Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


III КУЧМАС МУЛК ОБЕКТЛАРИНИНГ ИНВЕНТАРИЗАТСИЯ



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/29
Sana06.07.2022
Hajmi0,57 Mb.
#751613
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
Zaripboyev Sanjar

III КУЧМАС МУЛК ОБЕКТЛАРИНИНГ ИНВЕНТАРИЗАТСИЯ 
КИЙМАТИНИ АНИКЛАШ 
3.1. Бинонинг техник таърифи 
Техник таъриф турлича тушунишларга йўл қўймайдиган теран, аниқ ва 
қисқа, техник жиҳатдан тўғри формулировкаларда, объектларнинг 
тавсифларига мувофиқ ифодаланиши керак. 
Бинонинг техник таърифи унинг асосий конструктив элементлари: 
фундаментлари, деворлари ва пардеворлари, қопламалари, томи, поллари, 
дераза ҳамда эшик ўринлари, пардозланиши, ички сантехника ва 
электротехника ускуналари, бошқа элементлари бўйича тузилади. 
Бинонинг асосий конструктив элементларини техник таърифлаш 
параметрлари:
 
Фундаментлар – материали ва конструкцияси; 
Деворлар – материали ва деворнинг қалинлиги; 
Қопламалар – материали ва конструкцияси (ясси, қуббасимон); 
Томлар – стропил, обрешетка, том материаллари
Поллар – материали, асоси ва ёпмасининг конструкцияси. Ёғочлилари 
учун – бўялган, бўялмаган; 
Деразалар – дераза ўрнидаги дераза қаватларининг сони (бир қаватли, 
икки қаватли), тавақали, сидирға, эшик тўлдирмалари учун – оддий ёки 
филёнкали, бўялганлиги; 
Иситиш печлари ва ошхона ўчоқлари – кошинли пардозининг 
мавжудлиги ва майдони, сувоғи, ўчоқнинг тури (газ, электр, қаттиқ 
ёқилғида); 
Иситиш тизими – иссиқликнинг келиш манбаи: ТЭЦдан, саноат 
қозонхонасидан, даҳа, гуруҳ қозонхонаси ёки маҳаллий қозонхонадан, АГВ, 
иситиш печига монтаж қилинган индивидуал қозондан; 
Ички пардозлаш – деворлар, шифтлар, пардеворларнинг пардозланиш 
тури; 


Ташқи пардозлаш – прдозлаш ишларининг тури: сувоқ, қоплама, 
тахталар билан қоплаш ва бошқалар. Пардозланган юзаларнинг майдони 
(прдозлашнинг бир нечта тури мавжуд бўлган тақдирда кўрсатилади); 
Бошқа ишлар (тартибга келтириш элементлари) – кириш 
пешайвонлари, асфальт ёки шағал отмостка, ташқи зиналар, балконларнинг 
мавжудлиги; 
Электр ёритиш – симлар очиқ ёки яширилган; 
Телевидение – жамоа антенналарининг мавжудлиги
Газ таъминоти – тармоқдан (табиий) ёки баллонлардан; 
Водопровод – шаҳар марказий тармоғидан ёки маҳаллий манбадан; 
Канализация – шаҳар тармоғига ёки маҳаллй тиндиргичга чиқарилиши; 
Ванналар – чўян, пўлат, пластик ва ҳ.к.; 
Иссиқ сув таъминоти – марказлаштирилган ёки маҳаллий 
сувиситгичлардан. Бинонинг жисмоний эскириши фоизини аниқлаш ҳисоб-
китоб бўйича, ушбу бино конструктив элементларининг тегишли баҳолаш 
нормативида кўрсатилган солиштирма салмоқларини қўллаган ҳолда амалга 
оширилади. Зикр этилган Қоидалар жадвалларидан танлаб олинган ҳар бир 
конструктив элемент бўйича эскириш фоизи дефектларга қараб, шу 
элементнинг солиштирма салмоғига кўпайтирилади (тузатиш ёки яхлитлик 
коэффициенти қўлланилгандан сўнг). Натижада айрим конструктив 
элементларнинг бутун бинога нисбатан жисмоний эскиришини оламиз. Ҳар 
бир элемент бўйича олинган натижаларни қўшиб, бутун бинонинг жисмоний 
эскириши аниқланади. 
Агар ҳисоб-китобларда яхлитлик коэффициентларига тузатишлар 
қўлланилган бўлса, ва бунинг натижасида конструктив элементларнинг 
аниқлик киритилган солиштирма салмоқларининг йиғиндиси 100 ни ташкил 
қилмаса, бутун бино бўйича олинган жисмоний эскириш фоизига тузатиш 
киритиш лозим. 



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish