Бугун ҳар дойимдигидан фарқли ўлароқ ахборот майдони ёлғон ва бўҳтонлар билан тўлиб-тошиб ётибди. Хашаки экспертлар фикри мутахассисларнинг нуқтаи назарини четга сиқиб чиқармоқда. Томошабин ва уқувчиларнинг асосий қисми танқидий фикрлашни четга суриб кўяди ва фейк янгиликларни қизиқиш билан уқийдилар, шарҳлайдилар ва ўзлари билмаган ҳолда уларни тарқатувчиларига айланиб қоладилар. Бунинг натижасида ижтимоий фикр ғирт ёлғон янгиликлар билан шаккланади.
Биз ахборот майдонини ёлғондан холи қилишнинг қанчалик иложи борлигини, нега қонунчилик бу масалани ҳал этолмаётганлигини ва улар — ёлғон ахборотни идеал истеъмолчилари ўзи ким, деган масалани ойдинлаштирмоқчи бўлдик.
Одамлар фейк янгиликларга ишонишга мойил. Бундай хулоса олимлар (Knight Foundation) 2018 йилда ўтказган тадқиқотлардан намоён бўлган. Уч минг респондентларнинг кўпчилигини айтишича биринчи навбатда уларнинг эътиборини жозибадор сарлавҳалар ва ҳиссиётли мазмун қизиқтиради, ахборотнинг манбаси эса оҳирги ўринда туради. Шу сабабдан ёлғон ҳақиқатга нисбатан анча тез тарқалади.
Биз ахборот майдонини ёлғондан ҳоли қилишнинг қанчалик иложи борлигини, нега қонунчилик бу масалани ҳал этолмаётганлигини ва улар — ёлғон ахборотни идеал истеъмолчилари кимлар ўзи деган
масалани ойдинлаштирмоқчи бўлдик.
Жалолиддин Исхаков, 20 йиллик тажрибага эга ҳуқуқшунос нима сабабдан Ўзбекистон оламшумул фейк-империядан ўзини ҳимоя қила олмаётгани тўғрисида UzJournalга тушунтириш берди.
Биз ёлғонга тўла дунёда яшаяпмиз. Буни турли тўқималар, таҳминлар, «экспертлар» мулоҳазалирини тарқатаётган оммабоп ОАВларнинг материалларидан тушуниш мумкин. Шундай янгиликларнинг бунёдкорлари одамларнинг бошларига уларга «қулай» бўлган ахборотни миҳлайдилар, аудитория эса хабарларни қайта текшириш, танқидий фикрлаб, уларнинг ёлғони ва усулларини фош этишни ҳатто ўйламайди ҳам. Табиийки, бундай мазмунга истеъмолчиларни қизиқиши, ёлғон маълумотларни ахборот майдонига янада кўпроқ ташлашга олиб келади», — дейди ҳуқуқшунос.
Айримлар ўзининг нашри ёки интернет каналининг рейтингини кўтармоқчи бўлади, бошқлар эса буюртма бажаришади. Шу сабабдан биринчиларининг масаласи унчалик хавф-хатар туғдирмаса, иккинчиларнинг олдида муайан мақсад турган бўлиши мумкин — мамлакатдаги вазиятни мувозанатдан чиқариш. Шундай экан, ҳамма нарсани ўз ҳолига ташлаб қўйиш хавфли.
Жалолиддин Исхаков айтишича, Ўзбекистонда муаммони қонуний йўл билан ҳал этиш — фейк янгиликлар муаллифларини жавобгарликка тортиш, ҳамма вақт ҳам амалга ошмаяпти. Бунинг ҳаммасининг сабаби қонунчилик базасида бўҳтонларни тарқатаётган каналларни саралаш механизмлари йўқлигидан келиб чиқади.
«Бугунги кунда Ўзбекистон қонунчилигида Фуқаровий Кодекснинг инсон шаъни, қадр-қиммати ва бизнес обрўсини ҳимоя қилиш, Маъмурий ва Жиноят Кодексларида «Туҳмат тўғрисида» нормалари ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистонда айбдорлар, асосан, штраф билан қутилиб қолмоқда, суд камдан-кам қамоқ жасонини қўллайди. Асосан, жазо одамни омма олдида ҳақорат қилган еки у тўғрисида бўҳтонларни тарқатганларга нисбатан қўлланилади», — деди Исхаков.
Лекин бугунги қонунлар базасидан келиб чиқсак, жавобгарликка ҳамма ёлғон ахборот тарқалишига алоқадорлар тортилиши керак, ҳатто лайк қўйган ва ўзининг бетида ҳақоратомуз ёки ёлғон ахборотни жойлаган оддий фуқаролар ҳам. Бу кўпгина мамлакатларда қўлланилади. Масалан, Россияда адвокат Юрий Иванов Иккинчи Жаҳон уруши тўғрисидаги маққолани нацист рамзлари билан репост (қайта кўчириб жойлаштириш) қилгани учун айбдор деб топилиб 2018 йилда унга нисбатан 1000 рубл штраф ҳукми чиқарилаган. Ўзбекистонда ҳанузгача репостлар учун жазо қўлланилмайди.
«Жавобгарликка фақат фейкни муаллифини тортиш мумкин. Уларни фаол шарҳлаётган, лайк қўяётган, репост қилаётган фойдаланувчилар эса жазодан четда қолмоқда, ваҳоланки, юридик томондан ёндошсак бундай ҳаракатлар давлат муассасалари, инсонларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига таъсир этувчи текширилмаган маълумотларни тарқатиш ҳаракатлари сифатида баҳоланиши мумкин. Бошқа тарафдан шубҳали мазмундаги материалларни қўллаб-қувватлаётган туманот одамлар билан курашишнинг имкони йўқ. Шу туфайли, кўриб турибсизки, қонуний восита бор, унинг ишлатиш усуллари йўлга қўйилмаган, чунки қонунчилик базасида ноаниқликлар мавжуд», — деб тушунтирди ҳуқуқшунос.
Шу билан бирга далиллар асосини қидириш муаммоси ҳам мавжуд. Гап шундаки фейкларнинг асосий қисми интернет орқали тарқалади, у ерда эса манбани топишга илож ҳар дойим ҳам бўлавермайди. Кўпгина ҳолларда материал «вируссимон» бўлиб қолиши билан, муаллиф, манбани беркитиш ниятида уни ўзининг бетидан ўчириб ташлайди. Шунинг учун ёвузликни тутиш анча мураккаб, ва қонунийликни бузилганлигини исботлаш жабрланганнинг зиммасига қолади.
«Фейк-ньюсни ташвиқоти учун қўшимча жавобгарлик киритишга зарурият йўқ. Интернетни бундай мазмундан тўла тозалашга ҳам ҳеч илож йўқ. Қандай йўл тутиш керак деган савол туғилади. Биринчидан, интернет провокацияларга қарши бўлган мавжуд механизмни такомиллаштириш керак. Иккинчидан, фейк-янгиликларни муаллифларини назоратини фаолроқ олиб бориш даркор. Бу ҳаммани кетма-кет жавобгарликка тортиш дегани эмас. Суд жамиятда қасддан фитна уюштираётган, ҳарактлари муайян салбий оқибатларга олиб келаётганлар билан шуғулланиши даркор. Тажриба шуни кўрсатаяптики, судга тортиш одамларни самарали тарибиялайди», — деб ҳисоблайди Жаллолиддин Исхаков.
Суҳбатдошимизнинг фикрича, агар маҳаллий нашрларни ёлғондан ҳолис қилиш амалга оширилиши мумкин бўлган вазифа бўлса, хорижий ОАВлари тарқатаётган фейкларни тўхтатиш — ечими йўқ масала.
«Ҳуқуқий нуқтаи назардан икки мамлакат ОАВлари ўртасидаги зиддият (буни биз Россия ва Украина мисолида кузатишимиз мумкин) фақат ҳалқаро, масалан БМТ суди орқали ечилиши мумкин. Лекин, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, БМТ бундай вазиятларда ҳар қандай фикр мавжуд бўлишга ҳақли, ва у ростми, ёлғонми — аҳамияти йўқ деб, ўзини четга олади», — деб, хулоса ясайди Жаллолиддин Исхаков.
«Улар ўзлари алданишга рози»
Психолог Ульяна Переплётчикова UzJournalга берган интервьюсида одамларнинг қай бир тури фейк-ньюсларга бардош беролмайди ва кимларни бошқариш енгиллигини айтиб берди.
«Кунлардан бирида мени хавф-хатардан асрашга қарор қилган бир «дўстимдан» хабар келди, унда у мен билан эътиборни жалб этувчи «Бананлар ОИВ билан зарарланган» деган сарлавҳа остида берилган янгилик билан улашди. Мен уни бу уйдирма гапни тарқатмасликка чақирдим, чунки унинг остида ҳеч қандай асос йўқ ва унга қисқача ОИВ тарқалиши йўллари ҳақида гапириб бердим. Лекин суҳбатдошим ўзининг гапида туриб олди ва «Ишонмасанг — ишонма. Огоҳсен — демак қуроллангансен», деб гапни узди», — деб, ҳикоя қилди психолог.
«Афсуски, ёлғон, лекин жозибадор ахборот билан бўлишмоқчи бўлган одамлар кам эмас. Бу одамлар кимлар ўзи? Нима учун улар бундай қилишади? Бундай олиб кўрсак — бу сиз билан биз бўлишимиз ҳам мумкин. Бир эслаб кўрингчи, қандайдир янгилик билан улашмоқчи бўлганингизда қачон оҳирги марта ахборот манбасини излагансиз? Ҳаволалар, илмий мақолалар, ишончли дастлабки маълумотларни? Камдан-кам. Кўпчилик эса «бу билан шуғулланишга вақтим йўқ», «мени ишим нима», «қаерда нимани қидираман» дейди ва ҳ.к. Бу ерда гап махсус муддао билан шундай бизнес, ҳийла-найранглар, пул, реклама, антиреклама билан шуғулланаетган одамлар ҳақида эмас. Мен чин дилдан огоҳлантириш, қутқариш, ёрдам беришга шошилаётганлар тўғрисида гапираяпман», — дейди Ульяна Переплётчикова.
Асосан бу узиникидан бошқа ҳар қандай фикрни обрўли деб ҳисоблайдиганлар, бировларнинг фикрига тобеъ ва ўз кучига ишонмайдиганлар. Бу изтиробли, қўрқувдан ҳоли бўла олмаётган, доим хавотирда яшаётган одамлар.
«Бундан ташқари қандайдир муҳим ўрин тутган вокеаларга алоқадор бўлишни истаганлар, чунки фақат шу йўсинда улар ўзларининг аҳамиятлилигини ҳис этадилар. Қисман улар шу йўл билан ўзлари тўғрисида билдириш берадилар, лекин танқид ва камситишдан қўрқиб бошқалар бунёд этган хабарларни тарқатадилар. Жуда ишонувчан ва ўта сезгир шахслар ҳам бундай ишда фаол. Яна шундай одамлар борки уларга хаётларида ёрқин таасуротлар етишмайди, ва улар турли бўҳтон ва миш-мишларни тарқатиб ўзларига етишмаган адреналин миқдорини топадилар», — дейди суҳбатдошимиз.
Бугун фейк янгиликлар тиқилиб кетган ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар тарқатувчи сайтлар истеъмолчилари икки тоифага бўлинган. Бирлари турли «жозибадор» нашрларга аҳамият бермайдилар, бошқалари эса ҳар бир ёзилган нарсага ишонадилар ва, ҳатто, уларни тарқатишга кўмаклашадилар. Афсуски, шундайлар кўпчиликни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |