Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/29
Sana06.07.2022
Hajmi0,57 Mb.
#751613
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
Zaripboyev Sanjar

3.2.
 
Бино ва иншоотнинг техник ҳолатини аниқлаш
 
Бино ва иншоотнинг техник ҳолатини аниқлашда ҚМҚ 2.01.16-97 
“Турар жой биноларининг жисмоний эскиришини баҳолаш қоидалари”, 
ГККИНП-18-037-00 “Бино ва иншоотларнинг жисмоний ҳамда функционал 
эскиришини аниқлаш услубиёти” норматив ҳужжатларига амал қилиш тавсия 
этилади. 
Жисмоний эскириш деганда бинони қуришда ишлатилган материаллар 
дастлабки сифатларининг йўқолиши тушунилади. 
Бинонинг 
жисмоний 
эскириш 
фоизи, 
унинг 
конструктив 
элементларини кўздан кечириш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигига қараб, 
мутаносиб равишда техник ҳолатининг аломатлари бўйича белгиланади ёки 
хизмат муддати бўйича ҳисоблаб чиқилади. 
Бинонинг техник ҳолатини аниқлаш уни техник таърифлаш билан бир 
вақтда амалга оширилади. Бунда кўздан кечириш мумкин бўлган 
қисмларининг техник ҳолатига (жисмоний эскиришига) оид аломатлар 
аниқланади. 
Бино айрим конструкцияларининг техник ҳолатига оид ташқи 
аломатлар бўйича ҚМҚ 2.01.16-97 “Турар жой биноларининг жисмоний 
эскиришини баҳолаш қоидалари” талабларига мувофиқ уларнинг жисмоний 
эскириши, сўнгра бутун бинонинг эскириши аниқланади. 
Бинонинг жисмоний эскириши фоизини аниқлаш ҳисоб-китоб бўйича, 
ушбу бино конструктив элементларининг тегишли баҳолаш нормативида 
кўрсатилган солиштирма салмоқларини қўллаган ҳолда амалга оширилади. 
Зикр этилган Қоидалар жадвалларидан танлаб олинган ҳар бир конструктив 
элемент бўйича эскириш фоизи дефектларга қараб, шу элементнинг 
солиштирма салмоғига кўпайтирилади (тузатиш ёки яхлитлик коэффициенти 
қўлланилгандан сўнг). Натижада айрим конструктив элементларнинг бутун 
бинога нисбатан жисмоний эскиришини оламиз. Ҳар бир элемент бўйича 
олинган натижаларни қўшиб, бутун бинонинг жисмоний эскириши 
аниқланади. 


Агар ҳисоб-китобларда яхлитлик коэффициентларига тузатишлар 
қўлланилган бўлса, ва бунинг натижасида конструктив элементларнинг 
аниқлик киритилган солиштирма салмоқларининг йиғиндиси 100 ни ташкил 
қилмаса, бутун бино бўйича олинган жисмоний эскириш фоизига тузатиш 
киритиш лозим. 
Конструктив элементларнинг солиштирма салмоқлари Тикланиш 
қиймати яхлитланган кўрсаткичлари тўпламларидан 
(ТҚЯКТ)
олинади ёки 
бино қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ҳисо-китоб қилинади. 
Иситилмайдиган ёнбошга қурилган бинолар, хизмат аҳамиятидаги 
иморатлар ва иншоотларнинг жисмоний эскириш фоизи асосан умуман бутун 
иморат ёки иншоот бўйича, айрим конструктив элементларнинг солиштирма 
салмоғини ҳисобга олмаган ҳолда аниқланади. 
10. Кўздан кечириш имкони бўлмаган иншоотларнинг жисмоний 
эскириш фоизи хизмат муддатлари бўйича (бино ҳақиқатда хизмат қилган 
вақтининг ўртача норматив хизмат муддатининг 100 га кўпайтмасига 
нисбати тариқасида) аниқланади. 
Бинонинг ҳақиқатда хизмат қилган вақти тўлиқ норматив вақтга 
яқинлашган, экспертлик йўли билан аниқланган тахминий (қолдиқ) муддати 
эса, норматив муддатдан ортиқ бўлган ҳолларда, жисмоний эскириш фоизи 
бино ҳақиқатда хизмат қилган вақтининг хизмат қилган муддати 
суммасининг 100 га кўпайтмасига нисбати билан аниқланади. 
Солиққа тортиш учун баҳолаш объектлари – фойдалнишга қабул 
қилинган ҳамда маҳаллий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматларида 
рўйхатдан ўтказилган, юридик ёки жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи билан 
тегишли бўлган турар жой бўлмаган бино ва иншоотлар, уй-жойлар, 
квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ 
уйлари, гаражлар ҳамда бошқа иморатлар, хона-жойлар ва иншоотлардан 
иборат. 



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish