А Н И Қ Л А Д И:
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-
457, 462,463, 465-468, 472-473-моддаларига асосан суд,
Ҳужжат имзоланган: Эсанбаев Бахром Бахтиярович , 15.07.2021
1-1104-2102/115
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Яркулов Камолиддин Турматович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси 2-қисми “в,г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбли деб топилсин.
Яркулов Камолиддин Турматовичга ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в,г”
бандлари билан ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Яркулов Камолиддин Турматовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
45-моддасига асосан 2 (икки) йил муддатга мансабдорлик ва моддий
жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
тариқасида қўшимча жазо тайинлансин.
Унга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назорат
қилувчи органлар белгилаб берган жойларда ўтаттирилсин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазо муддати ҳукм ижрога қаратилиб ойлик иш
ҳақидан ундирила бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини таъминлаш Ангрен шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи
зиммасига юклатилсин.
Судланувчи К.Яркулов суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш
ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан
бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди
шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин.
К.Яркуловга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга кирганидан
сўнг бекор қилинсин.
Исраилов Анвар Маматович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси 2-қисми “в,г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбли деб топилсин.
Исраилов Анвар Маматовичга ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в,г”
бандлари билан ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Исраилов Анвар Маматовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
45-моддасига асосан 2 (икки) йил муддатга мансабдорлик ва моддий
жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
тариқасида қўшимча жазо тайинлансин.
Унга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назорат
қилувчи органлар белгилаб берган жойларда ўтаттирилсин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазо муддати ҳукм ижрога қаратилиб ойлик иш
ҳақидан ундирила бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини таъминлаш Ангрен шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи
зиммасига юклатилсин.
Судланувчи А.Исраилов суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш
ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан
Ҳужжат имзоланган: Эсанбаев Бахром Бахтиярович , 15.07.2021
1-1104-2102/115
бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди
шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин.
А.Исраиловга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан
сўнг бекор қилинсин.
Судланувчи Исраилов Анвар Маматовичдан “Махсусюктранс” МЧЖ
фойдасига 6.302.000 (олти миллион уч юз икки минг) сўм моддий зарар
ундирилсин.
Ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг:
-
етказилган
зарар
қоплаш
мақсадида
Тошкент
вилоят
прокуратурасининг АТБ “Агробанк” нинг Ўртачирчиқ филиалидаги ИНН
200794241, МФО 00475, 20203000300132947001 рақамли депозит ҳисоб
рақамига тўланган 42.624.000 (қирқ икки миллион олти юз йигирма тўрт
минг) сўм пул маблағлари “Махсусюктранс” МЧЖ фойдасига ўтказилсин.
- жиноят ишига илова қилинган Ангрен шаҳар “Махсусюктранс”
МЧЖнинг
1-автожамланмасининг
04.09.2020
йилдаги
транспорт
воситаларини инвентаризацияси, 04.04.2020 йилдаги ярим тиркамаларнинг
инвентаризация ҳужжатлари, Ангрен шаҳар “Махсусюктранс” МЧЖнинг 2
автожамланмасининг 04.09.2020 йилдаги транспорт воситаларини ва ярим
тиркамалари билан биргаликда инвентаризацияси 7 варақда, Ангрен шаҳар
“Махсусюктранс” МЧЖнинг қўриқлаш бўлимига қарашли 04.09.2020
йилдаги транспорт воситаларини ва ярим тиркамалари билан биргаликда
инвентаризацияси, 12.01.2021 йилдаги тафтиш далолатномаси ва унга илова
ҳужжатлар икки жилдда 14.09.2017 йилдаги 20-сонли А.Исраиловнинг тўлиқ
моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома, 22.11.2018 йилдаги 148-сонли
К.Яркуловнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома,
“Махсусюктранс” МЧЖнинг 1-автожамланмаси бошлиғи А.Исраиловнинг
жавобгарлигида бўлган ярим тиркама воситаларини ўрганиш натижасида
25096024 сўм эҳтиёт қисмлар мавжуд эмаслиги аниқланган маълумотнома,
далолатномалар, “Махсусюктранс” МЧЖнинг 2-автожамланмаси бошлиғи
Б.Нарбаевнинг жавобгарлигида бўлган ярим тиркама воситаларини 4.111.399
сўмлик эҳтиёт қисмлар мавжуд эмаслиги аниқланган маълумотнома ва
2.527.302 сўмлик далолатномалар, “Махсусюктранс” МЧЖнинг қўриқлаш
хизмати К.Яркуловнинг моддий жавобгарлигида бўлган 63.455.236 сўмлик
эҳтиёт қисмлар мавжуд эмаслиги аниқланган маълумотнома, 11.032.594
сўмлик камомад борлиги тўғрисида далолатномалар, GSM воситалари
топширилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар, К.Яркулов, А.Исраилов ва
Б.Нарбаевларнинг моддий жавобгарлигида бўлган автомашиналар ва
уларнинг эҳтиёт қисмларини инвентаризациядан ўтказилганлиги ва
солиштирма далолатномаси, 04.09.2020 йилда ўтказилган инвентаризация
натижалари, “Gold Grand Estimation” МЧЖ томонидан баҳолаш ишларини
жиноят иши билан бирга сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
йигирма суткалик муддат ичида, маҳкум ва фуқаровий даъвогар эса ҳукм
Ҳужжат имзоланган: Эсанбаев Бахром Бахтиярович , 15.07.2021
1-1104-2102/115
нусхасини олгандан сўнг шу муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилоят
судининг жиноят судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, прокурор
эса протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи:
имзо
Б.Эсанбаев
Аслига тўғри:
Ҳужжат имзоланган: Эсанбаев Бахром Бахтиярович , 15.07.2021
1-1104-2102/115
Do'stlaringiz bilan baham: |