчилар бу ахборотни олмай туриб, қарор қабул қилишга маж-
бур бўлади. Аҳамиятлилик ва ишончлилик ўртасида мувозанатга 
эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилиш чогида 
ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қандай қилиб 
яхшироқ қондиришни ҳал этиш керак. 


187

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish